Xvii-xviii асрларда италия санъати



Download 88,5 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2022
Hajmi88,5 Kb.
#678694
  1   2   3   4   5
Bog'liq
XVII-XVIII асрларда италия санъати


XVII-XVIII асрларда италия санъати

XVI аср ўрталарида Франция ва Испаниянинг Италияни босиб олиш учун олиб борган ҳарбий ҳаракатлари Испания ғалабаси билан тугади. Италиянинг кўпгина шаҳарлари унинг тасарруфига ўтди. XVII асрда Италия иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тарқоқ мамлакат эди. Бироқ ундаги хукмрон табақа вакиллари чет эл босқинчилари ҳомийлигида дабдабали ҳаёт кечириш, серҳашам, сержило бинолар, сарой ва қасрлар қуриш, тантанали карнаваллар ўтказиш орқали жамиятдаги камчиликларни яширишга интилдилар. Улар давлат ҳамон аввалгидек қудратли, халқ тинч, озод ва шоду-хуррамликда ҳаёт кечирмоқда, деган фикрни уйғотишга ҳаракат қилдилар. Санъат воситалари орқали ўз об рўларини оширишга интилдилар. Улар черков бинолари, саройлар, шаҳардан ташқарида сержило ва серҳашам виллалар қурдилар. Бу қурилишлар, айниқса, католицизм маркази бўлган Ватиканда серҳашам бўлди. Папа давлати ҳашам учун маблағни аямади. 


Сиёсий жиҳатдан тарқоқ ва қарам, иқтисодий жиҳатдан қашшоқ Италия ХVII- XVIII аср мобайнида Европадаги муҳим марказ сифатида донг чиқарди. Бу ерда шаклланган ва ривожланган кўплаб бадиий-услубий йўналишлар Италиядан ташқарида ҳам шуҳрат қозонди. Рим эса Европада бадиий ҳаётнинг муҳим маркази, байналминал интернационал академия ролини ўйнади. Антик ва Ренессанс дурдоналарини сақлаб келаётган Римда кухна ва янги санъат аралашиб, махаллий ва чет эл санъати анъаналари таъсирида ўзига хос янги санъат юзага келди. Меъморликда ҳажм жиҳатидан катта, шакл жиҳатидан сержило ва кўркам бинолар яратилди. Интерьерлар безакка бойлиги, санъат синтезининг нозик кўриниши .билан ўзига хослик касб этди. Қурилган бинолар кўп ҳолларда гумбазли бўлди. Меъморликда, асосан, барокко услуби етакчи ўринни эгаллади. XVIII аср ўрталарида айрим ижодкорлар асарларида классицизм тамойиллари сезилса ҳам, лекин етакчи эмас эди. Италия меъморлари шаҳар кўча ва майдонларини қайта режалаштириш асосида уларга ўрта аср шаҳар кўринишига хос тугаллик ва кўркамлик киритдилар Янги қурилган фаввора, ёдгорлик ва зиналар шаҳар майдонлари бадиийлиги ва эмоционаллигини оширди. Шаҳар ташқарисидаги қурилмаларда теварак-атроф рельефи ҳисобга олиниб, мажмуалар яратилди. Тепалик ва сойликларга ҳайкалтарошлик ҳамда амалий санъат асарлари ўрнатилиб ягона меъморлик мажмуаси вужудга келтирилди. Барокко меъморлигида бино олд томонига алоҳида эътибор берилади ва унинг декоратив жиҳатдан таъсирчан бўлиши ҳисобга одинади. Римдаги Дель Жезу черкови барокко намунасидир.
Уни меъмор Жакомо да Виньола (1507-1573) бошлаган эди. Унинг вафотидан кейин шогирди Жакомо делла Порта бу ишни тугатган. Қўш плястр, валюта, фаввора ва бошқа қатор декоратив безаклар ва ҳажмлар бинонинг олд томонига ўзига хослик бахш этган. 

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish