Yangi o’zbekistonning umidli yoshlari” 1(3)-son



Download 5,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/91
Sana11.06.2022
Hajmi5,05 Kb.
#656556
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91
Bog'liq
“YANGI O’ZBEKISTONNING UMIDLI YOSHLARI” 1(3)-SON

АСОСИЙ ҚИСМ. 
Туркистонда чор Россияси империясининг қонунлари 
жорий қилингач, қозилар, муфтий ва аъламлар ҳам ўз фатволарида берилиши 
лозим бўлган жазоларни рус қонунчилигида муайян жиноятни содир қилганлик 
учун белгиланган жазоларга мувофиқлаштиришга ҳаракат қилдилар. Қолаверса, 
кўриладиган жиноий ҳамда фуқаролик ишларининг доираси чекланиши қозилар 
судлари обрўсини тушириб юборди. 


23 
CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES
(CARJIS) ilmiy jurnali bilan hamkorlikda. 
“YANGI O’ZBEKISTONNING UMIDLI YOSHLARI” 1(3)-SON 
2022-YIL 28-APREL 
Совет давлат қурилишининг илк даврларида қонунларнинг бажарилишини 
назорат этувчи махсус идора — прокуратурани ташкил этиш рад этилди. 
Октябрь давлат тўнтаришидан кейинги дастлабки даврда прокуратура органлари 
тузимласлигига муаллифлар турлича ёндашганлар. Баъзи бир муаллифлар 
подшо ҳокимияти мероси бўлган тизим прокуратурасини шарт эмас деб 
ҳисобласалар, баъзи муаллифлар эса совет ҳукуматининг дастлабки даврида 
прокуратура органларига эҳтиёж йўқ эди, деб ҳисоблайдилар. Учинчи тараф 
муаллифлар эса совет ҳукумати дастлабки даврида прокуратура органлари тузиш 
имкони йўқ эди деб ҳисоблайдилар.
Совет ҳокимияти қарийб беш йил мобайнида прокуратурасиз мавжуд бўлди. 
Қонунларнинг 
бажарилиши 
юзасидан 
назоратни 
эса 
адлия 
халқ 
комиссарликлари, турли инспекциялар, қўмиталар, комиссиялар, Советлар, 
Инқилобий трибуналлар каби бир қатор идоралар амалга ошириб келди. Вақт 
ўтиши билан жуда улкан ҳудудни эгаллаган мамлакатда қонун назоратининг 
бундай тартиби ўзини оқламаслиги яққол кўзга ташланиб қолди. Тармоқларнинг 
манфаатдорлиги, иттифоқдош, мухтор жумҳуриятлар, ўлка, вилоят, округ 
шаклида Совет давлати таркибига кирган халқларнинг миллий ва ҳудудий ўзига 
хослиги қонунларнинг хамма ерда бир хил бажарилиши принципига ҳалал бера 
бошлади. Шундай аҳвол эътироф этилгандан Совет давлатида прокуратура 
тизими дастлабки қонуний асоси 1922 йил 28 майда бўлиб ўтган Бутунроссия 
МИҚ 3-сессиясида “Прокурор назорати ҳақида”ги Низом тасдиқланди. 
Туркистон АССРда прокурор назорати ҳақидаги масала 1922 йил 9 майда, яъни 
марказдан анча олдин кўриб чиқилган эди. 
СССР прокуратурасининг 1938 йил 15 мартдаги № 18 – I рақамли буйруғи 
ва Ўзбекистон ССР ХКСининг 1938 йил 22 мартдаги буйруғига кўра, Фарғона 
вилоят прокуратураси ташкил этилган.
1938 йил сентябрда Ўзбекистон ССР Прокурори буйруғига асосан вилоят 
прокурори, ўринбосари, 8 та ёрдамчиси, 5 та катта терговчилардан, жами 14 
кишилик таркибда Фарғона вилоят прокуратураси ташкил этилган.
Фарғона вилоят прокуратураси 1938 йил 27 апрелдан ўз фаолиятини 
бошлаган.
Фарғона вилоят прокуратураси таркибига 4 та шаҳар прокуратураси: 
Фарғона, Андижон, Қўқон ва Наманган, ҳозирги Фарғона, Андижон ва Наманган 
вилоятлари таркибидаги 27 та туман прокуратураси кирган. Кейинчалик 
Андижон ва Наманган вилоятлари ташкил этилгач, икки вилоят таркибидаги 
туман ва шаҳар прокуратуралари Фарғона вилоят прокуратураси таркибидан 
чиқарилган. Фарғона вилояти таркибида эса қуйидаги шаҳар ва туман 
прокуратуралари қолган: Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳар прокуратуралари, 
Олтиариқ, Бағдод, Тошлоқ, Охунбобоев, Молотов, Ленинград, Каганович, 


24 
CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES
(CARJIS) ilmiy jurnali bilan hamkorlikda. 
“YANGI O’ZBEKISTONNING UMIDLI YOSHLARI” 1(3)-SON 
2022-YIL 28-APREL 
Ўзбекистон, Киров, Қува, Куйбишев, Риштон ва Фарғона туман 
прокуратуралари. 
Шундай қилиб Фарғона вилоят таркибида қуйидаги 3 та шаҳар (Фарғона, 
Қўқон, Марғилон) ва 17 туман (Олтиариқ, Охунбобоев, Бағдод, Бувайда, Горский 
(ҳозирги Фурқат), Киров (ҳозирги Бешариқ), Қува, Қувасой, Қўқон, Куйбишев 
(ҳозирги Риштон), Молотов, Фрунзе (ҳозирги Данғара), Каганович, Фарғона, 
Сўх, Тошлоқ, Бувайда) прокуратуралари ташкил этилган. 
1952 йили Фарғона вилояти чўл зонасида янги ўзлаштирилган ҳудудда 
Ёзёвон туман прокуратураси ташкил этилган. (
1-варақ

1955 йил охирида СССР Бош прокурорининг 20 сентябрдаги № 522-сонли 
буйруғи асосида Фарғона вилояти ҳудудидаги туманлараро прокуратуралар 
қайта ташкил этилиб, йириклаштирилди.
Қайта ташкил этилиши натижасида вилоятда битта – Қўқон шаҳар 
прокуратураси ва 8 та туманлараро прокуратура ташкил этилган. Қайта ташкил 
этилган туманлараро прокуратураларда олдинги 74 та оператив ходимлар сони 
44 тага туширилди.
Фарғона шаҳар прокуратураси тугатилиб, вилоят прокуратурасига қўшиб 
юборилади.
Қуйидаги 8 та туманлараро прокуратуралар ташкил этилган: 
1. Марғилон; 2. Олтиариқ; 3. Куйбишев; 4. Ленинград; 5. Фрунзе; 6. 
Горский; 7. Тошлоқ; 8. Фарғона.
1957 йили Фарғона шаҳар прокуратураси қайта ташкил этилади. 1963 йили 
Фарғона туман прокуратураси тугатилади, 1961 йили Ёзёвон тумани маркази 
Ёзёвонда Охунбобоев туман прокуратураси ташкил этилган. 1967 йили Водилда 
Фарғона туман прокуратураси қайта ташкил этилади. Кейинчалик қуйидаги 
прокуратуралар қайта ташкил этилади: Кировда Киров тумани прокуратураси ва 
Яйпанда Ўзбекистон туман прокуратураси, Риштонда Куйбишев туман 
прокуратураси ташкил этилган.
1972 йили Қувасой шаҳар прокуратураси ташкил этилган. (
2-варақ

1980 йилларда Фарғона вилоят прокуратураси таркибига 4 та шаҳар – 
Фарғона, Қўқон, Марғилон, Қувасой ва 13 та: 1. Олтиариқ, Охунбобоев, Бағдод, 
Ленинград, Қува, Киров, Ўзбекистон, Риштон, Фрунзе, Фарғона, Бувайда, 
Тошлоқ, Ёзёвон туман прокуратуралари кирган.
Фарғоан вилоят прокуратураси тўғридан-тўғри Ўзбекистон ССР 
Прокуратурасига бўйсунади.
Фарғона вилоят прокуратураси таркиби қуйидаги бўлимлардан иборат: 
1. Бошқарув ва канцелярия; 2. Тергов бўлими; 3. Умумий назорат бўлими; 
4. Особая часть; 5. Уголовно-судебный отдел; 6. Шаҳар назорати бўлими; 7. 
Вояга етмаганлар ишлари бўлими; 8. Кадрлар бўлими; 9. Бухгалтерия. (
3-варақ



25 
CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES
(CARJIS) ilmiy jurnali bilan hamkorlikda. 
“YANGI O’ZBEKISTONNING UMIDLI YOSHLARI” 1(3)-SON 
2022-YIL 28-APREL 

Download 5,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish