Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар


Keywords:  Agro-cluster, agriculture, organization, fruits and vegetables, export



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   400
Keywords: 
Agro-cluster, agriculture, organization, fruits and vegetables, export.
 
Ўзбекистон Республикаси қадимдан дунё мамлакатлари ўртасида ўзининг деҳқончилик
маданияти ривожланганлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг сифати хеч қайси давлатникидан қолишмайди. Ўзбекистонда 
етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати, ширинлиги билан бошқа 
мамлакатларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан устун туради. Бунинг 
асосий сабабларидан бири ерларимизнинг унумдорлиги ва иқлим шароитининг қулайлиги, 
яъни республикамизда қуёшли
кунларнинг кўп бўлишидир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
қанчалик қўп қуёш нурида пишса шунчалик ширин бўлади. Айниқса Республикамизда 
етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотлари ўзининг сифати билан жаҳон бозорида энг 
талабгор маҳсулотга айланиши мумкин. Лекин Республикамизда мавжуд имкониятлардан 
фойдаланиш самараси жуда паст. Айниқса мева ва сабзавотчилик соҳасида ишлаб чиқариш, 
қайта ишлаш ва сотиш
жараёнларини тизимли йўлга қуйилмаганлиги натижасида бизда 
мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш оқсаётганлигини кўришимиз мумкин. 
Тўғри Республикамизда хар йили минглаб тонна мева ва сабзавот маҳсулотлари 
етиштирилади. Аммо мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг ихтисослашмаганлиги, 
қайта ишлаш соҳасини ривожланмаганлиги ва ниҳоят сотиш соҳасида маркетинг 
тадқиқотларининг пастлиги етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг жаҳон 
бозорига етиб бормаяпганлигини кўришимиз мумкин. 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
113
Мева ва сабзавотчилик соҳасида мавжуд муаммоларни ҳал этилишида соҳада ишлаб 
чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасида ишларни тизимли ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бу муаммоларни ҳал этишнинг асосий йўналиши бўлиб соҳада мева ва сабзавотчиликка 
асосланган агрокластерларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мева ва сабзавотчилик 
соҳасида агрокластерлар нафақат фермер ва деҳқон хўжаликларини

балки уй 
хўжаликларини хам қамраб олиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки Республикамизда 
етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотларининг салмоқли қисми уй хўжаликлари 
томонидан томорқаларда етиштирилади. Мева ва сабзавот маҳсулотларини экспортга 
тайёрлашда мева ва сабзавот маҳсулотларининг нафақат сифати

балки уларнинг навининг 
бир хиллиги ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Фермер ва деҳқон хўжаликларидан фарқли 
равишда уй хўжаликларида турли хил навдаги мева ва сабзавот етиштирилади. Яъни хар би р 
хўжалик ўзи топган навини экади. Бу эса етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг 
турли хил навли бўлиб қолишига сабаб бўлади. Яъни бутун бир қишлоқдан бир турдаги 
маҳсулотни йиғиш имконияти паст бўлади. Бу эса етиштирилган мева ва сабзавот 
маҳсулотларини маҳаллий бозорларга олиб чиқиб паст нархда сотилишига ва уларни увол 
бўлишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020
-
2030 йилларга мўлжалланган 
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
-5853-
сон Фармонида айнан мева
-
сабзавот ва 
узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт 
ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан 
қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни 
кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали 
фойдаланишни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Республикамизда Президентимизнинг 2019 йил 14 мартдаги “Мева
-
сабзавотчилик 
соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ
-4239-
сон қарорига асосан Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та 
туманида
жами 41 та
мева
-
сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари
ташкил этилди.
Мева ва сабзавотчилик соҳасида агрокластерларни ташкил этилиши ўз навбатида 
қишлоқ
жойларидаги ишсиз юрган аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради. 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, 
деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кам таъминланган оилалар 
бандлигини таъминлаш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган 
ҳолда 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 22 та туманида 31 та
, 2021 
йилда
республика бўйича 100 та
қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этиш кўзда 
тутилган. Бу эса иш билан банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва 
саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мева
-
сабзавот ва узум маҳсулотларини 
етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини 
ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш
борасидаги ишлари давлатимиз 
томонидан қўллаб
-
қувватланмоқда.
Лойиҳа
ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини 
ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 52
-
сон қарори
 
билан 
тасдиқланган “Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни 
аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида”ги
 
Низомга
 
мувофиқ 
лизинг ва кредит шартлари асосида берилади
[1]. 
Республикамизда мева
-
сабзавот кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорлар, 
қоида тариқасида, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орасидан, уларнинг 
тажрибаси ва имкониятларидан келиб чиқиб танлаб олиш режалаштирилган, бунда биринчи 
навбатда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни 
ишга тушириш назарда тутилади. 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish