Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

8/2020
159
бу тариқатни Туркия ва Ҳиндистонда ёйилиши, шу туфайли бутун жаҳонга тарқалишига 
сабаб бўлган. Унинг ғояларини Муҳаммад Қози орқали Махдуми Аъзам ривожлантирган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биринчидан, Махдуми Аъзам вафотидан сўнг 
нақшбандия тариқатларида халифалар ўртасида пирнинг мақомини олиш, иршод ҳуқуқини 
қўлга киритишга интилиш кучайган дейиш мумкин.
Пирлик мақомини, иршод 
ижозатномасини олиш бўйича нақшбандия тариқатининг намояндалари Махдуми Аъзамнинг 
муридлари Хожа Ислом Жўйборий ва Мавлона Лутфуллоҳ ўртасида кураш кучайган.
Проф. А.А. Семёнов Маҳдуми Аъзамнинг муриди Мавлоно Лутфуллоҳ Чустийнинг
[6] 
ижтимоий –
сиёсий фаолияти ҳақида фикр юритган. Америкалик тадқиқотчи Весс Девин ҳам 
нақшбандия –
кубровия таълимотининг баъзи келишмовчиликлари ҳақида айтиб ўтган. Унда 
Мавлоно Лутфуллоҳ Чустий билан кубравия тариқати намояндалари ўртасидаги 
келишмовчилик бўйича сўз кетади. Ушбу тадқиқотларда манбаларга асосланган ҳолда, 
Мавлоно Лутфуллоҳни турли шаҳар ва вилоятларда маълум таъсирга эга бўлган 
шайхларнинг пинҳона ва гоҳо ошкора ҳужуми қуршовида қолганини кўрсатиб ўтганлар. Бу 
ҳолатдан маълумки, Марказий Осиёда Махдуми Аъзам вафотидан кейинги даврда 
нақшбандия мактаблари ичидаги рақобат тобора кескинлашиб борган.
Манбаларни ўрганиш натижасида шундай хулосага келишимиз мумкинки, Хожа Ислом 
Самарқанд, Кармана, Бухоро вилоятларида, Мавлоно Лутфуллоҳ эса, Тошкент, Фарғона 
водийси, Ҳисор, Афғонистон ҳудудларида нақшбандия тариқатидаги фаолиятларини олиб 
борганлар.
Даҳбедия мактабининг XVIII аср вакиллари тўғрисида тадқиқотчи Хайдар 
Юлдашходжаев “Мусохон Даҳбедийнинг Нақшбандия
-
мужаддидия тариқати ривожида 
тутган ўрни”(XVIII аср)
мавзуидаги диссертациясида алоҳида тўхталиб ўтган.
Мусохон 
Даҳбедий Махдуми Аъзам Косоний Даҳбедий (1461
-
1542) авлодларидан бўлиб, 
Самарқанддан 15 км шимолда жойлашган Даҳбед мавзесида дунёга келган. Илк таҳсилини 
Самарқанддаги Тиллакори мадрасасида олган
Мусохон Даҳбедий кейинчалик Кубравия 
тариқатидан кўзга кўринган вакили Муҳаммад Ризо Қарнакий
ҳамда Нақшбандия
-
Мужаддидия тариқатидан
Миён
Обид Жаҳонободий (ваф. 1738
-
39) қўлида таълим олади. 
Шайх Муҳаммад
Обид Мусохон Даҳбедийга тўрт тариқат: Нақшбандия,
Қодирия, 
Суҳравардия ва Чиштияга раҳбарлик қилиш ижозатини берган.
1756 йилларда Мусохон 
Даҳбедий ва унинг издошлари Ҳиндистондан Самарқандга келади. Шу тариқа Нақшбандия 
таълимотининг маркази Ҳиндистондан Марказий Осиёга кўчади.
Мусохон Даҳбед 
мактабининг фаолият доираси бутун Марказий Осиё, Шарқий Туркистон, Хуросон, 
Ҳиндистон ўлкаларини ўз ичига қамраб олган. 
Хулоса қилиб айтганда, Мусохон Даҳбедий Нақшбандия
-
Мужаддидия
сулукининг 
назарий ривожига катта ҳисса қўшди, Нақшбандия тариқатини эътиқод ва амалиёт 
борасидаги турли хурофотлардан тозалаб, асарларида тариқат таълимотини Қуръон ва сунна 
асосида қайта ишлаб чиқди. Нақшбандия
тариқати Мовароуннаҳрда ташкил топиб, шу 
маконда гуркираб ривожланган бўлса
-
да, лекин XVII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, 
унинг маркази Ҳинд диёрига кўчган эди. Мусохон Даҳбедий бу тариқатни ўз диёри –
Мовароуннаҳрга қайтариб олиб келди ва ривожлантирди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики 
Даҳбед мактаби ўз вақтида Марказий Осиёдаги ижтимоий –
сиёсий ҳаётда муҳим ўрин 
эгаллаган. Махдуми Аъзам меросидан бизгача етиб келган рисолалар глобаллашув 
шароитида ёшларни ғоявий
-
тарбиявий иммунитетини кучайтиришда, оила фаровонлиги ва 
никоҳ тушунчаларини қадрлашни шаклланишида фойдаланиш йўлларини тадқиқ этишда 
муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish