спин-спинтаъсир дейилади. Спектдаги дублет, триплет ва ҳоказолар умумий қилиб мультиплетдеб аталади. Эътибор берилса спин-спин таъсир кимёвий силжишга таъсир қилмайди. Турли протонларнинг силжиши уларнинг аввалги частотасида кузатилавера-ди, лекин бу частота энди дублет, триплет ва квартетнинг ўртасида тўғри келади. Умуман мультиплар доим кимёвий силжишлар ўлчанадиган марказга нисбатан симметрикдир. Спин-спин, таъсир турли сигналлар сони ўзгартирмайди. Масалан, этил спектрида уч хил (ОН, СН2, СНз) сигнал кузатилиши, керак эди. Фақат ҳар қайси тип сигнал бир неча чўққика ажралиб кетган. Мультиплетлардаги чўққилар ўртасидаги бу масофа спин-спин таьсир константаси(ССТК) дейилади ва J ҳарфи билан белгиланади. (52-расм) Мультеплитдаги чўққилар жадалликликларининг нисбатлари ҳам симметрик. Масалан 1:1,1 :2 : 1 ёки 1:3:3:1 ва ҳоказо.
Лекин бундай симметрия доим кузатилавермайди. Кўпчилик ҳолларда четланишлар мавжуд. Агар спектрда мультиплетлар орасидаги масофа (кимёвий силжишлар) спин-спин таъсир константаси (J) га нисбатан анча катта бўлса, симметрик мультиплетлар ҳосил бўлади. Бундай спектр биринчи тартибли дейилади. Агар қўшни мультиплетлар кимёвий қиймати орасидаги фарқ ССТК дан кичик бўлса, 6у иккинчи тартибли спектр ҳисобланади. Бундай ҳолларда (яъни ХСХССТК ёки ХС=ССТК) спектр жуда мураккаблашиб кетади. Уни биринчи тартибли спектрга ўтказиш учун юқори частотали (100 ва 300 МГЦ) спектрометрлардан фойдаланилади, молекуладаги протонлардан битта ёки бир нечтаси дейтерийга алмаштирилади.
52- расм. Спин-спин таъсир константалари.
Протон-протонга нисбатан протон-дейтерий таъсирлашишда ССТК етти марта катта. Шунинг учун ҳам спектр соддалашади. Баъзи ҳолларда спектрнинг у ёки бу қисмини соддалаштиришга тўғри келади. Бундай ҳолларда «қўш резонанс» усулидан фойдаланилади.
Спин-спин таъсир иккита ноэквивалент протон ўртасида вужудга келади. Бу протонлар қўшни углерод атомларида ёки битта углерод атомида бўлиши мумкин. Кўпроқ биринчи типдаги протонлар учрайди. Айтилганларга кўра протонлари бир-бирига эквивалент иккита гуруҳ ўзаро таъсирлашмайди, яъни уларнинг спектрида ажралиш кузатилмайди.
Таъсирлашиш фақат қўшни атомларда бўладими ёки ўзоқроқ протонлар ҳам спин-спин таъсирига эга бўладими? Фақат оддий боғлар тутувчи занжирда ССТ қуйидагича:
Агар молекулада куч ва учламчи бор бўлса таъсир масофаси ортади. Масалан: СН3—С≡С—С≡С—С≡С—СН2Хбирикмада СН3ва СН2протонлар тўққизта боғ орқали таъсирлашади. (J≠О). Юқоридаги бирикмада эса боғлар тўртта эди. Спин-спин таъсирни таъсирни узатиш хусусиятининг кучлилигига қараб боғларни қуйидаги қаторга жойлаштириш мумкин:
С≡С > С = С > С–С
Қўш ва уч боғли бирикмалардаги «узоқ» таъсир оддий боғли бирикмаларга нисбатан кучли бўлади. (С=С). Бир-биридан иккита ва учта боғ билан ажратилган А, Б, Стипдаги протонлар ССТК ҳам бир-биридан фарқ қилади. 5 - жадвал
Шундай қилиб, спин-спин таъсир спектр мураккаблаштирилса ҳам унинг аҳамияти катта. Чунки ундан фойдаланиб протонинг қўшнилари тўғрисида жуда муҳим маълумотлар олиш мумкин. Бу эса ўз навбатида модданинг тузилишини аниқлашни осонлаштиради.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун назорат саволлар Ультрабинафша спектроскопия ҳақида тушунча беринг?
Органик бирикмаларни тузилиши ультрабинафша спектроскопия ёрдамида қандай аниқланади?
Ультрабинафша спектроскопияда электрон ўтишларни тушунтиринг?
Кўп атомли органик бирикмаланинг спектлари ҳақида изоҳ беринг?.