XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
7
Ушбу қалъа ва унинг атрофи бугунги кунда сайёхлар эътиборини тортадиган ички ва
ташқи туризмга хизмат қилувчи масканга айланиши лозим. Илмий таҳлиллар асосида ушбу
қалъа ва унинг атрофини ободонлаштириш ҳамда ушбу жойни сайёҳлар ташриф буюрадиган
чиройли масканга айлантириш чора тадбирлари ва лойиҳавий таклифлари ишлаб чиқилди.
1-
расм. Қалажиқ қалъасининг шарқий томондан бош режасининг перспектив
кўриниши
(лойиҳавий таклиф)
Қалажиқ қалъасининг хозирги холатида унинг шарқий қисмидаги девор ва дарвозаси
йўқ бўлган. Ушбу деворни қайта тиклаб
,
дарвоза ўрнатиб
,
унинг ички қисмини текислаб
,
атрофидаги деворларни
ҳам қайта таъмирлаш режалари асосида лойиҳавий таклифлар
берилган. Ички қисми текисланиб унинг ичига нишабли йўлак орқали дарвозадан кириш
режалаштирилган. Унинг ички қисмида кўргазма, ўтовларда одамлар манекенидан
фойдаланиб, ўша давр мухити яратилган
,
яшаш шароити билан бевосита танишиш борасида
музей ташкил этиш режалаштирилган. Ички қисмидаги темирчилик устахонаси
таъмирланиб
,
ўша давр мухити асосида жихозланиб у ҳам музейга айлантирилиши режага
киритилган. Устахона ён томонидаги ҳимоя деворларига чиқувчи зинапоялар ҳам
таъмирланиб қандай ҳимоя қилганларини баён қилувчи ўша давр соқчиларининг
манекенлари ўрнатилиши режалаштирилган. Қалъа тепасига чиқиб бутун қалъани томоша
қилиш имкони яратилади. Ундан ташқари қалъа ички қисмида ҳунармандлар учун расталар
,
павильонлар ҳам ташкил этилиши мумкин
.
Қалъа
атрофида туяларда сайр қилиш йўлаклари ҳам ташкил этилиши, қалъа
ҳудудидаги сув ҳавзасининг суви жуда шўр бўлгани учун унинг хозирги холати ўрганилиб
сув ҳавзасининг сувини (ташқаридан олиб келинган тузлардан) бутунлай тозалаш ва
атрофида кўкаламзор ҳудуд
ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаширилган.
Қалъа атрофидаги майдон қум бўлганлиги учун унинг ўрнига унумдор тупроқ ташланиб
ишлов берилади ва релъеф бўйича текисланиб пуркаб суғориш ускуналари ўрнатилади. Сув
ҳавзаси атрофи янгича ландшафт ечимига эга бўлиши учун таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу дам олиш масканида ободошлаштириш ишлари олиб борилади. Унда манзарали
дарахтлар, майсалар, чиройли гуллар ўстириш учун сув ҳавзасидаги чучук сувдан сувғориш
учун фойдаланиш имкони яратилади. Ундан ташқари ушбу ҳудудда автомобиллар туриш
жойлари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
Сув ҳавзасининг атрофида дам олиш учун мотеллар, меҳмонхона, савдо расталари
қурилиши режалаштирилган. Сув ҳавзаси ва унинг атрофида дам олиш имкониятига эга бир
бири билан боғлиқ бўлган
,
аҳолига замонавий талабалар даражасида ҳизмат кўрсатиш
имконига эга бинолар инфратузилмасини шакллантириш таклифлари ишлаб чиқилган. Ушбу
дам олиш масканида кечқурунлари маданий хордиқ чиқариш мақсадида амфитеатр ҳам
лойиҳаланган. Ундан ташқари сув ҳавзасининг чўмилиш учун ажратилган қисмида
соябонлар ўрнатилиб
,
остига тозаланган қум ётқизилиши режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |