XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
91
маълумотлар асосида вилоятлар даражасида регистр ва маълумотлар базаси
шакллантирилиб, улардан бошқарув органлари ва қизиқувчи фойдаланувчилар талаблари
бўйича норегламент йиғма маълумотлар тайёрланади.
Статистика ахборот тизимларининг архитектурасини шакллантиришга таъсир қилувчи
асосий омиллардан бўлиб, статистика органларининг таркибий тузилиши хизмат қилиб, улар
олдида турган мақсад ва вазифаларни акс этади (2
-
расм).
2-
расм. Статистика ахборот тизимининг архитектураси
Олдинги даврларда давлат статистиканинг асосий вазифаси давлат бошқаруви
тизимининг ахборот таъминотини юритиш эди. Амалиётда барча бўғиндаги бошқарув
органлари учун турли йўналишдаги катта ҳажмдаги техник
-
иқтисодий ахборотларни тезкор
режимда йиғиш ва қайта ишлашни талаб қилган. Умуман олганда статистика тизими
динамик равишда ўзгарувчан мақсадларга
монан ахборот мониторинги режимида
ишлаган.Бундай шароитда статистика органларининг ташкилий жиҳатдан самарали шакли
сифатида улар фаолиятини ташкил қилишда тармоқ принципи бўлиб, унинг негизида
хоҳлаган статистик кузатувлар ахборот тизимининг барча поғоналарида кетма
-
кетликда
ишланади.
БМТ расмий статистика принциплари асосларига таянган ҳолда давлат статистика
ишлари принципларида ўтган асрнинг 90
-
чи йилларида бўлган ўзгаришлар САТнинг вилоят
даражасига самарали фаолият кўрсатиш талабларини янада кучайтирди.
Биринчи навбатда, фаол иқтисодий субъектлар сонининг тезкорлик билан ортиб
кетиши бўлиб, улар фаолиятини статистик кузатувлар асосида тўлиқ қамраб олиш зарур эди.
Иккинчи сабаб, статистика органлари томонидан иқтисодий субъектларга нисбатан
қўйилган маъмурий функцияларнинг олиб ташланиши бирламчи статистик ҳисоботлар
сифатининг пасайишига олиб келди.
Учинчи сабаб бўлиб, статистик ахборотлар фойдаланувчиларнинг янги синфини пайдо
бўлиши, чоп этилаётган ахборот
-
таҳлилий материаллар сифатини янада юксалтириш ва
уларни чиқариш муддатларини қисқартиришни талаб қилди. Бундай шароитларда вилоят
бошқармаси даражасидаги статистик ахборот тизимлари ҳажм жиҳатдан жуда ортиб
бораётган ахборот оқимларини қайта ишлашда қийналиб қолиб, бу ўз ўрнида бирламчи
маълумотлар ва йиғма статистик маълумотлар сифатининг пасайишига олиб келиб, натижада
якуний статистик нашрларни чиқариш тезлигини йўқотади.
Шундай қилиб, ўтган асрнинг 90
-
чи йилларида вилоят даражасида САТ статистик
маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг
стандарт статистик процедуралари
тўлиқ ҳажмда самарали бажаришни таъминламай қолди. Бунинг натижасида халқаро
Do'stlaringiz bilan baham: |