Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

8/2020 
54
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида 
муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ғаллачиликда минтақавий агротехника асосида иш юритиш, яъни ҳар бир минтақанинг 
тупроқ
-
иқлим шароитига мос келадиган навларни яратиш, уларни етиштириш 
технологияларини ишлаб чиқиш, яратилаётган навлар юқори ҳосилли бўлиши билан бирга 
нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш учун юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлиши, айниқса, 
ҳар бир ҳудуднинг маҳаллий шароитидан келиб чиқиб экинларни жойлаштиришга, бунда 
маҳаллий навларни асосий майдонларга экилишига эришиш ўта муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг турли тупроқ ва иқлим шароитларида кузги жавдар ўсимлигини 
етиштириш, нав танлаш

улардан юқори ва сифатли ҳосил олиш борасида мақбул экиш 
муддатлари ва меъёрларини, ўғит меъёрлари, кўчат қалинлигини, ҳосилдорликка таъсирини
ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи 
аллювиал тупроқлари шароитида янги ва истиқболли жавдар навларидан хосил олиш 
агротехнологиясини ишлаб чиқиш бугунги кунни долзарб масалаларидан биридир.
Жавдардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш соғлом турмуш тарзида ҳаёт 
кечирувчи барча инсонлар ҳамда ҳайвонлар учун юқори концентрацияли ем хашак, тўйимли 
озуқа ишлаб чиқиш учун зарурдир. Вилоятда аҳолини жавдар унидан тайёрланган нон 
махсулотларига бўлган талаби йилдан йилга ортиб бормокда. Бу талабни қондириш 
мақсадида жавдар уни
Тошкент вилоятидан ва Россия, Козоғистон давлатларидан 
келтирилмокда. Бунга воха
тупроғи турли даражада шўрланганлиги, жавдарнинг мос 
навлари танланмаганлиги ва уларнинг етиштириш агротехнологияси шу пайтгача ишлаб 
чиқилмаганлиги, минтакавий уруғчилик тизими ташкил этилмаганлиги ва жавдар навларини 
экилмаганлиги сабаб бўлмокда.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда
воҳада биринчилардан бўлиб Хоразм воҳаси
аллювиал тупроқларида
кузги жавдарнинг янги ва олдиндан экилиб келинаётган Дубинская 
навининг вегетацияси

хосилдорлигига экиш муддати, ўғит меъёрининг таъсири ўрганилди

Ўсув даврида фенологик кузатувлар, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, 
агротехнологик хусусиятларини ўрганилиб,
воҳа тупроқ
-
иқлим шароитига мос Дубинская
кузги жавдар навини ҳосилдорлигига кўчат қалинлигини, ўғит меъёрини ўрганиш бўйича 
илмий изланишларни олиб борилмоқда. Ўғит меъёри кўпчилик таниқли олимларнинг илмий 
изланишларини натижасида олиб борган тавсияларига асосланиб
N-1,0; P-0,5-0,6; K-0,6 
қабул қилинди (Доспехов Б.А.
, 2003-
йил)

Дала тажрибалари Хоразм
вилоятининг Урганч шаҳридаги УрДУ тажриба
майдонида
ўтказилди. “Дубинская” нави янги жавдар навлари қаторига киради. Бу навнинг ватани 
Украинадир. Дубинская
навида бошқа жавдар навлари сингари вегетация даври ҳар хил 
кечади. Аммо бу нав бошқаларидан фарқли равишда ўзига хос биологик
-
генетик 
хусусиятларга эгадир.
Мисол учун, вегетация даврлари секин кечиши,
бошқа навларга 
қарагана бўйининг паст бўлиши, бошоғи йирик ва калта, донлар сони кам ва секин ўсиши 
билан тавсфланади. Юқоридаги физиологик ҳолатларга қарамасдан бу навнинг афзаллик 
томонлари ҳам бор. Бошоғидаги донлар сони кам бўлишига қарамасдан оғирроқ бўлиши 
билан ажралиб туради. Март ойи охирида кучли ёмғир ва шамол бўлганда бошқа навларнинг 
ётиб қолганлиги кузатилди. Дубинская
нави эса ўз ҳолатини ўзгартирмади. 
Ҳосилдорликнинг юқори бўлиши ҳам бунги мисолдир. Лаборатория шароитида 
клейковинасини аниқлаш буғдойга қараганда бироз бошқачароқ. Буна тайёр бўлган хамир 
оддий сувда эмас, балки органик кислотада ювилиши билан фарқ қилади. Демак, жавдарнинг 
Дубинская
нави буғдой ва бошқа жавдар навларидан фарқ
қилиб, шўрланган ер, кучли ёмғир 
ва шамол таъсирига чидамлидир.

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish