Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

9/2020 
144
бўлиши билан биргаликда, жамиятнинг узоқ келажакдаги истиқболини ҳам ўзига хос тарзда 
ёритишга ҳаракат қилинган эди. Ўша даврдаги сиёсий тартиблар, идора қилиш усуллари,
давлат тузилиши, инсон камолоти, аҳоли билан мулоқот алломалар ижтимоий
-
сиёсий 
қарашларида ўз аксини топган. 
Мутафаккирларнинг ижтимоий
-
сиёсий қарашлари ҳар бир макон ва замонда жамият 
ҳамда
инсон маънавий такомилининг муҳим
омилларидан бири бўлиб хизмат
қилмоқда

Профессор С.Каримовнинг таъкидлашича, “Ижтимоий фикр тарихининг ҳозирги даврдаги
аҳамияти ҳақида гап кетар экан, аввало бу таълимот сифатида шарққа хос бўлган давлатни 
бошқариш, сиёсатни амалга ошириш, демократиянинг ҳуқуқий кенгайтирилган функционал 
шаклларини берилиши ва уларнинг тамойиллар сифатида баён қилиниши ҳуқуқий 
демократик давлат қураётган бизнинг мамлакатимиз ва қолаверса, бутун шарқнинг мустақил 
мамлакатлари сиёсий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга” [2,446]. 
Мутафаккир Абу Райҳон Беруний ўз даврида жамият аъзоларининг ягона маслак 
атрофига жипслашиши, инсон ва жамият манфаатлари учун фаол бўлиш, ватанда душманлар 
ва бошқа хавфларга нисбатан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисида 
айтган эди. Мутафаккир кишиларнинг жамиятда мавжуд эҳтиёжлари боис жамоа бўлиб, бир
-
бирига ўзаро ёрдам асосида яшаши лозимлиги тўғрисида шундай ёзади: “Инсон унда кўплаб 
эҳтиёжлар мавжудлиги, ўзини ҳимоя қилиш усулларининг камлиги ва душманларининг 
кўплиги боис ўзига ўхшаш кишилар билан ўзаро кўмаклашиш ҳамда бошқаларни 
таъминлашга қодир ишларни амалга ошириш учун жамиятда бирлашишга мажбур бўлади” 
[3,83].
Форобий эса, инсонлар бир
-
бири билан аҳил жамоа бўлиб бирикиб, ягона маслак 
асосида яшаганларидагина кўзланган мақсадларига етишиши мумкинлигини таъкидлайди. 
Унинг қарашларида ғоялари инсонларни ижтимоий жиҳатдан бирдамликка чақириши, бир
-
бирига ўзаро ёрдам бериб яшаш ғоялари илгари сурилиб, фуқароларни жамиятда ижтимоий 
масъулиятини юқори бўлишига қаратилган эди. Мутафаккир жамиятда кишилар ўзини
-
ўзи 
тарбиялаши, ахлоқ ва ҳуқуқий нормаларга онгли тарзда итоат этиши, шахснинг жамият, 
ижтимоий тузумнинг эса, шахс олдидаги бурчлари ҳамда жавобгарликларининг шаклланиши 
ва унга амал қилиниши лозимлиги борасидаги оламшумул назарияларни илгари сурган эди.
Мутафаккирнинг таъкидлашича, “Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, 
у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир 
ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эришиш учун инсонлар жамоасига 
эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир
-
бирига етказиб 
берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати 
бўйича интилган етукликка эришиши мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир 
бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни 
етказиб беради” [4,183]. 
Инсон ва жамият ўртасидаги теран муносабатлар ҳақидаги қарашлар Ибн Сино илгари 
сурган илмий ғояларида ҳам кўрсатиб ўтилган. Унинг назарида инсон ижтимоий ҳа ёт ва 
жамоадан ажралган ҳолатда мавжуд бўла олмайди. Аллома инсонни ижтимоий мавжудот 
сифатида жамиятда маълум вазифаларни бажариши, ижтимоий ҳаёт билан доимий боғлиқ 
ҳолда истиқомат қилиши ва бунинг эвазига маълум имтиёзларга эга бўлиши борасида 
фикрлар айтган. У инсонни ижтимоий ролларни бажариши эвазига жамиятда ўз талаблари, 
эҳтиёжлари ва манфаатларини қондириши лозимлиги, бунинг учун у доимий равишда 
ижтимоий муносабатларга киришиши ҳамда ахлоқий меъёрларга амал қилиши кераклигини 
айтиб ўтган. Ибн Сино
“Ишорат ва танбиҳот” асарида шундай ёзади: “Инсон ўз шахсий 
талаблари жиҳатидан бошқалардан ажралган ҳолда яшай олмайди, чунки у инсониятнинг 
бошқа вакиллари билан муносабатда бўлибгина уларни қондира олиши мумкин” [5,68].
Мутафаккир Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асарида ҳам инсон ва
жамият ўртасидаги 
ижтимоий муносабатлар борасида фикрлар салмоқли. Асарда кишиларнинг ватанпарвар, 
бурчга садоқат, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан онгли равишда иш тутиши, ижтимоий фаол 
бўлиш ҳамда давлат ишида масъулиятли бўлиш каби
ғоялар илгари сурилган. Кишининг 
ижтимоий фаолиятида оқиллик, хушфеъллилик, мардлик, сиёсий ва маънавий етуклик каби 
хислатларини ёқлаб, дағаллик, мутакаббирлик, бахиллик ва жоҳиллик сингари салбий 
иллатларни қоралайди. Мутафаккирнинг ёзишича, “Барча ишларни маслаҳат билан амалга 
ошириш кишининг мустаҳкам иродасидан, оқиллиги ва дунёқарашидан далолат беради. Ҳар 
бир киши маълум бир нарса ҳақида кўпроқ ё камроқ билади. Бир кишининг назарий билими 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish