XORAZM MA ’ MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM А SI – 8/2020 230 қўйишимиз, қайси усуллар мос келганда қанча ҳосил олишимизни анализ қилиб амалиётда
қўллаб кўришимиз мумкин. Энг самарали суғориш усулларидан бири томчилатиб суғориш
усулидир. Томчилатиб суғориш усулига ҳозирги кунда Республикамизнинг ҳар бир
вилоятларида амалиёт олиб борилмоқда. Шу билан бирга
ер майдонларини олиб бу тизимга
ўтиш жорий қилинмоқда. Деҳқонларга бир қанча имтиёзлар яратиб берилмоқда. Томчилатиб
суғоришнинг асосий мақсади экиннинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни шланглар ёрдамида
бевосита унинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланганлигидир. Яна бир муҳим
тарафи экиннинг илдиз қатламида доимий бир хил намлик шароити яратилади ва экиннинг
ноқулай ҳолатга тушишидан бартараф этилади. Экин учун ўзига керакли вақтда сув ва озиқ
моддаларни олиш имконияти яратилади. Натижада экин энергияси фақат
ҳосилини
кўпайтириш учун сарфланади
ва
ҳосилдорлик 50
-
60% гача ўсади.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Пахта хом
ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини кенг
жорий қилиш учун қулай шароит яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора
-
тадбирлар
тўғрисида"
ги қарори қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар
намунавий таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди ва шу
билан бирга
2019-
2020 йилларда пахта хом
ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини
жорий қилиш бўйича йўл хариталари тасдиқланмоқда. Ҳозирги кунда бу тизимни
ривожлантириш учун
Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш тизими қисмларини ишлаб
чиқарувчи янги корхона ташкил этилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарё вилояти
ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз”
АЖ, “Ўзкимёсаноат”
АЖ билан
биргаликда “Ўлтин Йўл”
ГТЛ ва “Шўртан ГКК”
МЧЖ полимер хом
ашёси асосида
томчилатиб суғориш тизимини
,
яъни қувурлар, шланглар, фитинглар, сув сақлаш учун
идишлар, сув узатиш ускунаси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни ўрганиш асосида
иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясига Қашқадарё вилоятида томчилатиб суғориш тизимини ва
уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича янги таклиф киритди. Томчилатиб
суғоришни жорий қилганларга рағбатлантириш мақсадида бюджет маблағидан ҳар бир
гектар ерга 8 миллион сўм субсидиялар берилмоқда
.
Яна
бу тизимни жорий этиш учун зарур
бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар 2021
-
йил 1
-
январгача божхона божини тўлашдан
озод этилади. Бу ислоҳотлардан асосий мақсад
-
халқимизнинг фаровон ҳаёт
кечиришларидир.
Ҳозирги кунда кенг қўлланилиб келаётган томчилатиб ва тупроқ ичидан суғориш
усулларининг афзалликларини таҳлил қиламиз: