Ключевые слова: фермер, подвижные coединения, гумус, фосфор, калий, агрохимия, почва,
удобрения, образец, анализ.
Abstract. Qualitative and quantitative changes of soil and plants were determined by agrochemical
analyses within the research on the usage of fertilizers, crop rotation, soil tillage and irrigation regimes in
farms. Early in the spring, soil samples were taken from the farms “Shavkat Esonov”, “Kudrat Davron”,
“Urin Bobo”, “Usmon”, “Dilsevardon” and “Otabek” in the territory of H.Alimjan WCA (water consumers’
association) of Jizzakh region, and results of agrochemical analyses were obtained.
With the agrochemical analyses of soil contents of humus, phosphorus and movable potassium were
determined. According to the results, the soils of the above mentioned farms belong to “very poor” and “poor”
soil on the quantity of nutrient content.
Key words: farmer, moving compounds, humus, phosphorus, potassium, agrochemical, soil, fertilizer,
examples, analysis.
Ўсимликларни кимёвий химоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлардан кўр-кўрона
фойдаланиш уларни бевақт ва нотўғри ишлатиш ортиқча сарфлаш нафақат кутилган самарани
бермаяпти, аксинча атроф мухитни ифлослантиришга сабаб бўлмоқда. Одамлар соғлиғига
катта зарар етказмоқда. Бундай холатларни олдини олиш учун қишлоқ хўжалигига зарур
ўғитлар, ўсимликларни кимёвий химоя қилиш воситалари билан таъминлашни нафақат тубдан
ўзгартириш балки агрокимё қоидаларига қатъий амал қилиш, талабчанликни ошириш, уларни
қўллаш маданиятини юксалтириш лозим.
И.А. Каримов
Фермер хўжаликларининг ерларида ўғитларни қўллаш, алмашлаб экиш, тупроққа ишлов
бериш, ўсимликларни суғориш режимини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилганда тупроқ ва
ўсимликларни агрокимёвий тахлил қилиш орқали уларда содир бўлган сифат ва миқдор ўзгаришларни
аниқлаш мақсадида Жиззах тумани Ҳ.Олимжон СИУ худудида фаолият кўрсатаётган «Шавкат
Эсонов» ф/х, «Қудрат Даврон» ф/х, «Ўрин Бобо» ф/х, «Усмон» ф/х, «Дилсевардон» ф/х, “Отабек”
фермер хўжаликларини ер майдонларида эрта бахорда тупроқ намулари олиниб белгиланган тарзда
лабораторияда тахлил натижалари олинди.
Юқоридаги фермер хўжаликлардан олинган тупроқларнинг агрокимёвий тахлилида гумус,
фосфор ва калийнинг харакатчан бирикмалари миқдори аниқланди.
«Шавкат Эсонов» ф/х тупроқлари тахлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, ўрганилган
тупроқларнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 0,506 % дан 0,572 % ни, профилнинг ўрта қисмида
0,671 дан 0,858 % гача ва пастки қисмида эса 0,517 дан 0,616 % ни ташкил этади (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |