XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
23
биотик ва абиотик омилларга чидамли бошланғич манбалари ҳамда юқори ҳосилли
янги навлари
яратилган.
Калит сўзлар:
Юмшоқ буғдой, бошланғич манбалар, тизма, нав, эртапишарлик, сариқ занг,
ўсимлик бўйи, ҳосилдорлик, дон сифати, қурғоқчиликка чидамлилик
Аннотация.
В статье изложены результаты исследований
по
созданию новых
сортов мягкой
пшеницы в
2015-
2017 годах в Галляаральской научно
-
опытной станции
научно
-
исследовательского
института зерна и зернобобовых культур. По результатам исследований созданы исходные
материалы и высокоурожайные новые сорта мягкой пшеницы
.
Ключевые слова
:
Мягкая пшеница, первичные материалы, линия, сорт, скороспелость, жёлтая
ржавчина, высота растений, урожайность, качество
зерна, засухоустойчивость
Abstract. The article presents research results which carried out for developing new bread wheat
varieties at the Gallaaral Scientific and Experimental Station of Research Institute of Grain and Legume
Crops. In researches result the new initial materials which resistant to biotic and abiotic stresses and high
yielding varieties of bread wheat are developed in 2015-2017.
Key words: Bread wheat, initial materials, line, variety, early maturity, yield, grain quality, drought
tolerance
Кириш.
Мамлакатда озиқ
-
овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, аграр секторнинг экспорт
салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалик экинларининг юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва
зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ
-
иқлим ва экологик шароитларга мослашган
янги
селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан
ҳисобланади
.
Ҳозирги
кунда республикамизнинг 200,0 минг гектардан ортиқ лалми ерларида экилаётган
буғдой навлари ташқи муҳитнинг ноқулай шароитлари ҳамда касаллик ва зараркунандалардан
зарарланиши таъсирида дон сифатининг давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги
кузатилмоқда.
Шунингдек, сўнгги йилларда ғалла экинлари ҳосилдорлигига юқорида қайд этилган сабаблардан
ташқари, об
-
ҳаво шароитларининг ўзгариши,
хусусан, унинг глобал ўсиши ҳам сезиларли даражада
таъсир этиши кузатилмоқда.
Бундан ташқари, қимматбаҳо хўжалик белги ва хусусиятларига эга буғдой навлари йиллар
давомида иқлим ўзгаришлари, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитлари ва касалликлар таъсирида
ўзининг белги ва хусусиятларини йўқотиб бориши илмий изланишлар натижасида аниқланган.
Буғдойнинг янги навларини яратиш учун селекция ишларини узлуксиз давом эттириб, буғдой
навларини йиллар бўйича босқичма
-
босқич янгилаб туриш ишлаб чиқаришда барқарор ҳосилдорликни
таъминлаши исботланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, аҳолининг сифатли, тўйимли нон ва ун маҳсулотларига бўлган
талабини қондиришда ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига, касаллик ва зараркунандаларга
чидамли, серҳосил, нонбоплиги ва оқсил миқдори юқори
янги буғдой навларини яратиш учун илмий
тадқиқот ишлари олиб борилди.
1-
жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: