Калит сўзлар
:
инновация, таълим, технология, метод, ўқитиш воситалари
Аннотация.
В статье приводятся сведения об организации преподавания биологии в
образовательных учреждениях с использованием современных педагогических технологий и
методов, гуманизации и демократизации педагогических отношений.
Ключевые слова:
инновации, образование, технология, методика, средства обучения
Abstract. The article provides information on the organization of teaching biology in
educational institutions using modern pedagogical technologies and methods, the humanization and
democratization of pedagogical relations.
Keywords: innovation, education, technology, method, teaching aids
Таълим муассасаларида ижодий муҳитни шакллантириш, ривожлантириш, бунинг
воситасида таълим –
тарбия сифатини ошириш ҳар бир фан ўқитувчисининг ўз устида
ишлаши ва касб маҳоратини узлуксизлигини ошириб боришга боғлиқ.
Бугунги кунда таълимнинг бош мақсади ҳар томонлама камол топган, жамиятда рўй
бераётган ижтимоий
-
иқтисодий, маънавий
-
маърифий жараёнларга мослашган, таълим ва
касб
-
ҳунар дастурларини онгли равишда танлаб пухта ўзлаштирган, жамият, давлат ва оила
олдидаги ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялаш ҳисобланади. Бу эса
ўқувчиларга билим бериш жараёнида уларни фикрлашга, мустақил изланишга
йўналтирадиган ҳар хил усуллар ва ўқитиш воситаларидан самарали фойдаланиш
мухимлигини келтириб чиқаради.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини тўғри ташкил этиш, таълим –тарбия жараёнини
яхлит, бир тизим сифатида олиб бориш ўқувчининг билим, кўникма ва малакаларини бири
-
бири билан узвий равишда шакллантиришда ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб
этади.
Жумладан, биологиядан давлат таълим стандартлари асосида, таълим тарбия жараёни
ҳамкорлик педагогикаси ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда
ташкил этиш, педагогик муносабатларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш,
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга ва мустақиллик
принципларига садоқат руҳида тарбиялаш, ўқувчилар томонидан билимларни онгли равишда
ўзлаштириш, уларда мустақил ва ижодий ишлаш кўникмаларини таркиб топтириш, мустақил
таълимни ташкил этиш, билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг самарали йўллари
ишлаб чиқилди.
Ўқув дастуридан ўрин олган ҳар бир мавзунинг таълимий, тарбиявий,
ривожлантирувчи мақсадларидан келиб чиқиб ҳамкорликда ўқитиш, дидактик ўйин,
муаммоли таълим, модулли таълим технологияларидан фойдаланилган ҳолда тузилган дарс
ишланмалари биология ўқитувчиларининг дарсларни ташкил этишлари учун катта ёрдам
беради.
Ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг ўтилган ва янги мавзу юзасидан ўзлаштирган билим,
кўникма ва малакаларини назорат қилиш учун топшириқлар берилади. Берилган
топшириқлар мураккаблик даражасига кўра репродуктив ва продуктив характерга эга,
мазмунан ва шаклан хилма
-
хил бўлиб ўқувчиларда ижодий, мантиқий, мустақил фикрлаш
кўникмаларини ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |