Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
231
ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора
-
тадбирларни янада фаоллаштириш заруратини тақозо этмоқда. Ҳозирги
кунда ер
юзида 
2,3 
миллиард аҳоли сув тақчиллигидан азият чекмоқда. Дунё аҳолиси сони тобора ортиб, сув 
захиралари камайиб бораётганлигини инобатга олсак, мавжуд ресурслардан тежаб
-
тергаб, 
самарали фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Осиё 
қитъасининг қоқ ўртасида, океан ва
денгизлар қирғоқларидан минглаб километр узоқда 
жойлашган, асосий дарёларнинг манбаи қўшни мамлакатларда шаклланади

Ўзбекистонда 
ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ
оби
-
ҳаётнинг ҳар томчисидан унумли 
фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Экинларни суғоришда илғор усуллар, жумладан, 
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда.
Мазкур суғориш усулида тупроқнинг намлиги ва уни яратиш учун берилаётган сув 
миқдори бошқарилади, сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиёжига мос равишда дала 
бўйлаб бир текисда тақсимланади. Бошқа суғориш усулларидан фарқли ўлароқ, томчилатиб 
суғоришда экиннинг илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун мақбул бўлган 
сув
-
физик муҳит яратилади. 
Экинга сув ва озиқ моддалар унинг эҳтиёжига мос равишда кичик миқдорларда тез
-
тез 
берилади. Ўсимлик ўзига зарур бўлган вақтда сув ва озиқ моддаларни олади. Бу усул орқали 
экин илдиз қатлами намлик билан доимий таъминланиб, сув ва озиқ моддаларни олишига 
имконият яратилади. Бу ҳолда ўсимлик ўз энергиясини тўлалигича ўсиб
-
ривожланиш ва 
ҳосилини кўпайтиришга йўналтиради. Натижада ҳосилдорлик боғ ва токзорларда 40
%
, пахта 
ва сабзавот пайкалларида 60%
гача ортади. 
Мутахассисларнинг эътироф этишича, томчилатиб суғоришнинг афзаллиги, энг аввало, 
сув ресурсларини тежашда намоён бўлади. Бунга суғориш режимининг ўзига хослиги, 
буғланишнинг пастлиги, оби
-
ҳаётнинг беҳуда оқиб кетмаслиги туфайли эришилади, албатта. 
Энг муҳими, томчилатиб суғоришда сув ўсимликка шланглар воситасида этказиб 
берилганлиги учун дала тупроғи қотмайди, натижада қатор ораларига ишлов беришга эҳтиёж 
туғилмайди. Тупроғи қотмаган майдон эса мавсум охирида сифатли ва осон ҳайдалади. Ўғит 
сув билан бирга берилганлиги боис, ўғитлаш учун техника ишлатишнинг зарурияти 
йўқолади. Натижада меҳнат ва ёнилғи
-
мойлаш материаллари тежалади. Далада 
сувчиларнинг қўл меҳнати кескин камаяди. 
Халқаро ирригация ва дренаж қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг
айрим 
мамлакатларида томчилатиб суғориш тизимлари жорий
қилинган экин майдонлари 1981
-
2000 
йиллар оралиғида 436 минг гектардан 3,2 млн гектаргача кўпайган.
Жумладан, АҚШда 
1 миллион, Ҳиндистон, Австралия, Испания, Исроил, Хитой давлатларининг ҳар бирида 2
00 
минг гектардан ошган. Умуман, ҳозирги кунга келиб дунё бўйича жами 4,5 млн гектар 
майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. Ҳеч иккиланмай, айтиш 
мумкинки, Ўзбекистон учун бу технология янгилик эмас.
Эътиборли жиҳати шундаки, республикамизда ҳозирги кунда ушбу технология учун 
талаб этиладиган жиҳоз ва анжомларнинг 95 фоизи ишлаб
чиқарилмоқда. Бундан атиги 5–

йил бурун мамлакатимиз шароитида томчилатиб суғориш тизимининг айрим 
қисмларинигина ишлаб чиқарувчи биргина «Санипласт» қўшма корхонаси фаолият 
кўрсатган бўлса, ҳозирги кунга келиб бундай корхоналар сони бир қадар кўпайди. Агар сув 
насоси «Сувмаш» заводида тайёрланса, фильтр, ҳар хил диаметрдаги пластик қувурлар, 
шланглар, ёрдамчи ва уловчи қисмлар «Шўртангаз», «Махсусполимер», «Жиззахпласмасса» 
ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда. 
Энг асосийси, авваллари тўлиқ четдан келтирилган томизгичлар эндиликда Тошкент 
шаҳридаги «
Pipe tekhnologies
» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарила бошланди. Маҳаллий хом
ашёлардан тайёрланаётган ускуналар хорижникидан асло қолишмайди. Бу эса томчилатиб 
суғориш технологиясини жорий этиш таннархини пасайтиришнинг муҳим омилларидан 
бири бўлмоқда. 
Деҳқон ва фермерларимиз томчилатиб суғоришнинг афзал жиҳатларини аллақачон 
англаб этганлиги боис бу усул тобора оммалашиб, нафақат интенсив боғларда, балки 
пахтачилик, сабзавотчилик ва полизчилик тармоқларида, шунингдек, иссиқхоналарда ҳам 
кенг жорий этилмоқда. Натижада табиий ва моддий ресурслар тежалиши билан бирга, 
ҳосилдорлик муттасил ошиб бораётир. Бу мамлакатимизда озиқ
-
овқат хавфсизлигини 
таъминлаш, аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
узлуксиз ва арзон
нархларда етказиб 
беришга имконият яратаётганлиги билан янада аҳамиятлидир.



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish