Xvii-xviii асрларда италия санъати



Download 88,5 Kb.
bet2/5
Sana20.06.2022
Hajmi88,5 Kb.
#678694
1   2   3   4   5
Bog'liq
XVII-XVIII асрларда италия санъати

Сан-Карло черкови ҳам барокко услубининг ўзига хос жиҳатларини намоён этади. Бу бинода ҳам юқоридагидек безаклар мавжуд. Ярим айлана, овал, ярим устун ва рельефлар бино юзасидаги нур-соя ўйинини кучайтириб, унинг янада кўркам бўлишини таъминлаган.
Бу черков биноси муаллифи, барокко услубининг йирик намояндаси меъмор Франческо Борроминидир (1599-1667). У ўз ижодида декоратив безаклардан кенг фойдаланади. Баъзида хатто меъёридан ошириб ҳам юборади. Бу эса у яратган асарлардаги яхлитликка салбий таъсир қилади. Меъмор интерьрларнинг бадиий ечимида ҳам шундай декоратив безак ва ҳайкаллардан кенг фойдаланади.
Жованни Лоренцо Бернини(1598-1680). Барокко санъатининг йирик вакили, меъмор ва ҳайкалтарош Бернини Неапол шаҳрида туғилди. Шу ерда отасидан санъат сирларини ўрганди. 9 ёшида мармарда одам боши ҳайкалини ишлаб, кўпчиликни ҳайратлантирди. 25 ёшда эса католик Римнинг маҳобатли биноси авлиё Петр ибодатхонасининг бош меъмори даражасига кўтарилди. У кўплаб меъморлик ва ҳайкалтарошлик асарлари яратди. Рассомлик ва санъат назарияси бўйича тадқиқодлар ёзди. Меъморлик лойиҳалари, ибодатхона ва саройлар, қабртош ёдгорликлари ишлади. Бернини ҳайкалтарош сифатида айниқса машҳур бўлиб, барокко ҳайкалтарошлигининг типик вакилидир. Бернини нодир портрет ва таъсирчан руҳий композициялар яратди ва безаш ишларида қатнашди. Римдаги авлиё Петр соборининг олдидаги катта майдон ва уни ўраб турган устунлар қатори Бернинининг шоҳ асаридир. Меъмор бу асари билан авлиё Петр собори қурилишига якун ясади ш ягона йирик маҳобатли меъморлик мажмуасини яратди.
XIV асрда қурила бошланган. Уни қуришда Модерн, Браманте, Микеланджело иштирок этишган. Бернини ана шу машҳур ибодатхона олд томонида фаввора ва обелискли майдон яратиб, уни устунлар қатори билан улуғворлаштирди. Натижада, собор кўринишидаги тантанаворлик ортди. Бу майдондан ибодатхона яхлит ва улуғвор бўлиб кўринади. Ибодатхонанинг икки томонидан томошабинга қараб келаётган устунлар қатори келувчиларни “гўё қучоғини очиб” (Л.Бернини) кутиб олаётгандек бўлади.
Майдон бадиий пластик-визуал ташкил этилиши, айниқса, эътиборга молик. Майдон трапеция ва эллипсимон майдончалардан ташкил топган. Бу икки майдончада идрок этилганда горизонтал текистликдаги трапеция ва эллипс гўё ва айлана бўлиб кўринади. Бундан майдон ҳажми катталашаётгандек туюлади. Бернини бундай услубдан ўз ижодида Ватикандаги қирол саройи асосий зинасида ҳам фойдаланган. Унинг орқа планидаги устунлар оралиғи ва зина кенглиги бироз қисқарган ҳолда ишланиб, унинг фазовий узунлигини оширишга, зинани ўз ўлчамига нисбатан янада каттароқ бўлиб кўринадиган бўлишига эришган. Бернини фуқаро меъморлигида ҳам самарали меҳнат қилди. Унинг Римдаги Сант-Андреа дель Квиринале, Барберини палацциоси машҳурдир. Бернинининг декораторлик санъати Авлиё Пётр ибодатхонасининг ички интеръерларининг ички интеръерларида ўз ифодасини топган.
Бернини XVII аср Италия ҳайкалтарошлигининг йирик вакили ва новатори эди. Унинг “Давид”, “Авлиё Тереза жазаваси”, “Аппалон ва Дафна” асарлари, айниқса, машҳурдир. Расм Жумладан, Давид ҳайкалида Давиднинг жангга кириб, қўлидаги тошни душманга отиш олдидаги важоҳати жуда ҳаётий тасвирланган. Давиднинг кескин бурилган гавдаси, таранг тортилган мушаклари, қаттиқ қисилган лаби, тўзиб кетган сочи ва бир нуқтага тикилган кўзларида унинг руҳий ҳолати акс этган. “Авлиё Тереза жазаваси” композицияси ҳам таъсирчан. Тереза VI асрда яшаган реал тарихий шахс бўлиб, у кейинчалик черков томонидан авлиёлар қаторига киритилган. Ривоятларга кўра, Тереза туш кўрганлиги ва тушида одам қиёфасидаги гўзал фаришта келиб, унинг юрагига олтин камон ўқ билан юрагидан урганида “оромли азоб” олганлигини ёзиб қолдирган. Композицияда Терезанинг туш кўраётган пайтида, фаришта уни олтин ўқ отмоқчи бўлиб турганлиги тасвирланган.
Бу композиция Римдаги Санта Мария делла Виктория черкови меҳробига ўрнатилганю бернини портрет санъатида ҳам новатор ижодкор эди. Унинг портретларида тасвирланувчининг ҳарактери ниҳоятда таъсирчан ифода этилган. Унинг портретларида тасвирланувчининг ҳарактери ниҳоятда таъсирчан ифода этилган. Унинг яратган портретлари борокко услубида ишланган ҳайкалтарошлар учун тақлид мактаби вазифасини бажарган. Бернини ўз ижодида борокко йўналишининг ўзига хос ҳамма хусусиятларини намоён этди. Воқеликни реал талқин этиш, унинг декоратив жаҳатларини ҳис этиш Бернини ишларига бетакрор жозиба баҳш этган. Бернини яратган Кардинал Боргез ҳайкали барокко санъатининг юксак намунасидир. Унда пластик тарзда айрим шаклларини бўрттириш ҳисобига таъсирчанликка эришилган. Мармар, бронзада юксак маҳорат билан ишлаши унинг асарларидаги ўзига хосликни янада оширган. Санъаткор ижодининг бу каби жиҳатлари унинг асарларига қизиқиш ортишига, унинг Италиядан ташқарида ҳам шуҳрат қозонишига сабаб бўлди. 
Италия санъатида XVII асрда рангтасвир ҳам борокко услубида ривожланиб, у XVI аср оҳири XVII асрда мавжуд бўлган манъеризмга қарши курашда юзага келди ва Болонье академизми ҳамда караважизм йўналишида намоён бўлди. Иккисида ҳам бороккога хос хусусиятлар драматикликка қизиқиш, эмоционал, ҳис-ҳаяжон тили билан гапириш, динамик композиция, нур-соя қарама-қаршилигидан кенг фойдаланиш мавжуд. Лекин мазкур йўналишлар ўзига хос услуби билан бир-биридан ажралиб туради. Масалан, Болонье академизми натурани ўрганиш ҳамда уни антик ва Ренессанс билан солиштириш ва улар яратган канонларга ўхшашига асосланади. Караважистлар ижодида эса реалистик жиҳат кучли бўлиб, улар натурани ўрганадилар. Улар натуранинг туб моҳиятини аниқ кўрсатишга интиладилар. Мифологик ва диний мавзуларни оддий халқ ҳаёти воқелигида, ундаги образларни эса оддий кундалик турмушида учрайдиган кишилар образига ўхшатишга ҳаракат қиладилар. Нур, соя имкониятларидан унумли фойдаланиб, асарнинг эмоционал жиҳатини оширадилар. Италия санъатида борокко услуби, айниқса, маҳобатли декоратив рангтасвирда сезиларли бўлди. Сарой ва черков бинолари деворлари серҳаракат, кўп фигурали, мураккаб ракурсли ёрқин бўёқларда ишланган мифологик ва диний мавзудаги расмлар билан безатилди. Айниқса, шипларга ишланган расмлар ўзининг ниҳоятда динамик ва ҳаяжонли композициялари билан кишини ҳайратлантиради. Расмлардаги фазовий кенглик ва чексизлик, ундаги акс этган воқеалар асарга динамик ҳаракат бахш этади. 

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish