Янги Наманган туман прокурори адлия маслаҳатчиси
Х.Ж.Исоқовга
Янги Наманган тумани, Гўзал
диёр 3-берк кўчаси, 5-уйда
яшовчи фуқаро
З.М.Игамбердевдан
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Мен Игамбердиев Зокир Махмуджанович, 1979 йил 25 апрель куни Наманган шаҳрида туғилганман, миллатим ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, оилаликман, 3 нафар фарзандим бор, муқаддам судланмаганман, ҳеч қандай партияга аъзо эмасман, депутатликка сайланмаганман, вақтинча ишсизман, юқорида қайд этилган манзилда оила аъзоларим билан яшайман.
Тушунтириш хатини компьютер воситасида ёзиб олинишига қарши эмасман ва кирил алифбосини яхши биламан.
__________________________З.М.Игамбердиев
Тушунтириш хати орқали қўйидаларни маълум қиламанки,
2019 йил 1 октябрь куни Ниязов Садриддин Абдурахмонович ва унинг шериги Исмоилов Илхомжонлар автосалондан 20.10.2019 йил кунига қадар автомашина олиб беришини айтиб, ишончимга кириб, буни эвазига мендан 13000 (Ўн уч минг) АҚШ доллари пулни танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахмаовичнинг гувоҳлигида олган бўлсада, менга автомашина олиб бермади.
Шундан сўнг, мен 2019 йил 22 октябрь куни С.А.Ниязовдан
13.000 АҚШ доллари пулимни талаб қилганимда, у танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахмаовичнинг гувоҳлигида менга тилхат ёзиб берди. Бу тилхатда С.А.Ниязов мендан автомашина олиб пулини бер олмаганлиги сабабли “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинани 13.000 АҚШ доллари пулимни эвазига бериб, 01.02.2020 йил кунига қадар бу автомашинани мени номимга расмийлаштириб бериш ҳақида ёзган.
Аслида, С.А.Ниязов мендан автомашина эмас, балки автосалондан 20.10.2019 йил кунига қадар автомашина олиб беришини айтиб, ишончимга кириб, буни эвазига мендан 13000 (Ўн уч минг) АҚШ доллари пулни танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахмановичнинг гувоҳлигида олган эди.
Тилхатда, мендан автомашина олиб пулини бера олмаганлигини ёзганлигини сабаби, у келгусида фирибарлик жиноятидан қутулиш нияти бўлган.
13.000 АҚШ доллари ҳисобига С.А.Ниязовдан олган “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинани 2019 йил 22 октябрь кунидан 2022 йил
17 январь кунига қадар бошқариб юриб, бу автомашинага газ балон ўрнатдим.
Шундан кейин, “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинага газ балон ўрнатганим сабабли, бу автотранспорт гувоҳномасини қайтадан расмийлаштириш учун вилоят ИИБ ЙҲХБга бориб мурожаат қилганимда, мазкур автомашинага АТБ “Савдогарбанк” Наманган вилоят ҳудудий филиали томонидан кредит таъминоати сифатида мени хабардорлиимсиз тақиққа олинганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, С.А.Ниязовдан олган “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинани 2019 йил 22 октябрь кунидан 2022 йил 17 январь кунига қадар бошқариб юрган давримда, бу автомашина бирор бир банк филиали томонидан ҳеч қандай тақиққа олинмаган эди.
Мен бу автомашинани бошқариб юрган бўлсамда, баҳоловчи ташкилот бу автомашинани кўрмасдан туриб баҳолаган, АТБ “Савдогарбанк” Наманган вилоят ҳудудий филиалининг кредит бўйича мутахассислари томонидан бу автомашинани кўрмасдан туриб тақиққа олган.
Энг ачинарлиси, С.А.Ниязов “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖ номига эмас, балки бошқа МЧЖ номига 2019 йил бошида АТБ “Савдогарбанк” Наманган вилоят ҳудудий филиалидан кредит олиб, орадан 2 йил ўтиб, яъни 2021 йил 10 декабрь куни “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинани кредит таъминоти сифатида тақиққа қўйдирган.
Шунга кўра, С.А.Ниязов, И.Исмоиловлар, баҳоловчи идоралар ҳамда АТБ “Савдогарбанк” Наманган вилоят ҳудудий филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларига қонуний ҳуқуқий баҳо бериб, С.А.Ниязов, И.Исмоиловлардан 13.000 (Ўн уч минг) АҚШ доллари пулни нақд пул ва АҚШ доллари шаклида ундириб беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |