Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

Сифат – бошқариш объекти. 
Сифатни бошқариш назариясини 
ишлаб чиқишга атоқли олимлар П.Л. Чебишев, А.М. Ляпунов, И.Г. 
Венецкий, А.М. Длин, У.А. Шухарт, Э. Дэминг, А.Фейгенбаумлар 
катта ҳисса қўшганлар. 
Сифатни бошқариш замонавий назарияси шундан келиб 
чиқадики, сифатни бошқариш бўйича фаолият маҳсулот ишлаб 
чиқарилгандан кейин самарали бўлиши мумкин эмас, бу фаолият 
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилиши лозим. 
Ишлаб чиқариш жараёнидан одинги маҳсулот сифатини 
таъминловчи фаолият ҳам муҳимдир. 
 
8.2. Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини белгиловчи 
омиллар 
Сифат кўпгина тасодифий, маҳаллий ва субъектив омилларнинг
таъсирига боғлиқ. Бу омиллар сифат даражасига кўрсатадиган 
таъсирининг олдини олиш учун 
сифатни бошқариш тизими
зарур. 
Бунда айрим уюшмаган ва тасодифий харакатлар эмас, балки 
сифатнинг тегишли даражасини сақлаб туриш мақсадида маҳсулотни 
яратиш жараёнига мунтазам таъсир қилиш чоралари мажмуаси зарур. 
Сифатни бошқаришда тизим, муҳит, мақсад, дастур ва бошқа 
тушунчалардан фойдаланиши муқаррар. 
Бошқарувчи 
ва 
бошқарилувчи 
тизимлар 
ажратилади. 
Бошқарилувчи
тизим ташкилот (фирма ва бошқа тузилмалар) ни 


96 
бошқаришнинг турли даражаларидан иборат. 
Бошқарувчи
тизим сифат 
менежментини яратади. Замонавий адабиёт ва амалиётда сифат 
менежментининг қуйидаги концепциялари қўлланади: 
o
сифат тизими (Quality system); 
o
сифатни бошқаришга асосланган, менеджмент тизими 
(Quality Driven Management System); 
o
умумий сифатни бошқариш (Total Quality Management); 
o
сифатни таъминлаш (Quality Assurance); 
o
сифатни бошқариш (Quality Control); 
o
сифатни статистик назорати (Statistical Quality Control); 
o
сифатни таъминлаш тизими (Quality Assurance System); 
o
маҳсулотни кафолатлаш (Product Assurance); 
o
умумий ишлаб чиқариш менежменти (Total Manufacturing 
Management); 
o
илғор ишлаб чиқариш тажрибаси (Good Manufacturing 
Practices); 
o
ишлаб 
чиқариш 
ресурсларини 
бошқариш 
тизими 
(Environmental Management System); 
o
"биз безовтамиз" тизими (We Саге); 
o
“маъсул шахслар безовталиги" тизими (Rеsроnsiblе Саге); 
o
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш доирасидаги умумий сифат 
менеджменти (Environmental ТQМ); 
o
ишлаб чиқаришни умумий таъминлаш (Total Manufacturing 
Assurance); 
o
жараёнлар интеграллашган менежменти (Integrated Process 
Management); 
o
сифатни яхшилаш мақсадидаги менежмент (Management for 
Quality Improvement);
o
сифат ва унумдорликни тўла (умумий, тотал) бошқариш 
(Total Quality and Productivity Management); 
o
интеграллашган сифат менежменти (Integrated Management); 
o
узлуксиз яхшилашларни татбиқ этиш тизими (Continues 
Improvement Implementation System); 
o
сифатни тўла ислоҳот қилиш (Total Quality Transformation);
o
сифат тизими менежменти (Quality System Management). 
Сифат менежментининг бошқа концепциялари ҳам мавжуд. Биз 
сифатни бошқариш объектидек тушуниш учун зарур бўлган кичкина 
қисмини келтирдик холос. Келтирилган концепциялар ТQМ 
услубиятида сифатнинг турли муаммоларини ечишда қўлланадиган 


97 
турли усуллар аслини акс эттиради. Замонавий фирмаларни 
бошқаришда ТQМ муҳим аҳамиятга эга. 
Бошқариш тизими олий бўғин раҳбарларидан бошланади. Айнан 
олий бўғин раҳбарлари фирма олдингидан кўпроққа қодир деган 
стратегиядан келиб чиқиши керак. Фирманинг ташкилий тузилмасида 
сифатни бошқариш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи махсус 
бўлинмалар назарда тутилиши мумкин. Сифатни бошқариш 
функциялари бўлинмалар ўртасида тақсимланиши фирма фаолияти 
ҳажми ва хусусиятларига боғлиқ. 
Менежмент объекти бўлмиш сифатга менеджментнинг барча 
таркибий қисмлари хос: 
режалаштириш, таҳлил, назорат

Замонавий сифат менежменти сифатни бошқариш ҳамда 
консультантлар дастурлари бўйича хорижий корпорациялар бажарган 
тадқиқотлар натижаларига асосланган. Бу "Хьюлетт-Паккард" каби 
машҳур корпорациялар тажрибасидир. 1980 йилларда бу ва қатор 
бошқа фирмалар сиёсатига Ф.Б. Кросби, У.Э. Деминг, А.В. 
Фейгенбаум, К.Исикава, Дж.М. Джуран ишланмалари таъсир қилган. 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish