7-боб. Якунловчи қоидалар
35. Секторлар, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ахборот тизимида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.
32. «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш Тартибга 2г-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
36. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
маҳалла даражасида — туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари;
туман (шаҳар) даражасида — вилоят секторлари раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари;
вилоят даражасида — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар;
республика даражасида — Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси ҳамда Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши.
37. Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари, секторлар штабларининг котиблари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар ҳар куни соат 18.00 гача ахборот тизимига киритиб борилади.
38. Секторлар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ходимлари «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни ҳар ойда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.
Маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда амалий ёрдам бериш ишларининг ҳаққонийлигини ўрганиб боради.
39. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси»нинг ижроси ҳар ойда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокама қилинади.
Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг, ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.
40. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Аёллар дафтари»нинг юритилиши бўйича амалга оширилган ишларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳар ой якуни билан таҳлил қилади.
Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари котибиятига ахборот хати тақдим қилади.
41. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Аёллар дафтари»нинг юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар ой якуни билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига тақдим қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади ҳамда «Аёллар дафтари»нинг юритилиши ижросини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилишга материаллар тайёрлайди.
42. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида камчиликка йўл қўйган масъул вазирлик ва идоралар ҳамда секторлар раҳбарларига баҳо берилади, чоралар кўрилади, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли «Йўл харита»лари ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |