Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Туристик
-
рекреация
соҳасини мамлакатимизда ривожлантириш учун, аввало, унинг
асоси бўлган рекреацион салоҳият заҳиралари ўрганиб чиқилиши, ҳудудлараро ва
минтақалараро районлаштириш ҳамда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш чора
-
тадбирлари ишлаб чиқилиши зарур. Ўзбекистон рекреацион туризм салоҳияти бўйича
дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторида туради. Туристик хизматлар бозорининг ушбу
соҳасини ривожлантиришдаги биринчи вазифа –
ана шу ресурслардан самарали фойдаланиб,
рекреацион туризм соҳасини жадал ривожлантириш учун бу йўналишнинг назарий
асосларини яратиш талаб қилинади.
Рекреация сўзи лотин тилидан (recreation
-
тиклаш) олинган бўлиб, инсоннинг меҳнат
жараёни давомида сарфлаган кучини дам олиш орқали тиклашини англатади. Мазкур сўз
атамаси соҳанинг қатор тадқиқотчилари томонидан атама сифатида қўлланилганига қарамай,
унинг мазмун
-
моҳиятига турлича ёндашувлар мавжуд.
Россиялик олимлар A.M.
Ветитнев, Л.Б.
Журавлеваларнинг таъкидлашича, рекреация
атамаси дастлаб АҚШда XIX асрнинг 90
-
йилларида меъёрланган иш куни, дам олиш
кунлари ва таътилларнинг йўлга қўйилиши маъносида илмий адабиётларга киритилган ва
саломатликни тиклаш, соғломлаштириш ҳамда ушбу фаолият олиб бориладиган макон
мазмунини англатган [1].
В.А.
Квартальновнинг фикрича, рекреация бу –
инсоннинг жисмоний, интеллектуал ва
эмоционал кучини кенгайтирилган тарзда қайта тиклаш жараёнидир. АҚШ миллий туризм
сиёсати тадқиқотлар марказининг таърифига кўра эса, рекреация бу –
инсонларнинг бўш
вақтидан персонал фойдаланиш жараёни ҳисобланади
[2].
А.
Мирзаевнинг тадқиқотларида рекреацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш
жараёнларини баҳолаш, ҳудудларнинг туристик
-
рекреация объектларига таъсир этувчи
омиллар таҳлили, туристик
-
рекреация объектларини интеграл баҳолаш механизмини
такомиллаштириш масалалари ўрганилган бўлса [5,6,7], Г.
Хонкелдиеванинг тадқиқотларида
давлат
-
хусусий шерикчилик механизми асосидаги корпоратив бошқарув тизимларида
бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, инвестицион фаолиятни бошқаришнинг
ташкилий
-
иқтисодий механизмлари тадқиқ этилган [8,9]. А.
Асрақулов томонидан эса
омилли боғланишларнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилган [10, 11].
Юқоридагилардан кўринадики, рекреация хизматлари ҳажмига турли омиллар,
хусусан, бошқарув омиллари ҳамда бошқарув жараёнларини рақамлаштириш таъсирининг
омилли таҳлили хорижий
ва мамлакатимиз олимларининг тадқиқотларида етарли даражада
ўз аксини топмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |