Яхшиева М. Т. Монетар сиёсат назарияси: Ўқув қўлланма. –Т


-МАВЗУ МИЛЛИЙ ВАЛЮТА КУРСИГА ХАЛҚАРО ПУЛ



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/66
Sana01.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#601585
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Monetar siyosat nazariyasi

12-МАВЗУ МИЛЛИЙ ВАЛЮТА КУРСИГА ХАЛҚАРО ПУЛ 
ЎТКАЗМАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
124 



12.1. Халқаро пул ўтказмаларининг юзага келиш шарт-шароитлари 
124 
12..2. Ишчи кучи миграцияси ва ривожланаётган мамлакатларда 
халқаро пул ўтказмаларининг аҳамияти 
126 
12.3. Халқаро пул ўтказмалари турлари 
128 
12..4. Банк ҳисоб варағини очиш ва очмасдан пул ўтказиш 
129 
13- МАВЗУ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРДА 
ТЎЛОВ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР БАЛАНСИ 
130 
13.1. Халқаро тўлов баланси тушунчаси ва унинг таркиби 
130 
13.2. Тўлов баланси сальдосини ўлчаш концепциялари. 
133 
13.3. Ликвидлилик концепцияси 
135 
13.4. Тўлов балансига таъсир этувчи асосий омиллар 
137 
Глоссарий 
140 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
150 



КИРИШ 
Ўзбекистонда ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий 
хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун монетар сиёсат орқали пул 
муомаласини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Монетар сиёсат давлат 
йўли билан молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири бўлиб у 
жамиятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб 
келмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши 
суръатларининг пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг 
барқарор ўсиши, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги, 
тўлов балансининг қониқарли аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи 
бозорлардаги барқарорлиги каби кўрсаткичларда акс этади. 
Монетар 
сиёсат – тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни 
ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш 
мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-
тадбирлар тушунилади. Пул-кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади 
ва уни марказий банк амалга оширади.
Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам миллий пул бирлиги 
барқарорлигини таъминлаш ва уни самарали бошқариш, монетар сиёсат 
воситаларининг мақсадли даражаларига эришиш, банк тизимининг 
ликвидлигини ҳамда молиявий бозорлар фаолиятининг самарадорлигини 
ошириш марказий банк зиммасига юклатилган. 
Унинг ёрдамида ҳар қандай 
давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга 
татбиқ этади.
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни 
янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи 
йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий 
валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга 
солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, 



банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва 
механизмларини жорий этиш, назарда тутилмоқда”
1
.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал 
қилувчи пул-кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий 
боғлиқдир. 
Бу 
эса, 
иқтисодиётда 
вужудга 
келадиган 
айрим 
номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда ҳамда 
монетар сиёсат инструментларининг (қайта молиялаштириш ставкаси ва 
мажбурий заҳиралар нормаси) таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла 
оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо 
этади. Ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг 
самарали фаолият юритиши учун валюта ва пул-кредит сиёсати орқали 
макроиқтисодий баркарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу 
сабабли “Монетар сиёсат назарияси” фани бўйича ушбу ўқув қўлланма бозор 
иқтисодиёти ва жаҳон молия муносабатларининг негизини ташкил этувчи 
монетар сиёсатнинг назарий асослари, монетар сиёсатни амалга ошириш 
усуллари ва воситалари, Ўзбекистон республикаси марказий банкининг 
валюта сиёсати, иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш 
механизмларига бағишланган долзарб ўқув қўлланма ҳисобланади.
Ушбу ўқув қўлланмада пул-кредит муносабатлари соҳасидаги 
жараёнларнинг фақатгина юзаки, кўриниб турган томонларигагина эмас, 
балки уларнинг ички моҳияти, зиддиятлари ва боғланишларига, бу 
жараёнларнинг сабаб ва оқибатларига алоҳида эътибор берилди. Ушбу ўқув 
қўлланмада Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида пул 
муносабатлари соҳасидаги муаммолар, айниқса, Президентимиз асарларида, 
маъруза ва нутқларида, қабул қилинган қонунлар ва қарорларда баён этилган 
тамойиллар, хусусиятлар ҳам қамраб олинди ҳамда назарияни амалиётга 
1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. 



яқинлаштириш мақсадида пул – кредит муносабатлари соҳасининг кўпгина 
умумий қонун-қоидалари бевосита Ўзбекистон ҳаёти мисолида ёритилди. 
Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда, 
мисоллар, жадваллар, графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинди. 
Ушбу ўқув қўлланма янги стандарт талаблари бўйича тузилган дастур 
асосида ёзилди. Ўқув қўлланмада дастурдаги асосий ва зарурий мавзулар 
қамраб олинган. Лекин ҳажм чекланган бўлганлиги учун кўпгина 
материаллар иложи борича қисқартириб берилди. Шунинг учун ўқув 
қўлланмада камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. 
“Монетар сиёсат назарияси” бўйича мазкур ўқув қўлланма янги 
педагогик ва информацион технологияларни ҳисобга олган ҳолда 
тайёрланган. Қўлланма биринчи навбатда магистрантлар учун мўлжалланган 
бўлиб, ундан мустақил изланувчилар, талабалар, малака ошириш институти 
тингловчилари ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш 
муаммолари билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. 
Муаллиф ўқув қўлланманинг тузилиши, мазмуни, муаммоларнинг баён 
қилиниш тартиби ва услуби бўйича билдирилган ҳар қандай таклиф-
мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қиладилар ва кейинги ўқув 
қўлланма, дарсликлар тайёрлашда ҳисобга олади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish