Янги тарих


-мавзу. XVIII асрда Шимолий Америкада мустақиллик учун олиб



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana13.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#790632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
evr va amer mam yan tar SAVOL JAVOB

3-мавзу. XVIII асрда Шимолий Америкада мустақиллик учун олиб 
борилган кураш ва АқШнинг ташкил топиши
1-савол 
Америка қитъаси Колумб томонидан кашф этилгандан сўнг бу ерда 
европаликлар кириб кела бошладилар. 1607 йилда Шимолий Американинг 
Атлантика сохилидаги хиндулар яшайдиган ерларда биринчи инглиз 
мустамлакаларига асос солинди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмига келиб Шимолий Америка қитъасининг 
Атлантика қирғоғида 13 та инглиз мустамлакаси ташкил топди. Жанубий ва 
Шимолий Каролина ва Жоржияда қулдорлик хўжалиги ривожланди, 
плантацияларда тамаки, шакарқамиш ва индиго етиштириларди. Бу ерда 
экстенсив ишлаб чиқариш хукм сурарди, шу сабабли қулдорлар ўз 
худудларини кенгайтиришга харакат қилардилар. Мустамлакаларга 
хабашларни олиб келиш XVII асрнинг биринчи ярмида бошланди. XVIII аср 
ўрталарига келиб 13 мустамлаканинг жами ахолиси тахминан 1,5 миллион 
кишини ташкил этарди.
Ўрта Атлантикадаги мустамлакалар – Делавер, Виргиния, Мериленд
Филадельфия, Пенсильвания, Нью-Йорк ва Нью Жерсида ғалла экиларди. 
Ерларнинг бир қисми ерни майда фермерларга рента тартибида ижарага 



берувчи йирик мулкдорлар – аристократларга қарашли эди. Бироқ мустақил 
фермерлар хам бор эди.
Шимолда – Янги Англияда (Нью-Гемпшир, Массачусетс, Коннектикут 
ва Рой-Айленд) хунармандлар ва мануфактуралар кўп эди. Кўпчилик ахоли 
балиқчилик ва денгизчилик билан шуғулланарди.
Англия 
мустамлакалар 
билан 
савдо 
қилиш 
хуқуқини 
монополиялаштирган эди. Мустамлакалардан Англияга кўп миқдорда мўйна, 
тамаки, индиго, балиқ, ѐғоч ва темир олиб чиқиб кетиларди.
Барча колонияларга хос умумий жихат шундан иборат эдики
дастлабки капитални жамғариш ва капиталистик ишлаб чиқариш 
муносабатларининг ривожланиш жараѐни жадал суръатларда давом этарди 
(эксплуатациянинг феодал шакллари ва қулдорлик билан уйғунликда).
қул савдоси дастлабки капитал жамғаришнинг энг қулай усули эди. 
қуллар эксплуатацияга чидаѐлмай плантациялардан қочиб кетар ѐки қўзғолон 
кўтарарди. Зиддиятлар оқ танли ахоли орасида хам кучайиб борарди. 
Аристократлар ижарачилардан кўп миқдорда рента ундирар, майда 
фермерларни қаттиқ эксплуатация қиларди. Шахарнинг қашшоқ ахолиси ва 
ижарачилар ғарбга кетиб, мустақил фермерга айланишга харакат қилардилар. 
қуролли кўчманчилар – «скваттерлар» («Оқ бўрилар») ғарбга келиб, бу ерда 
манзилгохлар барпо этдилар ва хиндуларнинг ерларини босиб ола 
бошладилар.
Мустамлакалар бошқаруви Англия хукуматининг қўлида эди. қирол 
аксарият мустамлакаларнинг губернаторларини тайинларди. Губернаторлар 
хузурида кенгашлар (хукуматлар) ва қуйи палаталар мавжуд бўлиб, уларнинг 
аъзолари бой мулкдорлар томонидан юксак мулкий мавқе асосида 
сайланарди. Англия парламентида мустамлакалар ўз вакилларига эга эмасди. 
Англия хукумати мустамлакаларга тегишли фармонларни уларнинг 
розилигисиз чиқариш хуқуқига эга эди.
Губернаторлар ва мулкдор аристократларнинг ўзбошимчалиги 
фермерлар 
ва 
хунармандларнинг 
қўзғолонларига 
сабаб 
бўларди. 
қўзғолончилар сиѐсий хуқуқлар бериш, мустамлакаларнинг ўзини ўзи 
бошқарувини кенгайтириш, губернаторлар хокимиятини чеклаш, эркин 
ташқи савдога рухсат беришни талаб қилардилар.
Мустамлакалар худудида Америка буржуазияси шаклланиши учун 
барча шарт-шароитлар юзага келди: 
- худудларнинг бирлиги (Жануб ва Шимол ўртасида мавжуд тафовутга 
қарамай); 
- иқтисодий хаѐтнинг бирлиги; 
- тилнинг бирлиги (инглиз тили).
Мустамлакалар ва Англия ўртасидаги қарама-қаршиликлар: 
1) хабашларнинг қўзғолонларига; 
2) майда фермерларнинг қўзғолонларига; 



3) хунармандлар ва фермерлар сиѐсий хуқуқлар берилиши ва 
мустамлакалар ўзини ўзи бошқаришини талаб қилиши озодлик урушига 
сабаб бўлди. 
Мустамлакаларда ўз зиѐлилари – адвокатлар, шифокорлар, 
журналистлар пайдо бўлди. Уларнинг орасида инсон хуқуқлари ғояларини 
илгари сурувчилар хам бор эди. Бундай зиѐлиларнинг энг машхури файласуф 
ва олим Бенжамен Франклин эди. Унинг қарашлари: 
1) капиталистик тадбиркорликни ривожлантириш
2) мустамлакаларнинг ўзини ўзи бошқаришини кенгайтириш; 
3) сўнгра уларни Англиядан ажратиш; 
4) истилочилик урушларига чек қўйиш; 
5) қулчиликка бархам бериш ва х.к. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish