XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
225
Сув экотизимларда кетаётган барча жараёнларда иштирок этиб, ҳеч бир тирик
мавжудот сувсиз яшай олмайди.
Гидросферанинг умумий сув миқдори таҳминан 1403 млн
.
км
3
ни ташкил этади.
Шундан океан сувлари 1370 млн
.
км
3
, музликлар 24 млн
.
км
3
, ер ости сувлари 8 млн км
3
, кўл
сувлари 0,23 млн
.
км
3
, тупроқ таркибидаги сувлар 0,007 млн
.
км
3
, дарё сувлари 0,002 млн
.
км
3
, атмосфера ҳавоси таркибидаги сувлар эса 0,014 млн
.
км
3
ни ташкил этади.
МДҲда чучук сувларнинг захираси
40,5 минг км
3
на ташкил
этади. Дунёда бир йилда
таҳминан 3900 млрд
.
м
3
чучук сув сарфланади. Шундан ярми истеъмол қилинади, қолган
ярми эса оқова сувларга айланиб қолади ва ифлосланган ҳолда очиқ сув ҳавзаларига
оқизилади. Сувнинг сарфи эса ҳар 12 йилда 2
баробар кўпаймоқда. Бунинг асосий сабаби
дунё миқёсида юз берган «демографик портлаш»дир.
Дунё аҳолиси сонининг ўсиб бориши
натижасида аҳолининг чучук сувга бўлган эҳтиёжи кундан
-
кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги
пайтда дунё аҳолисининг 1/3 қисми ичимлик суви
танқислигига учраган.
Маълумотларга кўра Ер шари бўйича саноатда, иссиқлик электр станцияларида йилига
670 км
3
сув ишлатилади, бунинг 320 км
3
иссиқлик электр станцияларига тўғри келади.
Ҳозирги пайтда кўпгина саноат корхоналарида сувдан айланма фойдаланишга ўтилди, шу
сабабли дарё, кўл, ерости сувларни ишлатиш 50%
га қисқартирилди.
Дунёда ҳозирги пайтда 200 млн га ерни суғориш учун йилига 2800 км
3
сув дарёларидан
ва ер
остидан олинади. Бу дунёдаги дарёлар сувининг 7% га тенг. Олинган 2800 км
3
сувнинг
17%
ёки 470 км
3
қайтарма сув кўринишида дарёларга ва ерости сувларга қўшилади, қолган
83% ёки 2330 км
3
эса бутунлай сарфланиб кетади.
Дунёдаги сувларнинг 94% океанлардадир. Миқдор жиҳатидан олганда, сув
тугамайдиган табиий ресурслар гуруҳига, сифат жиҳатидан олганда эса, у тугайдиган табиий
ресурслар гуруҳига киради. Битмас туганмас ҳисобланган океан, денгиз, кўл ва дарё
сувларининг кимёвий таркиби табиий ва сунъий йўллар билан (масалан, саноат чиқиндилари
билан) бир йилда ёки бир фаслда ўзгариб кетиши мумкин.
Шунинг учун инсонга
ҳар қандай
сув эмас, балки истеъмол қилишга яроқли тоза ичимлик суви керак.
«Сувга тупурманг, макрҳ бўлади!», «Биз тирикликни сувда яратдик!» дейилади
Қуръони Каримда. Шунинг учун сувни «оби ҳаёт» деймиз. Дарҳақиқат, сувсиз ҳаёт йўқ! Сув
биосферада ва кундалик ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг қўлланилиши билан бошқа
табиий ресурслардан тубдан фарқ қилади. Масалан, табиий ёқилғи турлари (кўмир, нефть,
газ, иссиқлиқ ва электр энергияси, Қуёш энергияси, атом энаргияси ва б.) бири иккинчисини
ўрнини боса олиши мумкин. Аммо кундалик ҳаётимизда, биосфера ва ишлаб чиқариш
корхоналарда сувнинг ўрнини боса оладиган бошқа табиий ресурс йўқ!
Сувнинг кундалик ҳаётимизда, биосфера ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги моҳияти
қуйидагилардан иборат.
1. Сув биосферадаги барча кимёвий, биологик ва физик жараёнларда ва хусусан,
фотосинтез жараёнининг кечишида, модда ва энергия айланишида фаол қатнашади.
Масалан, фотосинтез жараёни туфайли йилига 225 млрд. тонна кислород ажралиб чиқади,
қарийб 300 млрд. тонна
турли органик моддалар ҳосил бўлади.
2.
Ер куррасидаги барча сув манбалари сайёрамида иссиқлик режимини, яъни иқлимни
тартибга солиб туради. Бундан ташқари, гидросферадаги сув ёзда Қуёш энергиясини ютиб,
қишда атроф
-
муҳитни совиб кетишидан муҳофаза қилади. Атмосфера ҳавоси таркибидаги
сув буғлари эса, Қуёш радиациясининг фильтри ҳисобланади.
3.
Сув барча тирик организмлар учун асосий яшаш воситасидир, чунки ҳар қандай
тирик организм тўқималарида маълум миқдорда сув бўлади. Масалан, ўсимликлар ва
ҳайвонот тўқималарида 50
-
90% атрофида, гўшт таркибида 50%, сутда 85
-
90%, вояга етган
киши танасида 70% гача, ёш чақалоқларда эса 97% гача сув бўлади.
4.
Сув кимёвий, биологик, биокимёвий, физик ва технологик жараёнлар
,
асосий ёки
қўшимча хом
ашё, энергия манбаи, совитувчи, ювувчи, ажратувчи, бириктирувчи,
оқартирувчи модда, кимёвий реакцияларни тезлаштирувчи катализатор, хом
ашё ва
материалларни ташувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин.
5. Сув тирик организмлар танасида ҳароратни бошқарувчи модда, яъни терморегулятор
вазифасини ҳам бажаради. Шунинг учун 1 киши атроф
-
муҳит ҳарорати ва жисмоний меҳнат
кўламига қараб, бир суткада 2,5
-
6,5 литр сув истеъмол қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |