XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
237
Key words:
soil, phosphorus fertilizer, unfertilized, fertilized with mineral fertilizers, fertilized
with manure, cotton alfalfa exchange system, cotton, yield
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ
-5742-
сон
Фармонини 1
-
банди 1
-
иловасида “Қишлоқ
хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш
Концепцияси” келтирилган. Унга кўра, кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва
сув муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
майдонларини
мақбуллаштириш ва уларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини
қўллаш, ер
-
сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва
ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш,
паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини
қисқартириш ҳисобига
юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича
тизимли чоралар амалга оширилмоқда.
Маълумки, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиш даврларида қўлланиладиган
минерал озиқа элементларнинг ҳар
бирини ўз ўрни мавжуд. Шу кунгача мавжуд тавсияларга
асосланган ҳолда, республикамизда ғўза
экини учун минерал ўғитларга бўлган талаб N:P:K
1: 0,7: 0,5 нисбатда белгиланиб келмоқда.
Ҳозирда
республикада қишлоқ хўжалигини минерал ўғитларга бўлган талаблари ва
нисбатини белгилашда бундан 25
-
30 йил аввал ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиб
келинмоқда. Улар, “Ўзбекистон колхоз ва совхозларда ўғитлардан фойдаланишга оид
тавсиялар” (1980), “Рекомендации по дифференцируемому применению минеральных
удобрений
под урожай сельскохозяйственных культур на орошаемых землях Узбекистана”,
“Практические рекомендации по сельскому хозяйству
:
земля
,
вода и удобрение” (1946),
“Экинларни озиқлантиришда минерал ва маҳалий ўғитлардан фойдаланиш бўйича
тавсияномалар” (2009).
Ушбу тавсияларда минерал ўғитлардан фойдаланишда илмий асосланган меъёрларни
оптимал муддат
ва усулларда қўллаш, шунингдек уларни органик ўғитлар билан тўғри
нисбатда ишлатиш
пахта ва бошқа экинларнинг ҳосилдорлиги, сифатига ижобий таъсири
келтирилган. Уларда тупроқ
-
иқлим шароити, типлари, унумдорлиги (балл бонитети)
ҳамда
экин турига боғлиқ
ҳолда минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари кўрсатиб берилган.
Юқорида келтирилган услубий кўрсатмаларда (1987, 2009 йй.) экинларни минерал
ўғитларга бўлган талабини белгилашда 1 центнер ҳосил етиштириш учун максимал азот
миқдори (ўрта ва ингичка толали ғўза учун 6,0
-
6,9 кг/га) белгиланади ва унга тупроқ
хоссаларига нисбатан азот сарфига тузатиш коэффициенти (ғўза учун 7,97
-
9,17 кг/га)
киритилади ва шунинг асосида режалаштирилган ҳосил учун азотга бўлган талаб
аниқланади. Тузатиш коэффициенти ўрта толали ғўза учун (7,97 кг), ингичка толали учун
(9,17 кг) миқдорда белгиланиб, унга фосфор ва калийнинг аввалги 25
-
30 йил аввал
белгиланган нисбатлари (ғўза учун N:P:K = 1: 0,7: 5
-
ўрта толали)
қўлланилиб, фосфор ва
калий ўғитларига талаби ҳисобланади. Яна ҳам, ушбу ўғитлар талабини белгилашда
тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан таъминланганлик даражасига
кўра тузатиш коэффициентлари қўлланилади. Ушбу тавсияларга кўра, экинларни азотга
бўлган талабига боғлиқ бўлган ҳолда фосфор ва калийли ўғитлар
меъёри белгиланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фосфорнинг ўсимлик томонидан ўзлаштириши
ва унинг ўсимликка таъсири тўғрисида кўп ёзилган. Мақолада фосфор ўғити ҳозирга
келиб
қимматлашгани, етарли эмаслигини назарда тутиб, уни тупроқдаги заҳирасидан қандай
фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида сўз юритамиз. Бундан олдин бироз фосфорнинг ўсимлик
ҳаётига таъсири тўғрисида сўз юритамиз, чунки айрим фермерлар ўз экинларини бир
томонлама, фақат азот билан ўғитламоқдалар. М.А.Белоусовнинг ёзишича [1], фосфор
бирикмаси ўсимлик танасида кимёвий ва физиологик жиҳатидан катта аҳамият касб этади.
Нуклеотидлар таркибига кириб, физиологик фаол
бирикма
ролини бажариб, углеводлар
биосинтезида, липидлар, оқсиллар алмашинишида қатнашади. Шундай қилиб, фосфат
кислотаси тирик организмнинг энергия алмашинувида фаол қатнашади. Фосфоритлар
протоплазманинг таркибий қисмини белгилайди. Ўсимликда фосфор ўзлаштиришини
кўчайиши хўжайранинг асосий таркибини ҳосил қилишда қатнашиб, фосфоритлар
протоплазманинг ўтказиш қобилиятини оширади, ўсимликнинг сув режимини яхшилашда
ижобий таъсир кўрсатади (Кедровсий, 1945; Максимов, 1948 (цитата Белоусовдан [1]).
Фосфорсиз ди
-
ва полисахарид ҳосил бўлмаслиги А.И.Опарин ва А.Л.Курсанов [1]
тажрибаларида исбот қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |