Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
145
бўладию, аммо тажрибада уни қўлламаган, бошқа кишининг эса, тажрибаси илми ва 
билимига ўтган бўлади” [6,97].
Буюк давлат арбоби Амир Темурнинг салтанат тахтини бошқариш қоидалари

ислом 
дини ва шариат қонунларига риоя қилганлиги, уни қўллаб
-
кувватлаганлиги, тарғиб 
қилганлиги, мамлакат устунларини ташкил этган турли
табақа ва тоифалар билан биргаликда 
иш қўрганлиги, тадбиркорлик, фаоллик, ҳушёрлик, эҳтиёткорлик билан қонунга асосланиб 
иш юритганлиги,
адолат ва инсоф билан иш кўрганлиги, раият, оддий халқ аҳволидан доимо 
огоҳ бўлганлиги, давлатга садоқат билан хизмат қилганларни ҳурмат қилганлиги эди. 
Соҳибқироннинг қайд этишича, “Бажарилиши шарт бўлган тадбирларнинг таърифидан ва 
зикридан сўнг қатъийлик, сабр чидамлилик, соғлигу сергаклик, эҳтиёткорлик ва шижоат 
билан барча ишлар амалга оширилур. Давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва 
машварат, қолган бир улуши эса қилич билан бажо келтирилур. Ишбилармон, мардлик ва 
шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг
-
минглаб тадбирсиз, 
лоқайд кишилардан яхшидир” [7,10
-11].
Улуғ мутафаккир, шоир ва
давлат арбоби, Мир Алишер Навоийнинг бутун ҳаёти 
халқнинг манфаати, фаравонлиги,
эркинлиги,
маданий
-
маърифий тараққиётини таъминлаш 
ғоялари билан уйғунлашиб кетган. Унинг асарларида ижтимоий ҳаётнинг хилма
-
хил, 
мураккаб муаммолари, фуқаролар турмушининг реал кўринишлари
фалсафий, сиёсий ва 
ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал ифодаланган бўлиб, даврнинг воқелигини тўла даражада ўзида 
акс эттирган. Алишер Навоийнинг сиёсий қарашлари унинг давлат арбоби сифатидаги 
фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Жамиятда ҳукм сурган
тартиб
-
қоидалар, давлатни 
идора этиш усуллари, сиёсий
-
ҳуқуқий заминлари, ижтимоий ҳаёт, инсон маънавий такомили, 
халқ иши учун фидойи, камарбаста бўлиш Навоийнинг сиёсий қарашларида муҳим ўрин 
эгаллайди. 
Навоийнинг сиёсий қарашларидаги инсоннинг ижтимоий
ҳаётдаги
мақоми, фуқаролик 
маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамият тараққиёти ва барқарорлиги учун 
хизмат қилиш борасидаги инсонпарвар ғоялари ҳақида академик В.Зоҳидов қуйидагича 
таъкидлайди: “Навоий давлат ишида турганида ҳам бир пас бўлса
-
да, халқни эсдан 
чиқармади. У давлатни халқ манфаатларини кўзловчи, халқ орзуларини амалга оширувчи 
воситага айлантиришга, давлат арбобларини халқ хизматчиларига айлантиришга тиришди ва 
унинг ўзи намуна бўлди. У давлат ишларини интизомга солишга, ҳукумат идораларини, 
саройни ярамаслардан, халқ ҳисобига зарбоф тўн киювчи амалпарастлардан, фитначилардан 
тозалаш, уларни фош этиш, қамчилаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди” [8,104].
Тарихда кишилар ижтимоий фаолиятининг жамият ва инсон такомилидаги ўрни 
борасида ғоялар жадидчилик намоёндаларининг қарашларида ҳам яққол намоён бўлади. 
Жадидлар ғояларида жамиятда бирлик, яъни ижтимоий ва диний муштараклик, миллатнинг 
ўз
-
ўзининг англаши, жамият истиқболини яратиш, инсонни сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини 
ошириш борасида муҳим
қарашлар ифодаланди. Жадидларнинг мазкур ғоялари инсоннинг 
жамият ва сиёсатга нисбатан қарашлари, дунёқараши ва тафаккурида намоён бўлиб, ахлоқий 
жиҳатдан тарбиявий аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, А.Авлонийнинг таъкидлашича, “Ахлоқ 
илмини ўқиб, билиб амал қилган кишилар ўзининг ким эканин, жаноби ҳақ на учун халқ 
қилганин, ер юзида нима иш қилмак учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор 
бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, 
қимматини билмас” [9,11]. Мутафаккир қарашларида инсон фаолиятидаги диёнат, ғайрат, 
риёзат, қаноат, шижоат, интизом, виждон, ватанпарварлик, ҳаққоният, ибрат, садоқат ва 
муҳаббат каби ижобий фазилатлар тарғиб этилган.
Мутафаккирлар сиёсий қарашларини ўрганиш орқали мамлакатимизнинг сиёсий ва 
давлат қурилиши тарихининг ўзига хос хусусиятларини билиб олиш мумкин бўлади. Бундан 
ташқари
давлат ва жамият, унда бўлаётган сиёсий жараёнлар моҳияти, мамлакатимизда 
қандай жамият барпо этаётганлигимиз, унинг сиёсий, ижтимоий, маънавий негизи нимадан
иборат эканлиги, унинг тарихий методологик базаси қандай эканлиги, сиёсий қарашлар 
тизимида бизнинг минтақамиз алломаларининг ўрни, уларнинг ижтимоий
-
сиёсий 
қарашларининг моҳиятини очиб бериш ва
мазкур жараёнларни илмий таҳлил қилиш, ушбу 
масалаларни назарий жиҳатдан кўрсатиб бериш фуқароларнинг ижтимоий масъулияти ва 
сиёсий
маданиятини оширишга хизмат қилади. 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish