ЁҚАСИДА ЛАНДШАФТЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ
Асатов С. — кафедра мудири, TIQXMMI Бухоро филиали.
Хасанов Ф.Ф. . —. TIQXMMI Бухоро филиали магистранти
Аннотация
: Ушбу мақолада автомобил йўлларининг ландшафт чимлари ёритилган.
Ҳудудининг иқлим шароитидан келиб чиқиб ландшафт ечимларини ишлаб чиқишда маҳаллий
ва
иқлимлаштирилган
манзарали
ўсимликлардан
фойдаланилган
ҳолда
ҳудудни
ободонлашиириш тўғрисида илмий изланишлар натижалари келтирилган.
Калит сўзлар
: автомобиль йўл ёқалари, ландшафт ечимлари, ўсимликлар
композитсияси,эстетик ва функсионал сифатлар, бир йиллик ва кўп йиллик гул ўсимликлар,
технологик кашфиётлар, очиқ муҳитлар, ҳиёбон, сайилгоҳ, арид ҳудудлар, экология, яшил
архитектура, манзарали дарахт ва буталар.
Кириш:
Мамлакатимизда жахон андозаларига мос келадиган турли ишноотлар
мажмуасини яратиш буйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмокда. Давлатимиз
мустақиллигининг дастлабки йиларидаёқ жахон бозорига чиқишнинг, ташқи дунё билан савдо-
иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ахамият берди. Шу жумладан транспорт
иншоотларини – автомобил йўлларини, кўприк ва тонелларни, аэропорт ва аэродромларни
қуриш ва қайта тамирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу дастур янги
йўналишлардаги автомобил йўлларини қуриш, қайта таъмирлаш ва унга қўйиладиган
талабларни камраб олган. Ўзбекистон – кам ўрмонли мамлакат, шу сабабдан яшил ўсимликлар
бу ердаги табиат кўринишини белгилайди. Мамлакатимизда аҳоли яшаш жойлари, йўллар,
ирригация иншоотлари, сув омборларини кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда олиб
борилади. Иҳота ва тоғ мелиоратив ўрмончилик улкан аҳамиятга эга, чунки сув, ҳаво ва
тупроқни муҳофазалашда ўрмоннинг ўрни беқиёсдир.
Республикамиздаги халқаро, давлат ва вилоят аҳамиятидаги автомобиль ва темир
йўллари атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўллар ёқасида боғлар барпо
этиш ҳамда шамолдан ҳимоялаш учун ихоталар ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 11 сентябрдаги қарори билан 2018−2020 йилларда автомобиль
йўллари, жумладан шаҳарларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва кўчаларини
кўкаламзорлаштириш дастури қабул қилинди. Республикамиздаги халқаро, давлат ва вилоят
аҳамиятидаги автомобиль йўллари, аҳоли турар жойлари – шаҳарлар, туманлар, қишлоқ ва
посёлкаларни кўкаламзорлаштириш бу жойларни ободонлаштиришнинг асосий воситаларидан
бўлиб ҳисобланади.
Автомобил йўлларини ободонлаштириш асосан йўл бўйи ихотазорлари бўлиб, йўлни
емирилишдан сақлайди, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қулай иқлим ва гигиеник
шароитларини вужудга келтиради. Ушбу экинзорлар релефнинг текислик жойларида, қаторлаб
экиш йўли билан барпо этилади, қаторлар сони йўл четидаги кенглик билан белгиланади.
Қишлоқ хўжалик экинлари чегарасида яратилган кўпқаторли экинзорлар бир вақтнинг
ўзида далани ҳимояловчи иҳотазорлар бўлиб хизмат қилади. Йўлнинг тепалик жойли
қисмларида асосан дарахт-буталар жойлаштирилади. Қаторли иҳотазорлар Ўзбекистоннинг
жанубий туманлари йўлларида алоҳида аҳамиятни касб этади. Лекин, бир хилдаги қатор
экинзорлари транспорт хайдовчисини толиқтириб қўяди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини
«ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ»
мавзусидаги анъанавий XX – ёш олимлар,
магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани.
Тошкент - 2021 йил
166
таъминлаш мақсадида, қаторли экинлар орасида манзарабоп дарахтлар гуруҳи, буталар гуруҳи
ва уларни аралаш экинзорларини барпо этиш мумкин. Йўлнинг бўлиш қисмида қаторли
буталар, буталар гуруҳлари, паст бўйли дарахтлар, гуллар экилади. Уни чегаралаш учун
бордюрлар, яшил тўсиқлар ёки бетонли деворча барпо этилади. Бўлиниши қисмидаги дарахтлар
газонларда (чим устида) экилади.
Автобус бекатларининг орқа томонидан қаторли экинзорлар; бекатнинг иккала томонида
эса – дарахт ва буталарнинг алохида ёки гуруҳланган экинлари яратилади. Имконияти мавжуд
бўлган жойларда, бекат олдида рабаткалар жойлаштирилади. Очиқ худуд бор бўлган жойларда
бир ёки бир нечта турлардан кичик дарахзорлар экилади . Бу жойлар дам олиш учун
мослаштирилади.
Темир йўлларни кўкаламзорлаштириш: кўп қаторли ўрмон экинзорларини яратиш
(йўлларни қум ва қор кўчкиларидан мухофазалаш мақсадида); темир йўл ёнидаги поселкаларни
кўкаламзорлаштириш яқин жойда жойлашган сув ҳавзалари ва кўлларни кўкаламзорлаштириш;
темир йўл вокзалларини кўкаламзорлаштиришни ўз ичига олади.
Экинзорлар транспорт қатнови жадал бўлган кўчалардаги карбонат ангидриди газини
тўпланишини камайтиради. Р.А. Бабаянц маълумотларига кўра, йирик кимё заводидан 2-2,6 км
масофадаги тилоғоч, шумтол, қайин, эман дарахтлари 75-100% гача қуриб кетган, олма, тол,
жасмин, терак барглари эса 30-75% га зарарланган . Атмосфера ҳавоси ёқилғининг тўлиқ
ёнмаган чиқитлари – кукун углеводород бирикмалари билан ҳам ифлосланади. Инсоннинг
нафас олиш йўлларида ҳаво таркибида аралашманинг 13 дан 48% гача бўлган қисми ушланиб
қолади. Заҳарли моддаларнинг қолган қисми инсоннинг ички органларига ўтиб, организмнинг
захарланишига олиб келади.
Ўзбекистоннинг аҳоли яшаш жойларида ёз мавсумида ҳавонинг юқори даражада
чангланиши кузатилади. Бунга сабаб – сариқ, қумоқ тупроқларнинг ўзига хос физик хоссалари
ҳамда воҳаларни қамраб турувчи қумликларда эсадиган гармсел шамолларининг таъсиридир.
Яшил экинзорлар шаҳар кўчаларининг ҳаво алмашинувини яхшилайди ва уни тозалашга имкон
яратади. Тўлиқ кўкаламзорлаштириш натижасида ҳаво чангдан деярли батамом тозаланади.
Бунда ўсимликлардан ажралиб чиқадиган фитонцидлар ҳаводаги зарарли микробларни 40-50%
га камайтиради. Хатто, қиш ойларида дарахтларнинг барглари бўлмаса ҳам, уларнинг чангдан
ҳимоялашдаги аҳамияти катта. Ҳавонинг тозалигини таъминлаш учун бошқа қўшимча
тадбирлар – саноат корхоналари чиқиндиларининг тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари
билан бирга кўчаларни ободонлаштириш ҳам муҳимдир. Ёз мавсумида дарахт ва буталар
баргларидаги чангни тез-тез ювиб туриш зарур, акс холда экинзорлар аста-секин нобуд бўлиши
мумкин. У ёки бу турдаги дарахт ва буталарнинг чангдан ҳимоялаш хусусиятини ўрганиб,
уларни тўғри танлаб жойлаштирилса, юқори ҳимоя самарасига эришиш мумкин. Мухандислик
ва экологик-биологик жихатдан тўғри лойиҳалаш орқали яшил экинзорлар ишининг санитарлик
вазифаси самарадорлиги таъминланади. Яшил санитар экинзорларни барпо этишда шамол
йўналиши, атмосферага тарқаладиган чиқитларнинг тури, баландлиги ва таркиби, кимёвий ва
физик хоссалари инобатга олиниши лозим. Экинзорларнинг тузулиши, кенглиги, баландлиги ва
дарахт турлари таркиби ушбу кўрсаткичларга чамбарчас боғлиқ. Йирик шох-шаббали,
тукланган, ажинсимон, ғадир-будир, нотекис баргли дарахт турлари (эман, қайроғоч, тут, қора
ёнғоқ, оқ терак, чинор, майда баргли жийда, зирк, каталпа, совундарахти, каркас ва б.) ҳаводаги
«ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ»
мавзусидаги анъанавий XX – ёш олимлар,
магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани.
Тошкент - 2021 йил
167
чангни яхши ушлайди. Худди шулар захарли кимёвий бирикмаларни, айниқса, карбонат
ангидридини тортиб олиб, ўзлаштиради. Нина барглилар япроқ барги дарахтларга нисбатан
чангни кўпроқ ушлаб қолади. Куз, қорсиз қиш ва эрта баҳорда, аҳоли турар жойларида чанг кўп
тўпланганида нинабарглиларнинг аҳамияти катта, чунки бу вақтда баргли дарахтларнинг
япроқлари бўлмайди. Баланд ўсувчи эман, софора, айлант, қайрағоч, шумтол дарахтлари ката
барг сатҳига эга бўлганлиги учун, улардан тузилган яшил массивлар атмосферани транспорт –
саноат чиқитлари ва чангларидан яхши ҳимоя қилади. Ўсимликлар барглари юзасида тўпланган
чанг таркибида қуйидаги оғир металлар ва микро элементларнинг заррачалари бўлади:
қўрғошин, темир, титан, мис, рух, никел, кобалт, марганец ва бошқалар. Йирик корхоналар
атрофида тарқалган чанглар таркибида (кул хажмидан) 37,9% темир, 15,3% алюмин, 2,7 % мис,
0,9% титан, 0,8% марганец ва 0,2% қўрғошин моддалари мавжуд. Атмосфера ва тупроқнинг
оғир металлар қолдиқлари билан зарарланиши оқибатида, уларнинг ўсимликларда тўпланиши
кузатилади, чунки ўсимликлар барглари, поялари ва илдизлари ушбу моддаларни ўзида жамлаш
хусусиятига эга. Айниқса, қумли тупроқларда ўсадиган ўсимликлар илдиз тизими орқали
металлар қолдиқларни ниҳоятда юқори даражада ўзлаштириб, ўзида тўплаб олади. Бундай
ерлардаги ўсимликлар баргларида кулнинг хажми бир ярим – икки бароварга ошиб, 13-17% ни
ташкил этади. Шу сабабдан, йирик саноат корхоналари ва автомобил йўллари атрофида ва
ёнида ўрмон ихотазорлари барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Нинабаргли дарахтлар оғир
металлар ва микроэлементларни ўзлаштирувчи ўсимликлар ҳисобланиб (арча, қарағай,
можжевелник, туя), ҳаво таркибининг заҳарланишини белгилаб берувчи индикаторлар
вазифасини бажаради, чунки улар танасида некрозлар пайдо бўлиши ҳамда ниналари тўкилиши
ҳавода хаддан зиёд захарли аралашмалар борлигидан далолат беради. Шу сабабдан,
минтақаларда шамол йўналишига тўсқинлик қиладиган перпендикуляр тарзда ихота
дарахтзорлари барпо этилади, шаҳарларда эса – кенг яшил ҳиёбонлар вентиляция йўлаклари
вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |