Ключевые слова:
высшие водные растения, прибрежно водные растения,
лекарственные растения, патогенные грибы.
Abstract.
The article provides information on the species composition of higher aquatic and
coastal - aquatic plants, as well as the infection of medicinal species of aquatic plants with
pathogenic fungi.
Key words:
higher aquatic plants, coastal aquatic plants, medicinal plants, pathogenic fungi.
Бугунги кунда доривор ўсимликларни кўпайтириш, инсонлар саломатлигини яхшилаш
учун фойдаланиш бўйича жуда муҳим ишлар амалга оширилаётган бир пайтда доривор
ўсимликлардаги касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва касалликларга қарши кураш чора
тадбирлари
ҳам
энг
долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Доривор ўсимликларни хар хил
патоген замбуруғлар билан зарарланиши ўсимликларни дориворлик хусусиятларини
камайтиришга олиб келади.
Ҳозирги
кунда Республикамиз шароитида мавжуд маҳаллий доривор ўсимликлар хом
ашё базасини кенгайтиришда доривор ўсимликларни турли касаллик ва зараркунандалардан
ҳимоя қилиш олимларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади
.
Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида юксак ўсимликларининг микобиотаси ўрганилган
[1,2,3,4].
Республикамизда табиий ҳудудлардаги ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, улардан
иқтисодиёт тармоқларида оқилона фойдаланиш, уларнинг заракунанда ва касалликларига
қарши курашишга катта эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида жумладан «...атроф
-
муҳит ҳолатига зарар
етказадиган муаммоларни олдини олиш» вазифаси белгилаб берилган.
Ушбу вазифалардан
келиб чиққан
ҳолда, Шимолий Туркистон ботаник –
географик райони доривор
ўсимликларининг патоген замбуруғларини инвентаризация қилиш, уларни хўжайин
ўсимликларда тарқалиши ва мавсумий ривожланиш динамикасини очиб бериш,
микобиотанинг маълумотлар электрон базасини яратиш, замбуруғ касалликларини аниқлаш
ҳамда хавфли патоген турларининг ГАТ хариталарини тузиш муҳим илмий
-
амалий аҳамият
касб этади.
П3
-
20170921183
«Шимолий
туркистон
ботаник
-
географик
райони
доривор
ўсимликларининг занг замбуруғлари ва уларнинг тарқалиш харитасини тузиш» мавзусидаги
амалий лойиҳа асосида 2018
- 2019
йиллар давомида дала тадқиқотлари олиб борилди. Дала
тадқиқотлари асосан Зомин Миллий табиат боғи, Еттикечув, Суфа, Шербулоқ, Кўлсой,
Қизилмозор, Зомин давлат қўриқхонаси, Зомин давлат ўрмон хўжалигининг худудларида
тарқалган доривор сув ўсимликларидан
ҳамда
замбуруғ касалликлари билан зарарланган
ўсимликларидан гербарий намуналар йиғилди ва улар систематик
таҳлил қилинди. Натижада
23 оила, 48 туркум, 59 турга мансуб сув ва сув бўйи ўсимликлари аниқланди ва улардан 21
тури патоген замбуруғлар билан зарарланганлиги аниқланди. Юксак сув ўсимликлари
экологик гурухлар бўйича тақсимланди: гидрофит ўсимликлар
-
яъни танасининг ярми сувда,
ярми сувдан юқорида ўсувчи
ўсимликлар 12 тани
ташкил этди. Гидатофитлар –
танасининг
хамма қисми ёки кўпроқ қисми сувга ботиб ўсадиган ўсимликлар 1 тани ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |