Кўрсатмалар: ўткир ва сурункали ревматоид хасталикларда; невралгия, миалгия ва артритларда оғриқсизлантириш воситаси сифатида, иситма тушириш воситаси сифатида тана ҳарорати 38С дан ошганда қўллаш керак (чунки ундан пасти фойда).
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайт қилиш, меъдада яра ҳосил бўлиши, қулоқда шанғиллаш, аллергик реакциялар.
´ткир захарланиш: бош оғриғи қулоқ шанғиллаши, рухий бузилишлар, кўришнинг бузилиши, кўнгил айнаш, қайт қилиш, респиратор алкалоз, гипокалиения, тўқималар дегидратацияси, тана ҳароратини ортиши,
Сурункали заҳарланиш: салицилизм, юқоридагилардан ташқари гоморрагиялар (гипотромбоцитопения) витамин К бериш керак. Симптоматик даволаш.
Цитромон, кофицил, седальгин ва бошқа кўпгина мураккаб таблеткалар таркибида аспирин бор. хозирги “шинугие” таб. аспирин плюс “С”, Аспирин вит. С-УПСА.
МЕТИЛСАЛИЦИЛАТ-рангсиз ўзига хос ароматик хидли суюқлик, сувда оз эрийди, асосан тана юзасига яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи восита сифатида бир ўзи ёки хлороформ, скипидар, ёғлар билан қўшиб ишлатилади (бўғин ва мушаклар ревматизмида, артритларда, плевритларда) “”Санитас”, ”Нафтальгин”, ”Салинимент” , линементлари ва Бон-Бенги суркамаси (мазь) таркибида метил салицилат бор.
ПИРАЗОЛОН УНУМЛАРИ.
Бу гуруҳ моддалар яллиғланишга қарши (бутадион), оғриқсизлантириш (амидопирин, анальгин) ва бошқа иситма тушириш таъсирига эгадирлар. Оғриқсизлантириш таъсир анльгин ва амидопринда кўпроқ, яллиғланишга қарши таъсир бутадионда кўпроқ. Бутадион пешоб кислотасини ажралишини кучайтиради, чунки у буйракларда уни реабсорбциясини пасайтиради (подагра). Амидопирин сувда кам эрийди (4%), анальгин яхши эрийди (50%). Пирозолон унумлари МИТдан тўла ва яхши сўриладилар. Улар ичида энг давомий таъсир этувчиси бутадион, кейин амидопирин, анальгин уларга нисбатан қисқа таъсирга эга. Бутадион қон оқсиллари билан яхши боғланади. Пирозолон унумлари асосан анльгетик (анльгин, амидопирин) сифатида бош, тиш оғриғида, невралгия, миолгияда қўлланилади. Яллиғланишга қарши восита сифатида бутадион юқумли полиартритда, ўткир подагра ва бошқаларда қўлланилади.
Нохуш таъсири: амидопирин, анальгин-агранулацитоз нейтрофиллар миқдорини кескин, фагацитоз, химоя йўқолади, ўлимга олиб келиши мумкин.
Бутадион 50% беморларда-диспептик ўзгаришларга олиб келади (кўнгил айнаш, қусиш, қон кетиш, меъда ва ичакда яра ҳосил бўлиши).
- шишларни пайдо бўлиши (натрий ионларини реабсорбцияси-ни оширади).
- аллергик реакциялар, агранулоцитоз, апластик анемия, жигарни жароҳатланиши. Меъда-яра касаллигида, юрак-томир етишмаслигида, жигар хасталигида бутадион ишлатмайди.
МЕФЕНАМ КИСЛОТАСИ: Яллиғланишга қарши, оғриқсизлантириш ва истма тушириш таъсир кучи бўйича салицилатлардан кучли. Оғриқсизлантириш таъсири бутадионникидай. Таъсир механизими ЦОГ 1 ва 2ни фаоллигии сусайтириш билан боғлиқ. ПГ синтезини сусайтириш қобилияти бўйича бутадион ва индометацинлар орасида туради. МИТдан яхши сўрилади. қон зардоби оқсиллари билан боғланади. Буйрак орқали ажралади-асосан метаболитлари.
қўллашга кўрсатмалар: ревматизм, юқумли поли артритлар, артралгия, мушакларнинг оғриқларида невралгиялар, бош ва тиш оғриғида, ҳар хил иситмалашда.
Мефенам кислотасини овқатдан кейин сут билан ичиш керак, чунки кўнгил айнаш, ич кетиши қоринда оғиқ чақиради (маҳаллий таъсирловчи хоссаси бор).
Баъзан аллергик реакциялар (эшакеми, қичиш) бўлади. Меъда ва ичак яра ҳасталигида, колит, энтероколит бериш мумкин эмас.
Флумефенам кислотаси: -худди мефенам кислотасига ўхшаш ФД-га эга.
Индометацин Ностероид тузилишига эга бўлган яллиғланишга қарши бўган воситаларнинг энг фаоли ҳисобланади. Индометацин ПГ биосинтезининг кучли ингибиторидир. Кучли оғриқсизлантиувчи ва ўртача иситма тушириш таъсирига эга. МИТдан яхши сўрилади. қон зардоби оқсил билан бирикади. Т1/2=48с. Унинг асосий қисми жигарда парчаланиб, ўт ва пешоб таркибида ажралади. Заҳарлилиги юқори бўлганлигидан индометацин оғриқсизланитирувчи ва иситма туширувчи восита сифатида кенг қўлланилади.
қўллашга кўрсатмалар: ревмокардит, ревматизм, юқимли полиартрит, остеоартрит, Бехтерев хасталиги, подагра артити, бурсит, тромбофлебит, гломерулонефрит ва бошқа яллиғланишларда.
Нохуш таъсири: диспепсия (овқатдан кейин сут била ичиш керак), қоринда оғриқлар бўлиши, меъда ва 12 бармоқли ичак яраси, МИТдан қон кетиши, аллергик реакциялар, рҳхий ўзгаришлар, галцинациялар, кўришнинг бузилиши, апластик анемия, лейкопения.
қўллаш мумкин эмас: меъда ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорликда, эмизувчи аёлларда, руҳий хасталиклар, паркинсонизм, тутқаноқда.
Волтарен-яллиғланишга қарши: энг кучли фаол препарат ҳисобланади. Кучли оғриқсизлантирувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга. МИТдан яхши сўрилади. хамма миқдори оқсиллар билан бирикади. Асосан метаболитлар ҳолида пешоб ва ўт билан ажралади. Яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсири бўйича ацетилсалицат кислотаси, бутадион, ибупрофендан устун келади. Ревматизм ва Бехтерев хасталигини даволашдаги самарадорлиги бўйича преднизолон ва индометациндан қолишмайди. Волтереннинг захарлилиги паст, терапевтик таъсир кенглиги юқори. Препаратни беморлар яхши қабул қиладилар. Камдан-кам нохуш таъсир кўрсатади. Фақат даволашни бошланишида препарат бош айланиши, диспепсия чақириши мумкин. Бу таъсир ўз-ўзидан бартараф бўлади. Лекин меъда ва 12 бармоқли ичак яра хасталигида, ҳомиладорликнинг 1-3 ойида қўллаш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |