Инновация кўпинча "янги г'оялар, жараёнлар, маҳсулотлар ёки хизматларни яратиш, қабул қилиш ва амалга ошириш" деб та'рифланади (Ferreira, J., Coelho, A., Moutinho, L., 2020. Dynamic capabilities, creativity and innovation capability and their impact on competitive advantage and firm performance: the moderating role of entrepreneurial orientation. Technovation 92- 93, 102061., 4 -bet).
Инноватсия мавзуси ўнлаб йиллар давомида тадқиқотчиларни қизиқтирган. 1930 -йилларнинг бошларида инноватсиянинг асосий назариялари пайдо бўла бошлади.
Шумпетер (1934) иқтисодий ривожланишни янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш сифатида кўрди.
Шумпетер назариясига кўра инноватсияни саноатда эскирган ишлаб чиқариш усулини янги ишлаб чиқариш усулига алмаштиришга имкон берадиган "ижодий ўзгариш" жараёни сифатида тасвирланган
”( Schumpeter, J. (1934). The theory of economic development: An inquiry into profits, capital, credit, interest, and the business cycle. Harvard Economic Studies, 46., p.66).
Тадқиқотчилар инноватсияни икки турга ажратишади. Биринчиси, кичик инноватсия- бу
мавжуд технологиялар ва билим-кўникмаларга асосланган инноватсия шакли. Кичик инноватсияларнинг асосий мақсади олдиндан мавжуд бўлган бозорни эгаллаш.
Иккинчиси, улкан инноватсияларга янги технологиялар я билим-кўникмалар асосида яратилган, янги бозорларни эгаллашга қаратилган инноватсиялар киради.
Улкан инноватсиялар олдиндан мавжуд бўлган ишлаб чиқариш инфратузилмадан воз кечиш орқали яратилади (Garcia, R., & Calantone, R. (2002). A critical look at technological innovation typology and innovativeness terminology: A literature review. Journal of Product Innovation Management, 19(2), 110–132.;)
Адабиётда инноватсияларнинг таснифлашнинг бошқа ўлчамлари ҳам мавжуд. Осло ўқув қўлланмасида инноватсияларни қуйидаги турларга ажратган: товар инноватсияси, ишлаб чиқариш жараёни инноватсияси, маркетинг инноватсияси ва ташкилий инноватсиялар.
Товар инноватсияси- янги такомиллашган товар ва хизматлар яратиш бўлиб, хизмат кўрсатиш жараёнида бу техник ва техник бўлмаган ривожланишга асосланган ". Ишлаб чиқариш жараёни инноватсияси - бу "янги ва сезиларли даражада такомиллашган ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жараёни". Маркетинг инноватсияси товар, жойлаштириш, тарг'ибот ва баҳолашларни ўз ичига олган янги маркетинг усули ёки амалиётини англатади. Ташкилий инноватсия - бу "бизнес амалиётида, жараёнларда, иш жойидаги ташкилотларда янги ташкилий усул, ва ташқи алоқалар " (Oslo Manual, O. E. C. D. (2005). The measurement of scientific and technological activities. Guidelines for collecting and interpreting innovation data.Oslo qo'llanmasi, 2005).
Хизмат кўрсатиш соҳасида муваффақиятли инноватсияни қўллаш пандемия пайтида ва ундан кейинги меҳмонхоналарда ва туристик корхоналари учун рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир
(Gössling, S., Scott, D., & Hall, C. M. (2020). Pandemics, tourism and global change: A rapid assessment of COVID-19. Journal of Sustainable Tourism, 1–20.)
Товар инноватсияси бўйича тўхталадиган бўлсак, меҳмонхоналар хавфсиз ва тоза хизмат кўрсатиш учун янги технологик тизимларини, яъни
меҳмонхоналарни тўлиқ автоматлаштирилган рўйхатга олиш тизимлари (масалан, электон калитларини жорий қилиш) ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи рўйхатдан ўтказиш машиналари мавжуд киоскларни яратишди
(Shin, H., Perdue, R. R., & Kang, J. (2019). Front desk technology innovation in hotels: A managerial perspective. Tourism Management, 74, 310–318.).
Ташкилий Инноватсиялар эса айниқса, пандемия даврида иқтисодий самарадорлик ва инсон ресурсларини бошқаришга бог'лиқ бўлган
Меҳмонхоналар томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ҳисобланади (Kilgore, T. (2020,March 30). WyndhamHotels to cut jobs, lower salaries and reduce hours as part of cost-cutting measures. MarketWatch Retrieved December 2020, from
Market Watch Web Site: https://www.marketwatch.com/story/wyndham-hotels-to-cut-jobs-lower-salaries-and-reduce-hours-as-part-of-cost-cutting-mea
sures-2020-03-30.).
Масалан, бир қатор меҳмонхона тармоқлари
ликвидликни сақлаш учун иш ўринларни қисқартириш, иш ҳақини камайтириш ва иш вақтини қисқартириш каби чораларини кўрди.
(Chaturvedi, A. (2020, April 9). COVID-19: Hotels across the board undertake pay cuts, give unpaid leave options to staff. The Economic Times Retrieved December 2020,
from The Economic Times Web Site: https://economictimes.indiatimes.com/industry/services/hotels-/-restaurants/covid-19-hotels-across-the-board-undertakepay-).
Меҳмонхоналар томонидан қабул қилинган янги стратегияларни маркетинг инноватсияси сифатида қарашимиз мумкин.
Меҳмонхоналарнинг франчайзинг дастурлари билан бог'лиқ ишларни яққол мисол бўла олади. Ҳятт меҳмонхона занжири 2020 йил феврал ойида
ўзларининг содиқ а'золарига бир қатор даражадаги мақом ва имтиёзларни оширилиши ҳақида э'лон қилди (Clark, P., Smith, M., & Surane, J. (2020). Hilton selling $1 billion loyalty points to American Express. Bloomberg. Dec 2020, Retrieved from https://www.bloomberg.
com/news/articles/2020-04-16/hilton-selling-1-billion-in-loyalty-points-to-american-express.)
Давлат инноватсион стратегияси - бу мамлакатнинг рақобатбардошлигини та'минлаш ва етакчилар қаторига ўтиш учун фан, ишлаб чиқариш ва та'лим ютуқларини бирлаштириш, инноваторлар ва тадбиркорлар учун қулай институтсионал шароитларни яратиш.
(Новиков В.С. Инновации в туризме. Учебное пособие-М.: ИЦ "Академия", 2007. - 208 с.)
Do'stlaringiz bilan baham: |