Савол: Айтингчи, Исмоилов Илхомжон Исақжановични қаердан танийсиз?
Жавоб: Мен 2012 йилдан бери Исмоилов Илхомжон Исақжановични АТ “Қишлоққурилишбанк” Наманган вилоят ҳудудий филиалида бош ҳисобчи ўринбосари лавозимида ишлаган давридан танийман.
Савол: Айтингчи, Абдусолиев Мухаммад Абдурахмановични қаердан танийсиз?
Жавоб: Мен 2009 йилдан бери Абдусолиев Мухаммад Абдурахмаовични танийман.
Савол: Айтингчи, Ниязов Садриддин Абдурахмоновични қаердан танийсиз?
Жавоб: 2019 йил 1 октябрь куни соат тахминан 10-00 ларда мен автосалондан “Жентра” русумли автомашина олиш учун яқин танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахманович билан Наманган шаҳридаги “Дўстлик автосалон” МЧЖ биноси олдига бордик.
Шунда, мен ва М.А.Абдусолиев у ерда Исмоилов Илхомжон Исақжановични учратиб қолдик, уни ёнида бизга аввалдан нотаниш бўлган 1 нафар шериги бор экан.
Исмоилов Илхомжон Исақжанович ёнидаги шеригини бизга Ниязов Садриддин Абдурахмонович эканини айтиб, биз билан таништирди ва бизни бу ерда нимага турганлигимизни сўради.
Шундан сўнг, С.А.Ниязов ва И.И.Исмоиловлар ҳозирда автосалондан автомашина сотиб олиш жуда қийин эканлигини, навбатда турган автомашина сотиб олувчилар кўплигини, шу сабабли хохлаган автосалондан камида 9 ой кутиб автомашина сотиб олишим мумкинлигини айтиб, С.А.Ниязов ва И.И.Исмоиловлар ўзларига
13.000 АҚШ доллари зарурлигини, агарда мен уларга 13.000 АҚШ доллари пулимни берсам, 20.10.2019 йил кунига қадар автосалондан навбатсиз автомашина олиб беришлари мумкинлиги ҳақида мени ишонтириб, шу куни соат 15-00 ларда Наманган шаҳридаги “Қурилиш моллари бозори” МЧЖ ҳудудида С.А.Ниязов ва И.И.Исмоиловлар мендан 13000 (Ўн уч минг) АҚШ доллари пулни танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахмановичнинг гувоҳлигида олиб, менга автосалондан автомашина олиб беришмади. Айнан шу куни мен С.А.Ниязовни таниганман.
Шундан сўнг, мен 2019 йил 22 октябрь куни С.А.Ниязовдан
13.000 АҚШ доллари пулимни талаб қилганимда, у танишим Абдусолиев Мухаммад Абдурахмаовичнинг гувоҳлигида менга тилхат ёзиб берди.
Бу тилхатда С.А.Ниязов мендан автомашина олиб пулини бер олмаганлиги сабабли “Замонавий дизайн қурилиш” МЧЖга тегишли 50 033 ХАА давлат рақамли, “Жентра” русумли автомашинани
13.000 АҚШ доллари пулимни эвазига бериб, 01.02.2020 йил кунига қадар бу автомашинани мени номимга расмийлаштириб бериш ҳақида ёзган.
Савол: Қўшимча ва эътирозингиз борми?
Жавоб: Қўшимча ва эътирозим йўқ.
____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________