XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
242
Республикамизда турли жадал ислоҳотлар олиб борилиши, ҳар бир соҳани
ривожланиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда
қишлоқ хўжалиги соҳасида тупроқ унумдорлигини оширишни ва экинларнинг
юқори ҳосилдорлигини таъминлайдиган технологияларни кенг жорий қилиш орқали сифатли
махсулот етиштириш муҳим масалалардан биридир.
Суғориладиган
,
унумдорлиги паст, структураси бузилган тупроқларда қорамол гўнги,
парранда қийи, шоли ва ёғоч қипиғига фосфогипсни ҳар хил нисбатларда аралаштириб
тайёрланадиган турли композицияли компостларни қўллашни
тупроқнинг агрофизикавий
хоссалари ва унумдорлигига ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш, шунингдек,
ижобий натижаларни амалиётга кенг жорий қилиш бўйича тадқиқотлар
долзарб
ҳисобланади.
Ушбу масала бўйича бугунги кунда жаҳонда экологик тоза маҳсулот етиштириш,
тупроқ унумдорлигини ошириш, унинг сув
-
физик ва агрокимёвий хоссаларини яхшилаш
ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг озиқа режимини мақбуллаштиришда минерал ўғитлар
билан бирга компостлардан кенг фойдаланилмоқда. Компостлар тупроқни гумус ва бошқа
озиқа моддалари билан бойитади ва уни агрофизикавий, сув
-
физикавий хоссаларини
яхшилайди, атроф
-
муҳитнинг зарарланишини камайтиради, шунингдек, экинлардан юқори
ва
сифатли ҳосил олишни таъминлайди.
Азимбаев С. ва бошқалар [1] ёзишича, суғориладиган ўтлоқи тупроқларда ҳар хил
чиқиндилардан тайёрланган компостларни соф ҳолда ёки
минерал ўғитлар билан биргаликда
қўллаш тупроқда кўп миқдорда
органик модда тўпланиш имконини беради. Тажрибада
компостлар қўлланилиши ҳисобига тупроқдаги зарарли бўлган катионлар ҳам камайишига
эришилган. Бу эса қўлланилган табиий маъдан ва компостларнинг тупроқ хоссаларига
ижобий таъсир қилганлигини кўрсатади.
Х.М
.
Махсудов, Н.Б.
Раупова, Б.С
.
Камиловлар [2] таъкидлашича, органик ва минерал
ўғитлар қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқ зарур. Бунда ички имкониятлардан
келиб чиққан холда ноанъанавий ўғитлар (бентонит, глауконит, вермикулит, дарё
ётқизиқлари, кўмир саноати ва шахар чиқиндилари) ва улар асосида тайёрланган
компостларни, таркибида озиқа элементи бўлган хом
-
ашё ва чиқиндилардан фосфорит,
фосфогипс кабиларни қўллаш муҳим амалий ахамиятга
эгадир.
Ҳозирда
маҳаллий гўнглар етишмовчилиги шароитида тупроқ унумдорлигини
яхшилашда ҳар хил органик чиқиндиларни аралаштириб компостлар тайёрлаш ва қўллаш
қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳамда сифатли ҳосил олишни таъминлайди. Ҳар
хил
чиқиндилардан компостлар тайёрлаш ва улар
қўлланилганда тупроқ унумдорлиги ва сув
-
физик хоссаларини яхшилаш ҳамда ғўза ҳосилдорлигини оширишга эришилади.
Ушбу йўналишда ТошДАУ илмий
-
тадқиқот ва ўқув
-
тажриба станциясида тажрибалар
олиб борилди. Тажрибалар 9 та вариант
ва
4 та қайтариқда бўлиб, минерал ўғитлар
(N
200
P
140
K
100
) ва унинг фонида компост
-
1, компост
-2
ва компост
-
3 10 ва 20 т/га меъёрларда ва
1
:1:1,8:0,2; 1:1:1,4:0,6; 1:1:1:1 (шоли ва ёғоч қипиғи, қорамол гўнги, парранда қийи,
фосфогипс) нисбатларда қўлланилди.
Олиб борилган тажрибаларда ҳар хил нисбатларда тайёрланган компостлар
меъёрларининг тупроқ унумдорлигига ва ғўзанинг ўсиб
-
ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига
таъсири ўрганилди. Бунда ҳар хил компостлар қўлланилганда тупроқнинг 0
-
30 см
қатламидаги ҳажм массаси 0
,05-
0,07 г/см
3
га камайиши ва ғоваклиги 2,2
-
2,6 фоизга ортиши
аниқланди, шунинг билан бирга, сувга чидамли агрегатлар миқдорининг кўплиги гектарига
20 тонна компост
-
2 қўлланилганда кузатилиб, амал даври охирида 55 фоизни ташкил қилиб
,
назоратга нисбатан 8 фоизга юқори бўлди.
Тадқиқотда қўлланилган компостларнинг мақбул таъсири компост
-2, 2
0 т/га меъёрида
кузатилиб, тупроқнинг 0
-
30 ва 30
-
50 сантиметрли қатламларида гумус миқдори назоратга
нисбатан 0,115
-0,024
%, азот 0,010
-0,002
% ва фосфор 0,014
-0,003%
га ортганлиги аниқланди.
Шу билан бирга нитратли азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорларининг
энг юқори кўрсаткичлари компост
-
2, 20 т/га меъёрда қўлланилганда олиниб, тупроқнинг 0
-30
сантиметрли қатламида мос равишда 24,5; 33,6 ва 295 мг/кг ни ташкил қилди ёки назоратга
нисбатан тегишлича 3,3; 3,8 ва 30 мг/кг га юқори бўлди.
Кузатув натижаларига кўра, ғўзанинг ривожланишига
20 т/га меъёрда компост
-2
қўлланилган вариантда ижобий таъсир қилиб, ҳосил шохлари сони 15,2 ва кўсаклар 12,9
донани ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назорат вариантига нисбатан мос равишда 3,7 ва 3,5
донага кўпдир. Тажрибаларда қўлланилган компостларнинг таъсири натижасида энг юқори
Do'stlaringiz bilan baham: |