|
-боб. «Аёллар дафтари»ни шакллантириш
|
bet | 2/6 | Sana | 14.06.2022 | Hajmi | 221,65 Kb. | | #671481 |
| Bog'liq Аёллар дафтари Низом янги таҳрирда 3 (1)
2-боб. «Аёллар дафтари»ни шакллантириш
4. Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 31 ва ундан катта ёшдадаги қуйида келтирилган тоифалардаги хотин-қизлар киритилади:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, бироқ даромад манбаига эга бўлмаган хотин-қизлар);
2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар);
3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар);
4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар);
5) нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизлар (доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар);
6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар)
5. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:
секторлар ишчи гуруҳлари ва маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар йили январь-февраль ойларида уйма-уй юриш орқали;
хотин-қизларнинг мурожаатларини, шу жумладан, «Аёллар маслаҳат кенгаши»га мурожаатларини кўриб чиқиш орқали;
«Аёллар маслаҳат кенгаши»га мурожаат қилинган ҳолатда анкета сўровномалар тўлдирилиб, сектор ишчи гуруҳига тақдим қилинади. Секторлар раҳбарлари ва туман(шаҳар)лар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан биргаликда муаммоларнинг ҳаққонийлигини ўрганади ва ҳар ойда «Аёллар дафтари»га киритилиши учун тавсия қилинган (ҳолати ўрганилган) хотин-қизлар рўйхатини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этади.
Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари Низомга 1а-иловага мувофиқ анкета-сўровномалар орқали аниқланади.
Хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари секторлар штаблари котиблари ва фуқаролар йиғини ходимлари томонидан хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари 3 кундан ошмаган муддатда Низомга 1б-иловага мувофиқ хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.
6. Индивидуал анкеталар секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тўлдирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда тақдим этилади.
7. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 3 кундан ошмаган муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилишини ташкил қилади.
Индивидуал анкеталарни кўриб чиқиш жараёнида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
8. Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан 7 кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳаси имзоланган ҳолда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
Эслатма: “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги хотин-қизлар, шунингдек илгари “Аёллар дафтари”га киритилиб, бандлиги таъминланган ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилмайди.
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан кўриб чиқилган ва муҳокама қилинган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритиш учун тавсия қилинган хотин-қизлар рўйхати ва «Йўл харитаси» белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.
10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхат секторлар штабларининг котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари» ягона ахборот тизими дастурига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритилади.
Тўлдирилган сўровномалар ва индивидуал анкеталар секторлар штабида сақланади.
Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари «Аёллар дафтари»га маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда ёрдам бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ахборот тизимига киритилади ва шундан сўнг бажарилган ҳисобланади. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан барча ҳисоботлар ахборот тизимида шакллантирилади.
11. «Аёллар дафтари» ушбу Низомга 1в-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|