1.Ягона солиқ назариясининг моҳияти тўғри кўрсатилган жавобни топинг
a.
Даромаднинг (солиқ солинадиган базанинг) ошишига мос равишда солиқ ставкалари ошиб боришини ёқловчи назария
b.
Муайян солиққа тортиш объектига нисбатан ягона, якка солиқнинг жорий этилишини ёқловчи назария
c.
Солиқ ставкалари даромадларнинг миқдоридан қатъий назар солиқ ставкалари бир хил ўрнатилишини ёқловчи назария
d.
Тўғри ва эгри солиқларнинг оқилона нисбат муносабатини таъминлашни ёқловчи назария
2.Солиқларни бошқалар зиммасига юклаш назарияси бўйича муайян товарга нарх ошса, лекин талаб ўзгармаса, солиқни ким тўлайди?
a.
ишлаб чиқарувчи (сотувчи)
b.
истеъмолчи (харидор) ва ишлаб чиқарувчи (сотувчи)
c.
ҳеч ким
d.
истеъмолчи (харидор)
3.Солиқларни бошқалар зиммасига юклаш назарияси бўйича муайян товарга нарх ошса, талаб камайса солиқни ким тўлайди?
a.
истеъмолчи (харидор)
b.
ишлаб чиқарувчи (сотувчи)
c.
истеъмолчи (харидор) ва ишлаб чиқарувчи (сотувчи)
d.
ҳеч ким
4.Агар таклиф эластиклигига S = талаб эластиклиги D тенг бўлса, солиқ юки кимга тушади?
a.
ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида тенг тақсимланади
b.
ишлаб чиқарувчига
c.
истеъмолчига
d.
ҳеч ким
5.Бевосита ва билвосита солиққа тортишнинг нисбат назарияси мазмуни келтирилган жавобни аниқланг.
a.
Тўғри ва эгри солиқларнинг оқилона нисбат муносабатини таъминланади
b.
Даромаднинг (солиқ солинадиган базанинг) ошишига мос равишда солиқ ставкалари ошиб боради
c.
Даромаднинг (солиқ солинадиган базанинг) камайишига мос равишда солиқ ставкалари камайиб боради
d.
Солиқ ставкалари даромадларнинг миқдоридан қатъий назар солиқ ставкалари бир хил ўрнатилади
6.Харидорларнинг бу товардан бошқа альтернатив (муқобил) вариантдаги бошқа товарга бўлган талабнинг йўқлиги (яъни шуни, шу нархда (шароитда) олишга мажбурлиги) бу - .......
a.
Таклифнинг ноэластиклиги
b.
Талабнинг эластиклиги
c.
Таклифнинг эластиклиги
d.
Талабнинг ноэластиклиги
7. Харидорларнинг бу товардан бошқа альтернатив (муқобил) вариантдаги бошқа товарга бўлган талабнинг йўқлиги (яъни шуни, шу нархда (шароитда) олишга мажбурлиги) бу - .......
a.
Таклифнинг ноэластиклиги
b.
Талабнинг эластиклиги
c.
Таклифнинг эластиклиги
d.
Талабнинг ноэластиклиги
8.Қуйидагилардан қайси бири солиқнинг белгиси бўлиб ҳисобланмайди?
a.
бюджетга йўналтирилганлик
b.
мажбурийлик
c.
доимийлик
d.қонуний асосланганлик
9.Солиқнинг функциялари борасидаги назарий ёндашувлар фанда нечта йўналишга ажратиб ўрганилади?
a.
Тўртта: солиқнинг фискал, тартибга солиш, ижтимоий ва назорат функцияларини алоҳида ўрганувчи ёндашувлар
b.
Тўғри жавоб йўқ
c.
Учта: солиқнинг битта (фақат фискал), иккита (фискал ва тартибга солиш) ва кўп сонли функцияларини тан олган ҳолда ўрганувчи ёндашувлар
d.
Иккита: солиқнинг битта (фақат фискал) ва кўп сонли функцияларини тан олган ҳолда ўрганувчи ёндашувлар
10.Солиқларнинг асосий функциялари қайси жавобда тўғри келтирилган?
a.
Фискал, қайта тақсимлаш, назорат, тартибга солиш
b.
Тақсимлаш, назорат, огоҳлантириш
c.
Иқтисодий рағбатлантириш,тақсимлаш ва қайта тақсимлаш
d.
Фискал, огоҳлантириш ва назорат, тақсимлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |