MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
13
Сув ҳавзасида қуйидаги кечки мигрантлар –
жиқтоқлар, каккулар, пашшахўрлар, йилқичилар
оиласи вакиллари қайд этилди. Алоҳида турлардан жийрон қарқара
Ardea purpurea,
йилқичи
Burhinus
oedicnemus,
ўтлоқ жиқтоқи
Glareola pratincola,
кулранг пашшахўр
Muscicapa striata,
ҳинд чумчуғи
Passer indicus
ва бошқалар кузатилган ойда орнитофаунани бойитди. Доим учрамайдиган турлардан
сариқ қарқара
Ardeola ralloides,
бедана
Coturnix coturnix,
сув булдудуғи
Syrrhaptes paradoxus,
олатўғаноқ
Lanius collurio,
қирғоқ қалдирғочи
Riparia riparia
шу ойда қайд этилди. Камёб ва йўқолиб
бораётган турлардан қошиқбурун
Platalea leucorodia,
каравайка
Plagadis falcinellus,
оқ лайлак
Ciconia
ciconia,
фламинго
Phoenicopterus roseus,
илонхўр бургут
Circaetus gallicus,
итолғи
Falco cherrug,
оддий
лочин
Falco peregrinus,
дашт миққийси
Falco naumanni,
оқ турна
Grus leucogeranus,
чўл жиқтоқи
Glareola nordmanni
эса кам (1–18) сонда кузатилди. Гидрофиль
қушлар сони (4975) апрель
ойида
кузатилган умумий қушларнинг 78,6% га тенг. Қуруқликда соч
Sturnus roseus
, плешанка
Oenanthe
pleshanka
, ўйноқи тошсирчумчуқ
Oenanthe isabellina
, чўл тошсирчумчуғи
Oenanthe deserti
, ҳинд
чумчуғи
Passer indicus
, чўл вьюроги
Rhodospiza obsolete
сони кўпайиши аниқланди.
Май ойида қушларнинг тур таркиби жиддий равишда қисқарди (94 тур,
умумий
3272 та).
Оёқоғитмада
Podicipedidae, Motacillidae, Laniidae, Muscicapidae,
Turdidae ва Parididae
вакиллари
қолмади. Катта чуррак
A. querquedula
,
жийрон қарқара
A. purpurea
,
дала бўктаргиси
C
.
сyaneus
,
турухтан
Philomachus pugnax
, қирғоқ қалдирғочи
Riparia riparia
учиб кетди. Камёб турлардан ола
қанотли ўрдак
A. nyroca
,
чўл бургути
A
.
rapax
,
илонхўр бургут
Circaetus gallicus
,
оқ думли сув бургут
H
.
albicilla
,
итолғи
F
.
cherrug
,
оддий лочин
F
.
peregrinus,
оқ турна
G
.
leucogeranus
,
қорабошли
балиқчи
L
.
ichtyaetus
ҳудуд
орнитофаунасини тарк этди. Баъзи турлар
:
мармар ўрдак
A
.
angustirostris,
жиғолтой
Falco subbuteo
, тумшуқдор қораёқа
Charadrius leschenaultia
, оддий тентакқуш
Caprimulgusus europaeus
мавсум охирида илк бор жуда кам (1, 2 та) сонда қайд этилди.
Оғитма ботиғидаги май ойида тепалик ва қолдиқ тоғларда қизил ўрдак, кўк каптар, қора
узунқанот, кўкқарға, кўк куркунак, сассиқпопишак, қишлоқ қалдирғочи, майна ва ҳинд чумчуғини
кўпайиш жараёнида, чил какликни 9 ва 11 та, уккини 2 ва 1 та, бойўғлини 5, 3, 4 та ёш жўжалари билан,
жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган жўрчи ва дашт миққийси уя кўйиб
кўпайиш жойлари аниқланди. Чўпонлар шийпони ва чорва моллари тунаш жойи(қўтон)да бойўғли,
сўфитўрғай, қишлоқ қалдирғочи, майна ва ҳинд чумчуғи кузатилиб, кўпайиш жараёни амалга
ошираётгани аниқланди.
Ҳудудда
тадқиқотлар давомида ҳаммаси бўлиб 44 тур муҳофаза қилинадиган қушлар учради,
улардан 30 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, 14 тур IUCN Қизил рўйхатида, 28 тур
CITES I; CITES II га киритилган (1
-
жадвал).
Хулоса.
Оёқоғитма кўли ва унинг атрофида 17 туркум, 43 оилага мансуб 143 қуш тури учраши
аниқланди. Бу Бухоро вилоятида учрайдиган (332 тур) қушларнинг 43% ни ташкил этади.
Ҳудудда
учраган қушлардан 30 тур Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, 14 тур IUCN Қизил рўйхатига,
28 тур CITES нинг I ва II иловасига киритилган.
Оёқоғитма кўли ва унинг атрофида баҳорда қушлар
хилма–хиллиги озиқа захираларининг ривожланганлиги, дам олиш, тунаш, кўпайиш учун зарур
имкониятлар мавжудлиги билан бевосита боғлиқ. Масалан, кўлнинг балиқ захираси бир қатор
балиқхўр қушлар –
пушти бирқозон
Pelecanus onocrotalus,
жингалак бирқозон
P. crispus,
катта қоравой
Phalacrocorax carbo,
кичик қоравой
P. pygmaeus,
оддий чағалай
Larus cachinnans
, чеграва
Hydroprogne
caspia
, оддий чағалай
Larus genei
, дарё чигиртчиси
Sterna hirundo
ва кичик чигиртчи
S
. аlbifrons
ва
бошқа қушлар яшашини таъминлайди. Маҳаллий аҳоли томонидан режасиз ва тартибсиз балиқ
овланиши (04 апрелда эрталаб 06:00–07:00 оралиғида 6 гуруҳ балиқ овловчилар), кўл атрофида чорва
моллари (18.03, 05.04 ва 09.05.2020 да 1500 атрофида қўй ва эчкилар, 22 та қорамоллар, 4 та от ҳамда
48 та туя)ни кўп боқилиши ўрганилган ҳудудда қушлар ҳаётига, айниқса уя қуриб кўпайиши ва шундан
келиб чиқиб кўпайиш самарадорлигига тўсқинлик қилувчи омилларга киради. Ҳудуд бўйлаб
04.04.2020 да Оёқоғитма
аҳоли пунктидан Узунқудуқ томон 15–20 км узоқликда автомобиль
билан
тўқнашиш натижасида камёб йўрға тувалоқнинг ҳалок бўлгани ёки май охирида чўпонлар томонидан
шу қушнинг 2 та жўжасини тутиб олиниши қаби салбий таъсирлар ҳам кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |