Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
211
тўхтовсиз равишда ўзгариб турувчи,
тараққий этиб
борувчи
ҳодисадир

Тилнинг
тақдири
жамият
тақдири
билан чамбарчас боғлиқдир. Жамият йўқ
экан, тил ҳам бўлмайди ва аксинча 
тил бўлмаса жамиятда
ривожланиш ҳам йўқ. Инсоният учун фикр алмашиш доимий ва
ҳаётий
заруратдир. Тил жамиятнинг асрлар давомидаги бутун тарихи жараёнида шу 
жамиятда яшовчи минглаб
авлодлар томонидан яратилган бўлиб, жамият ва унинг аъзолари
учун
баравар
хизмат
қилади

Тилнинг
адабиёт,
санъат, умуман, маданият каби ижтимоий 
ҳодисалардан фарқи шундаки, улар маълум бир синфнинг манфаатини кўзлайди, унинг 
мафкурасини тарғиб қилади, тил эса жамиятдаги барча кишилар учун бир хил хизмат 
қилади.
Ҳар
бир тилнинг фонетик
тузилиши, луғат таркиби ва грамматик қурилиши маълум
қонун
-
қоидалар асосида бир

бири билан боғланиб, уларнинг
ҳар
қайсиси
алоҳида
тизимни
ташкил
этади.
Жумладан тилшунослигимизда узоқ йиллар давомида алоҳида олинган сўз 
туркуми сифатида ўрганилиб
келинган модал сўзлар бу тизимнинг асосий ҳалқаларидан 
бири ҳисобланади.
Модал
сўзлар
шахснинг,
аниқроғи
сўзловчининг
воқеликка муносабатини англатар 
экан, айнан мана шу модал маънолари орқали тингловчининг эътиборини жалб қилиши
мумкин. Модал
сўзлар
услуби
доирасида
икки
хил
оттенкани

яъни сўзловчи фикрининг 
воқеликка ё салбий, ёки ижобий муносабатини англаймиз. Буни модал сўзлар таснифидаги 
барча гуруҳларга тегишли десак ҳам
бўлади. Ўзбек тилида ижобий муносабат билдирувчи 
модал сўзларни чегаралаб бўлмайди. Модал сўзлар сўзловчи фикрига муносабат билдирар 
экан, салбий ё ижобий оттенкани ифодалаши оғзаки сўзлашув услубида, айниқса, яққол бўй 
кўрсатади. Масалан, тасдиқ маъносини ифодаловчи
тўғри
модал сўзи оддий
сўзлашув
услубида
ҳам
салбий,
ҳам
ижобий
оттенкани ифодалаши мумкин. Биз барча турдаги 
модалларга ҳам худди шу ҳукмни жоиз деб билдик.
Яъни модал сўзларнинг деярли ҳаммаси 
гапда ё салбий, ё ижобий ҳукмни ифодалаб келиши мумкин. Буни биз
гапда
англашилаётган
мазмундан
тушунишимиз
ва
шунга мувофиқ
фикр
юритишимиз
лозимлигидан
англаймиз.
Энди,
бевосита ўзбек тилидаги модал сўзларнинг ижобий маъно оттенкалари хусусида 
гаплашсак.
Ўзбек тилида модал сўзлар ўз номидан ҳам
англашилиб турганидек, сўзловчининг ўз 
фикрига муносабатини билдиради. Шундан келиб
чиқиб,
модал
сўзлар
гапда
ифодаланаётган
мазмунга юклаган
ишонч,
гумон,
тартиб,
хулоса
ёки
шунга
ўхшаш маъно товланишларидан 
келиб чиқиб, таснифланади. Модал сўзларнинг семантик
таснифи
турли
адабиётларда
турлича
келтирилганлиги
билан диққатга
сазовор.
Улар
семантик
таснифланишда
гап
мазмунига юкловчи
маъно
оттенкаси
жиҳатдан
ёки
ўзбек
тилида
келиб чиқиши
нуқтайи
назардан
таснифланиши
мумкин.
Тилшунослигимизда модал сўзларнинг
яна бир 
таснифланиш тури ҳам борки, бу тур модал
сўзларнинг
гап
мазмунидаги
ижобий
ва
салбий
маъно муносабатларига келиб боғланади.
Ижобий турдаги модал сўзлар икки хил восита асосида гап мазмунига ижобийлик 
бағишлаши мумкин. Булар қуйидагилардир:
1. Гапда англашилиб турувчи умумий мазмун орқали;
2. Гапда
муҳим роль
ўйновчи оҳанг орқали.
Биринчиси гапдаги ифода тарзи орқали, яъни айнан маъноси билан.
Иккинчиси
гапнинг
оҳанги
орқали.
Оҳанг
тилшуносликда, айниқса, оғзаки сўзлашув услубида энг муҳим, 
бирламчи
восита бўлиб, у орқали гапнинг мазмуни бутунлай тескари айланиб кетиши ёхуд 
аксинча, буткул салбий маънодаги модал сўз ҳам гапга оҳанг орқали
ижобий оттенка 
юклашга хизмат қилиши мумкин. 
Тилшуносликда мавжуд модал сўзларнинг деярли барчаси гап жараёнида
ижобий
оттенкани
ифодалаши
мумкин.
Буни
модал сўзларнинг семантик таснифига нигоҳ 
ташлаганда
ҳам
англашимиз мумкин. Бу таснифда афсус, ажабланиш маъносини англатувчи 
модал сўзлардан ташқари деярли барча

барчаси ижобий маъно оттенкасига эга бўлиши 
мумкин.
Гапларимизни
мисоллар орқали асослашга ҳаракат қилиб кўрамиз. 
Эҳтимол, сизда ҳам
 
шундай ҳоллар бўлгандир: тун ярмидан оққанда бирдан уйғониб 
кетасиз

Йўқ

чамамда,
 
оналарнинг
 
биз
 
тушунмайдиган,
 
бизнинг ўлчовимизга сиғмайдиган ўз 
олами борга ўхшайди.
 
Мазкур икки гапда қўлланилган
эҳтимол
ва
чамамда
модал сўзлари семантик таснифи 
жиҳатдан бир гуруҳ таркибига кирувчи сўзлар ҳисобланади. Ҳозир ҳам биз уларни бемалол 
ижобий ва салбий маъно англатиш жиҳатига кўра бир гуруҳга киритишимиз мумкин бўлади. 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish