Яхшиева М. Т. Монетар сиёсат назарияси: Ўқув қўлланма. –Т


Пулнингноминалистик ва давлат назариялари



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana01.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#601585
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
Monetar siyosat nazariyasi

2.2 Пулнингноминалистик ва давлат назариялари 
Пулнинг номиналистик назарияси металлистик назариядан фарқли 
ўлароқ, пулнинг металл билан алоқасини узиб ташлайди. Пул ички 
қийматдан маҳрум бўлган шартли белгилар сифатида кўриб чиқилади. 
Пулнинг товар табиати инкор этилади, унинг вужудга келиши эса одамлар 
ўртасида айирбошлашни таъминлаш мақсадида ёки давлатнинг қонун 
ҳужжатлари асосидаги келишув натижаси сифатида кўриб чиқилади. Шу 


34 
сабабли пулнинг давлат назарияси номиналистик назариясининг бир тури 
ҳисобланади.
Пулнинг номиналистик назарияси вужудга келиши учун тарихий шарт 
бўлиб олтин қуймасидан танга пулларга ўтиш хизмат қилди, бунда пул вазни 
бўйича эмас, балки номи бўйича қабул қилина бошланган. Пулнинг устига 
ёзиб қўйилган қийматини унинг ички қийматидан айириш имконияти 
пулнинг давлат томонидан муомалага чиқариладиган шартли белгилар 
эканлиги ҳақида ёлғон хулосаларнинг пайдо бўлиши учун имкон берди. 
Қоғоз пул бирликларининг пайдо бўлиши билан номиналистик пул назарияси 
тарафдорларининг сони ўса бошлади ва уларнинг таъсири кучайиб борди. 
Олтинни пул муомаласи соҳасидан сиқиб чиқариш ва уни қоғоз пулларга 
алмаштиришни тўхтатиш, шунингдек, нақдсиз ҳисоб-китоб шаклларининг 
жадал ривожланиши шунга олиб келдики, пулнинг номиналистик назарияси 
устунлик қила бошлади. 
Пулнинг номиналистик назарияси вужудга келиши ишлаб чиқаришнинг 
қулдорлик тузумига бориб тақалади. Пулнинг давлат назарияси пайдо 
бўлишига бевосита дастлаб қулдорлик тузуми, сўнгра феодал тузум 
мурожаат қилган танга пулларнинг бузилиши сабаб бўлди. Бундай амалиёт 
тарафдори бўлиб чиққан расмий идеологиянинг тасдиқлашича, пул давлат 
ҳокимияти томонидан яратиладиган бўлиб, у ўз ҳоҳиши бўйича пул 
бирлигининг харид қобилиятини ўзгартириши мумкин. Кейинчалик бу 
назария қоғоз пулларга ўтишни ёқлай бошлади. 
Пулнинг номиналистик назарияси ўзининг энг тўлиқ ривожини XVIII 
аср 
олимларининг 
асарларида 
топди. 
Номинализмнинг 
биринчи 
намояндалари инглиз Ж. Беркли ва Ж. Стюартлар бўлишган. Улар 
биринчидан, пул давлат томонидан яратилади, иккинчидан, уларнинг 
қиймати номинал билан ифодаланади, учинчидан, пулнинг моҳияти идеал 
нархлар масштабига киритилади, деб ҳисоблаганлар. Масалан, Ж. Стюарт 
пулни тенг бўлинган нархлар масштаби сифатида таърифлайди. Хусусан, Ж. 
Стюарт таклиф қилган «идеал пул бирлиги» концепциясига кўра, пул фақат 


35 

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish