Савол: Пул оқимларига тааллуқли атамаларнинг (Пул маблағлари, пул оқимлари, пул эквивалентлари) таърифларини ёзиб беринг:
Пул маблағлари - кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар.
Пул эквивалентлари - маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли бироз хатари бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар).
Пул оқимлари - пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси.
7-саволга жавоб
Савол: Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган фаолият турларини келтиринг
Пул оқимлари - пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган фаолият турларига қуйидагилар киради:
Операция фаолияти - хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти.
Инвестиция фаолияти - пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш.
Молиявий фаолият - хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва таркибида ўзгаришлар юз беради.
ОПЕРАЦИЯ ФАОЛИЯТИДАН АСОСИЙ ПУЛ ОҚИМИГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ:
8-саволга жавоб
Савол: Бухгалтерия баланси тушунчаси ва унинг таркини келтиринг
“Баланс” атамаси лотинча bis - “икки марта”, lanx - “тарози палласи” сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маънода “икки палла” деган маънони англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида қўлланилади. “Бухгалтерия баланси” субъектнинг ресурслари (активлар), ресурсларга бўлган эҳтиёжлари (мажбуриятлар) ва мулк эгасига тегишли улуш (ўз) маблағлари тўғрисидаги иқтисодий ахборот бўлиб ҳисобланади.
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИНГ ҲАР ХИЛ ТУРЛАРИ МАВЖУД БЎЛИБ, УЛАР ҚУЙИДАГИ БЕЛГИЛАРИ БЎЙИЧА ТАСНИФЛАНАДИ: ТУЗИЛИШ ВАҚТИ, АХБОРОТ ҲАЖМИ, МУЛКЧИЛИК ШАКЛИ, АКС ЭТТИРИШ ОБЪЕКТИ, ТОЗАЛАШ УСУЛИГА КЎРА.
1)ТУЗИЛИШ ВАҚТИГА КЎРА БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСЛАРИ КИРИШ, ЖОРИЙ, ТУГАТИШ, БЎЛИШ ВА БИРЛАШТИРИШ БАЛАНСЛАРИГА БЎЛИНАДИ.
2)КИРИШ БАЛАНСИ КОРХОНАНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ПАЙТИДА ТУЗИЛАДИ. У КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЁТГАН БОЙЛИКЛАР СУММАСИНИ БЕЛГИЛАЙДИ. КИРИШ БАЛАНСИДА УСТАВ КАПИТАЛИ ТАЪСИС ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА ВА УНГА ДОИР БАДАЛЛАР, ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, БОШҚА МОЛ-МУЛК КЎРИНИШИДАН, АҚЛИЙ МУЛК НОМОДДИЙ АКТИВЛАР КЎРИНИШИДА АКС ЭТТИРИЛАДИ ВА ҲОКАЗО.
3)ЖОРИЙ БАЛАНСЛАР КОРХОНА ҚОНУНЧИЛИК БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МАВЖУД БЎЛГАН ВАҚТ МОБАЙНИДА ВАҚТИ-ВАҚТИ БИЛАН ТУЗИЛИБ ТУРИЛАДИ.
4)БИРЛАШТИРИШ БАЛАНСИ БИР НЕЧА КОРХОНАЛАР БИТТА БАЛАНСГА БИРЛАШГАНИДА ТУЗИЛАДИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |