XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
191
Дори воситалари номлари
ҳам асарда салмоқли ўрин тутади. “Касалликларни
даволаш, олдини олиш ва диагнозни аниқлаш учун
қўлланиладиган
табиий ёки синтетик
моддалар ёхуд уларнинг аралашмалари” [7.58] дори воситалари ҳисобланади. Масалан,
асарда қўлланган
эм
сўзи “даво, дори”
[2.45] маъносини англатади. Маҳмуд Кошғарий
дориларнинг қандай касалликни даволашда қўлланилиши ҳақида ҳам маълумот
беради.
Масалан, “
эгiт
–
ярадан, шунингдек кўз тегишидан сақлаш учун болаларнинг юзига
суртиладиган бир дори. Бу дори заъфаронга бир қанча нарсалар қўшиб ясалади” [2
.54];
“
iбрÿк
–
қатиқ билан сутнинг аралаштирилгани; бу қуртоба ичишдан ичи қотган одамга
сурги учун бериладиган доридир” [2.86]; “
чурнï
–
турк табиблари томонидан ясаладиган
сурги дори” [2.290]; “
чiгнä
-
сурги (яғмоча)” [2.290]; “
қатïқ
–
сирка ва қатиқ каби тутмоч
овқатига қўшиладиган доривор” [2.256]; “
кэкÿш
-
шишга суриладиган бир турли
даво; кундус
(етимак)” [2.274]; “
бiблi
-
узун мурч, дори фулфул” [2.288]; “
зирних
–
халқ табобатида –бадан
тукларини тўкиш ва айрим майда яра
-
чақаларни даволашда ишлатиладиган
олтингугуртли
қоришма” [2.84] каби.
Асарда жуда кўп дориларнинг ҳиндча эканлиги, Ҳиндистондан келтирилиши
таъкидланади. Масалан,
“
хаснï
болаларни ўстириш учун ялатиладиган бир дори бўлиб,
Ҳиндистондан келтирилади“ [2.290]; “
ïрwï
–
касалларни даволашда қўлланувчи ҳиндча бир
дорининг номи” [2.103]; “
урағун
–
касалларга қўлланадиган ҳиндча бир дори” [2.110] каби.
Шиш алуч
сўзига “Девону луғоти
-
т
-
турк”нинг янги нашрида “совуқ нарса, совутилган
нарса” деб изоҳ берилади. У Олмаота нашрида “олча”; Москва нашрида “кўзга суртиладиган
малҳам” [2.99
]
деб изоҳланади. Демак, бу сўзни ҳам дори воситалари сирасига киритиш
мумкин.
Доривор ўсимлик номлари ҳам асарда салмоқли ўрин эгаллайди. Доривор ўсимликлар
дорилик хусусияти бўлган ва дори хомашё ўрнида қўлланиладиган ўсимликлар [7.58]дир. Бу
гуруҳга
эг
i
р –
игир
ийир
(қорин оғриғини даволаш учун
қўлланиладиган ўсимлик) [2.56],
ïсрïқ // ïлрÿк
(Уч қабиласи тилида) (исириқ; болаларнинг бошларига тошадиган яраларни ёки
кўз тегишидан болаларни даволашда ишлатиладиган доривор ўсимлик) [2.85],
öтрÿм
(сурги
дори) [2.89],
чахшу
(кўз оғриғини даволашда қўлланиладиган ҳузаз ўсимлиги) [2.284],
тафғач jудасï
(дори сифатида
ишлатиладиган барги савсан гулининг баргларига ўхшаш бир
дарахт) [2.302],
аwïлқу
(пўстлоғи билан кўз оғриғи даволанадиган, мевасининг суви тутмач
ошига солинадиган, у билан кийимлар бўяладиган қизил мевалик бир дарахт) [2.322],
тубулғақ
(тўпалоқ, доривор ўсимликлардан бири) [2.330] каби.
Маҳмуд Кошғарий
öтрÿм
сўзининг арабчага яқин эканлиги,
чахшу
асл туркча эмаслиги
ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Худди шунингдек,
аⱬрïқ
сўзини “бир хил ўсимлик,
араблар
сïл
дейдилар” деб изоҳлайди. Бу ўсимликни ўт йиғувчи табиблар ўз вақтида териб
оладилар. У бир турли шиш (совуқда бўлган шиш) истисқо касалига фойдалидир; қовуғига
тош келганлар уни ичадилар, у қовуқдаги тошларни эритиб юборади
ва ювиб кетади
[2.84].
Хулоса қилиб айтганда, “Девону луғотит турк” асарида қўлланган тиббиётга доир
атамаларни
ўрганиш
орқали
тиббий
атамаларнинг
қадимдан
шаклланганлиги,
аждодларимизнинг касалликларни даволаш билан боғлиқ тажрибалари ҳақида муҳим
маълумотларни олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: