Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар


Аннотация.   В статье даны научные воззрения о парадигме лингвистической прагматики.    Ключевые слова



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet437/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   433   434   435   436   437   438   439   440   ...   524
Аннотация.
 
В статье даны научные воззрения о парадигме лингвистической прагматики. 
 
Ключевые слова:
 
лингвистическая прагматика, особенность, лингвистическое средство, 
субъект речи, свойство личности
 
Abstract. The scientific views on the paradigm of linguistic paradigmatics are givenin the article. 
Key words: linguistic paradigm, peculiaritylinguistic means, speech subject, features of a person 
Тил масалалари таҳлилига прагматик ёндашувнинг майдонга келиши ва ўрганилиши фаннинг 
янги тараққиёт босқичига қадам қўйганлигини
белгилайди. Прагматик ёндашувнинг бошқа таҳлил 
усулларидан фарқи шундаки, унда хусусийликдан –
умумийликка тамойили билан бирга 
умумийликдан –
хусусийликка механизми ҳам иш беради. Яъни жонли нутқда алоҳида ажратилган 
жиҳатлар тилнинг умумий қоидаларини белгилашга асос бўлгани ҳолда улардан фойдаланишда
доимо 
хусусийлик белгиси –
тил имкониятлари асосида шаклланган нутқ ўрганилади. Бу эса тилшуносликда 
тадқиқотлар учун янги бир майдонни вужудга келтирадики, унда муайян тилнинг имконият даражаси
луғат таркиби ва грамматик қоидалар ҳолатида эмас, балки реал мулоқот вазияти асосида ўрганилади. 
Бунда “шахснинг лисоний имкониятдан амалий фойдаланиши сўзловчи ҳамда тингловчи хусусияти, 
нутқ мақсади, нутқ турлари, шакли, нутқий стратегия ва тактика каби қатор нолисоний омиллар билан 
яхлитликда намоён бўлади”
[1]. 
Айтиш мумкинки, тилшуносликнинг прагматикадан бошқа соҳаларида 
бу имконият кузатилмайди: семантика ва синтактика фанга
катта ютуқлар бергани ҳолда уларда 
ўрганилган масалалар фақат лисоний белги
ва унинг имкониятлари доираси билан чегараланади. 
Ваҳоланки,
ўта мураккаб жараён ҳисобланган мулоқот ва унинг тўлақонли тадқиқига эришишда 
масалалар кўлами
чегаралаб қўйилган бундай ёндашувлар талабга етарли жавоб бера олмаслиги аён 
бўлади. Прагматика эса
тилдаги лисоний бирликлар ва уларнинг имкониятлари билан бирга мулоқот 
жараёнини, нутқ вазияти ҳамда уни англаш билан боғлиқ нолисоний омилларни ҳам ўргана
олади, 
уларни сўзловчи ва тингловчи хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда баҳолай олади.
Ўзбек тилшунослигида прагматика соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган тилшунос 
олим М.Ҳакимов лингвистик прагматиканинг хусусий масалалари нутқ субъекти, нутқ объекти ва нутқ 
вазияти билан боғлиқ равишда юзага келиши ҳақида ўз илмий мушоҳадаларини баён
қилар экан, 
энциклопедик луғат манбаларига таянган ҳолда мазкур масалаларни асосий тўртта гуруҳга ажратади. 
Манбада лингвистик прагматика 1) нутқ субъекти билан боғлиқ бўлган хусусий масалаларни; 2) нутқ 
адресати билан боғлиқ хусусий масалаларни; 3) коммуникация иштирокчилари ўртасидаги ўзаро 
муносабат билан боғлиқ масалаларни; 4) аралашув вазияти билан боғлиқ равишда дейктик белгилар 
интерпретациясини ўрганиши таъкидланади
[2; 21-23]. 
Айтиш
мумкинки, прагматика тилшуносликнинг янги ривожланиб келаётган соҳаларидан бири 
бўлганлиги сабабли унинг ўрганиш масалаларининг юқорида келтирилгани каби илмий 
парадигмасини шакллантириш катта ижобий қадам бўлди. Айниқса, соҳа масалалари таркибини 
тартиблаш прагмалингвистика соҳаси ҳақида илмий тасаввурларини шакллантиришга ёрдам
беради.
Шу билан бирга соҳа масалаларини кенгроқ планда ўрганиш, мазкур таснифни янада 
мукаммаллаштириш, унда лингвистик аспект белгиларини янада чуқурроқ ёритиш зарурати пайдо 
бўладики, нутқ, яъни ўзаро муносабатларда тил воситаларидан фойдаланиш ҳолати ёритилган 
тақдирдагина илмий тадқиқотлар лингвистика фани қамровига даҳлдор бўлади. Шу маънода нутқ 
субъекти билан боғлиқ лингвистик прагматика масалалари нутқда шахс хусусиятларининг намоён 
бўлиш ҳолатлари билан чамбарчас боғланади. Бунда нутқ субъекти сифатида қаралган шахсга хос 
хусусиятларни катта икки аспектга ажратиш мумкин бўлади: 1. Шахс нутқининг шаклланиши учун 
муайян имкониятлар яратган тил ресурслари.
2. Нутқ субъети бўлган шахснинг тил ресурсларидан 
фойдаланишдаги ўзига хос белгилари. 
Ҳар
бир нутқ субъекти бирор тилда мулоқотга киришар экан, у мазкур тилнинг умумий ифода 
имкониятлари(вербал, новербал шакллар)дан фойдаланади ва улар орқали ўз қиёфасини намоён этади. 
Бунда лингвистик, паралингвистик, экстралингвистик воситалар ва уларнинг англатган мазмуни нутқ 
субъекти олдида имконият сифатида намоён бўлса, унинг феъл
-
атвори, темперамент, характер 
хусусиятлари таъсирида нутқ шаклининг воқеланиши жараённи ҳосил қилади. Айтиб ўтиш мумкинки, 
бу жараён ниҳоятда узоқ муддатни ўз ичига олиб, инсон ўз
ақлини
таниган даврдан бошлаб бутун умри 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   433   434   435   436   437   438   439   440   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish