XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
182
Ключевые слова
:
контрастная
лингвистика, части речи, грамматические категории,
парадигма,
флексия, суплитивизм, редупликация.
Abstract. The article discusses the principles of comparing linguistic morphological units in
contrast linguistics. Contrast morphology provides ideas on how to define grammatica l categories
and form taxonomies of existing categories.
Keywords: contrastive linguistics, parts of speech, grammatical categories, paradigm,
inflection, supralivism, reduction.
Морфологияни контрастив таҳлил қилишда сўз туркумлари, уларнинг ўзига хос
хусусиятлари, грамматик категориялар ўзаро таққосланади. Бунда асосий эътибор сўз
туркумларининг сони, уларнинг таснифи, ўзига хос хусусиятларига қаратилади.
Ҳар бир тилдаги сўзлар ўзининг семантик белгиларига кўра турли гуруҳларга
бўлинади. Сўзларни туркумларга ажратишда ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари
эътиборга олинади. Тилшунослик тарихида структурализм оқими пайдо бўлгунча сўзларни
туркумларга ажратишда уларнинг луғавий маъноси, морфологик белгилари, гапдаги
вазифаси сингари белгиларга асосланган [3, 93]. Кейинчалик бунга сўз ясалиш [1, 139] ва
бошқа сўз туркумлари билан бирика олиш [2, 103] белгиси ҳам қўшилди. Бироқ ҳар бир
тилда айнан шу тилнинг хусусиятларига қараб сўзлар туркумларга ажратилади. Масалан,
Хитой тилида сўзларни туркумларга ажратишда уларнинг синтактик белгиси, сўз тартиби
асосий ўрин тутса, ўзбек тилида морфологик белгиси етакчилик қилади.
Тиллардаги сўз туркуми миқдори бир хил эмас. Бунинг сабаби тилларнинг ўзига хос
хусусиятлари ҳамда турли тадқиқотчилар томонидан сўз туркумлари фарқли белгилар
асосида таснифланишидадир [3, 92]. Буни ўзбек тилида 12 та, араб тилида 3
та, инглиз
тилида 12 та сўз туркуми мавжудлигида ҳам кўришимиз мумкин. Баъзи бир тиллардаги
битта сўз туркуми бошқа бир тилдаги бир нечта сўз туркумига тўғри келиши
мумкин. Бу сўз
туркумларига ажратишнинг анъанавий қарашлари билан боғлиқ. Масалан, араб тилидаги
исмун сўз туркуми ўзбек тилидаги от, сифат, сон, олмош, равиш сўз туркумларини ўз ичига
олади.
Шунингдек, тил хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мавжуд бўлмаган сўз туркумлари
ҳам мавжуд. Инглиз тилидан фарқли равишда ўзбек тилида ёрдамчи сўз туркуми сифатида
артикль мавжуд эмас. Инглиз тилида артикль от сўз туркумларига қўшилиб аниқлик ва
ноаниқликни англатади. Одатда
a, an, the
грамматик шакллари орқали ифодаланади.
Ўзбек тили
Инглиз тили
Шер
чиройли
ҳайвон
.
Do'stlaringiz bilan baham: