Keywords: Khorezm, Tajan, Murgab Surkhan, Sariqamishboyi, Uzboy, Davdon, Oqchadarya,
Koshkal
’
a, Tunidarya, city, wall, tower, raw brick, front door.
Хоразм воҳаси ва унга уланиб кетган Сариқамишбўйи Турон заминининг шимоли
-
ғарбий ва ғарбий қисмида жойлашган. Мазкур ҳудуднинг географик хусусияти Туроннинг
бошқа тарихий маданий вилоятларидан тубдан фарқланиш ҳусусиятига эга.
Амударё суви таркибидаги лой қатламларидаги минерал моддаларнинг емирилиши
натижасида сернам ва серунумга айланган паст текистлик
қадимий даврдан инсоният
манфаатига хизмат қилмаган. Мазкур тарихий жараён
С.П.Толстов раҳбарлигида Хоразм
экспедицияси ходимларининг Хоразм воҳасида кенг қамровли тарзда олиб борган
археологик изланишлари натижаларида воҳа ахолисининг тарихий давр ва унинг турли
босқичларида турар жойлар қурилиши соҳасида эришган зафарларини ёрқин изоҳлайди.
Тарихий маълумотларга кўра, Қуйи Амударё ҳавзаси, Сариқамишбўйи ва Узбай
сарҳадларида неолит, энеолит, бронза ва илк темир даврида ҳаёт кечирган аждодларимиз
маънавиятида ярим ертўла шаклидаги турар жойлар қуриш услуби устунлик қилган
[1].
XX асрнинг 70
-
80 йиллар ўрталари охири тарихшунослигида
милоддан аввалги II минг
йиллик охири
I минг йиллик бошларида Бактрия зироаткор аҳоли манзилгоҳларининг бир
қисми Қашқадарё ва ўрта Амударё ерларини ўзлаштириб, Одайтепани бунёд қилганлар.
Демак Бактрия ахолисининг бир гуруҳи лой тураржойлари қурилишида лой меъморчилиги
билимини янги
ҳудудларда давом қилидириш илинжида ўрта Амударё сўл соҳилидан
баландликка жойлашиб
,
юқори қир қисмидан ёдгорликка асос солганлар.
Археологик изланишлар натижаларига кўра милоддан
аввалги VII аср охири –
VI аср
биринчи ярмида Одайтепаликлар Амударёнинг ўнг ва чап сарҳадларини ўзлаштириб, ундан
унумли фойдаланиш учун Амударёдан Калтаминор каналини чиқариб
,
унинг сохили этагига
уланган текисликка лой меъморчилиги технологияси асосида Бозорқалъани барпо
қилганлар
[2].
Чап сохилда эса Одайтепаликларнинг иккинчи гуруҳ вакиллари Тошсақа худудига
келиб Хумбузтепа ва Хазараспни барпо қилганлар
[3-4].
Милоддан аввалги VI асрнинг
биринчи ярмида Одайтепаликлар Амударёнинг Давдон ирмоғи ўрта қисмига уланган
шимолий тепаликларига Кўзалиқир баландлиги атрофини ўзлаштириб, пахса ва
тўғрибурчакли хом ғиштдан мазкур атамада қалъани бунёд қилганлар
[5].
Сариқамишбўйи ҳавзаси жанубий
-
ғарбий худуди
,
яъни Давдон ирмоғи қуйи
ҳавзасидаги Анғқақир, Бутентов баландликлари ҳам юқорида қайд қилинган тарихий санада
ўзлаштирилиб, Қанғқақалъа
-
1, Бутентов
-
1 ерларини бунёд қилганлар
[6,7].
Милоддан аввалги V
-VI,
милодий I
-
II асрларда Амударёнинг ўнг ва
чап сархадлари
зироаткор ахоли томонидан кенг миқёсда ўзлаштирилиб, улар Калтаминор, Тозабоғёб,
Do'stlaringiz bilan baham: |