XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
189
-
Чет тил ўқитиш жараёнида грамматик компетенциядан мулоқот компетенциясининг
устуворлиги
;
-
Асосан аутентив, ярим аутентив материалдан фойдаланиб дарс
-
машғулотни олиб
бориш
;
-
Тил таълимида ўқитувчи маърузаси ва узоқ вақт сарфланадиган мавзу баёнини
қисқартириш
,
унинг ўрнида ўқувчилар тил ўрганиш жараёнини мазмунли реал ҳаётда
асқотадиган машқ ва топшириқлар асосида ташкил этиш, шахсий изланиш ва топилмалари
асосида хулосалар чиқариш ва қодаларни ишлаб чиқиш
;
-
Янги лексик материални контекстда тақдим этиш ва аутентив
,
яъни реал ҳаётда
учратиш мумкин бўлган топшириқлар асосида машқ қилдириш
;
-
Грамматик материални қоидалар ва алоҳида гаплар мисолида эмас, балки контекстда
тақдим этиш ва мазмунли топшириқлар асосида мустаҳкамлаш. Тил билими саводхонлигини
маданиятлараро мулоқот саводхонлиги билан уйғунлаштириш
;
-
Тил ўрганиш муҳитида ўқитувчи устуворлигини тил ўрганувчи эркинлигига ён
бериши ёки тил ўрганувчининг мустақил ишлаш кўникмасини шакллантиришга урғу бериш
;
-
Чет тил ўргатишда мулоқот қилиш учун ҳаётий сабаблар ўйлаб топиш ва реал
мулоқотга ўргатиш, ҳар қандай тил ўрганувчи грамматик қоида ва структураларни ёдлаш
орқали эмас, балки мулоқотда синаб кўриш, бажариб кўриш орқали самаралироқ ўрганиши
принципига таяниш
;
-
Коммуникатив дарс машғулотида тенг ҳолатда тил саводхонлиги ҳамда нутқнинг
равонлигига эришишга урғу
бериш.
Юқорида таъкидланган хусусиятларни ҳисобга олсак қисқа ҳикоялар синф
-
дарс
муҳитида авваламбор аутентив материал манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчига
талабаларнинг билим даражасига мос келадиган қисқа ҳикояни танлаб, ундан турли тил
кўникмаларини,
жумладан тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзишни ривожлантиришга
мўлжалланган машқлар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Аутентив манбалар талабани чет
тилдаги сўз бойлигини оширишга ёрдам бериш билан бирга янги грамматик конструкциялар
билан таништириш, ўрганилган грамматик мавзуларни мустаҳкамлаш ва янги лексик,
грамматик материални контекстда ўзлаштириш имконини беради.
Маълумки, қисқа ҳикоялар тилдаги турли иборалар, мақоллар ва ҳикматли сўзларга
жуда бой. Ўзбек методист олими Ж.Жалолов ”Чет тил ўқитиш методикаси” номли дарслик
қўлланмасида таъкидлашича ҳар қандай таълим тарбия билан уйғун олиб борилиши лозим.
Ҳикоялар асосида ташкилланган тил таълимида: мисол учун ватан, уй
-
жой, оила, тўғрилик,
яхшилик, садоқат, халоллик,
мусофирлик, саёҳат, меҳнат, касб
-
ҳунар, илм олиш ва бошқа
кўплаб мавзулардаги синф
-
дарс муҳитига мос ҳикояларни келтириш мумкин. Бундан
ташқари қисқа ҳикоялар ранг
-
баранг топшириқлар ва машқлар яратиш манбаси бўлиб,
улар
асосида иборалар,
идиомалар, антонимлар, синонимлар, омонимлар, кўп
маъноли сўзларга
оид лексик мавзуларни,
қўшма гаплар, феъл замонлари, феъл майли ва нисбатлари, кўчирма
ва ўзлаштирма гап қўлланиши каби кўплаб грамматик мавзуларни мустаҳкамлаш
топшириқларини яратиш мумкин.
Хулоса қилиб қисқа ҳикояларнинг қуйидаги афзалликларини келтириш мумкин;
•
қисқа ҳикоялар аутентив материал ва топшириқлар манбаи ҳисобланади
;
•
лексик ва грамматик материални контекстда ўқитиш имконини беради
;
•
чет тил таълимини тарбия билан уйғунлаштириш имконини беради
;
•
тил кўникмаларини,
тинглаб тушуниш
,
ўқиш,
ёзиш ва гапиришни биргаликда
ривожлантиради
;
•
маданиятлараро мулоқот компетенциясини шакллантиради
;
•
лексик ва грамматик мавзу жиҳатдан ранг баранг ва турли билим даражасидаги
талабаларга мос
;
•
тинглаб тушуниш ва талаффузни самарали ўргатишда манба бўлиб хизмат қилади
;
•
Талабаларнинг танқидий фиқрлаш, яратувчанлик, ҳаётий қийин вазиятларда ҳам
фалсафий, тўғри хулосалар чиқариш, коммуникатив ва лингвистик
компетенцияси,
суҳандонлик ва сўзамоллик фазилатларини шакллантириш, аҳлоқий тарбияни ўстиришга
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |