XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
66
Коловраткаларни систематик белгиси сифатида мастаке, шохдор мўйловлилар учун
уларнинг қоидаси курак оёқлилар учун антенна, антенулла
ва 5 жуфт оёқлари тузилиши
ҳисобланади. Шу тариқа зоопланктон намуналари йиғилди ва ўз ўрнида 4
0
% формалин
билан фиксация қилинди. Зоопланктон намуналари ҳар 10 кунда йиғилди. Хадича кўли
экологик хусусиятига қараб уч қисмга бўлинади. Ҳар бир қисмдан
3 тадан намуна олинди.
Намуналар 3 та
,
1 дона сифат учун ва 2 дона миқдор анализи учун. Саёз бўлган жойлардан
челак билан 10 л сув филтьрланиб миқдор намунаси олинади.
Хадича кўли зоопланктон турлари таркиби худди фитопланктон сингари кўл
биоресурсининг асосий
қисмини ташкил қилади. Зоопланктонни ўрганишдан мақсад кўлнинг
биологик имкониятларини мустаҳкамлаш, балиқ чавоқларини ўсиш ва ривожланишини
яхшилашдан иборат. Барча кўллар сингари Хадича кўлида ҳам зоопланктон хилма –
хиллиги
асосан ёз ва кузда кенг
ривожланади. Доминант турларидан
Acantodiaptomus salinus
Mceriodapmia reticulata, Dohnia loudispina, Diapnanosoma brachyurum, drachhionus
quadridentatus
ҳисобланади. Хадича кўли зоопланктон турларининг 68% баҳор ва ёз ойига
тўғри келса, 40,9% эса куз фаслига тўғри келади. Шулардан тўртта тур йил давомида:
Semocephalus vetulus, Ceriodopunia reticulata, Cyclops visenus Acomtuolia, tomus
ҳам учрайди.
Март ойларининг ўртасида зоопланктон кўп сонли бўла бошлайди. Қишки планктон асосан
коловраткалардан
Brachionus quadridentatus, chidorus sphaericus, Cyclops vicenys
иборат
.
Баҳорнинг апрель
ойидан бошлаб сув ҳарорати кўтарилиши билан зоопланктон сон
жиҳатидан кўпаяди. Ёзда (июнь
–
август) турлар сони худди баҳордагидай 15 турдан иборат
бўлади. Коловраткалар 4 тур ёки умумий турларнинг 26% ни
Bradichonus nisohi, beratella
valga, natalca aculinata
ва
Asplanchna priodonta
ташкил қилади, мўйловлилар 53% ни асосан
Dapnuia pulex, Cenioolaphuia reticulata
ташкил қилади. Куракоёқлилар эса 20% ни ташкил
қилади. Зоопланктон кўлининг горизонтал тақсимланиши қуйидагича
:
турларнинг асосий
қисми пелагиал зонада жойлашган. Литориал зона хилма –
хиллик жиҳатидан кейинги
ўринда туради. Шундай қилиб, Хадича кўли зоопланктони
асосан пелагиал қисмида
тарқалган бўлиб, турлар асосан 0,5 метрдан 4,0 –
4,5 метр чуқурликкача тарқалган. Хадича
кўли зоопланктони ўзининг хилма –
хиллиги ва таркиби жиҳатдан Жанубий –
ғарбий
Қизилқум сувликларига ўхшаш. Лекин фарқи шундаки, сув чиқиб кетмаганлиги сабабли
зоопланктон сув билан чиқиб кетмайди. Бу кўлларнинг барчасига хос хусусият
Difphanosoma
brachyurum, Daphuiarulex, Ceridapmid reticalata, Acautodiaptomus salinus, Cuclops vicinus
умумий бўлиб ҳисобланади.
Brachvionus hilsonu
ёзда кўп бўлиши кўлнинг органик
моддалар
билан
ифлосланишидан далолатдир. Кўрсатилган турлар доимий.
Do'stlaringiz bilan baham: