XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
149
F
1
Барака x Сурхон
-
14 дурагай комбинациясида ҳам белгининг Барака нави устунлигида ирсийланиши
аниқланди ва дурагай комбинациянинг ўртача кўрсаткичи 5,5 граммни ҳамда ирсийланиш даражаси
hp=0,92
ни ташкил этди. Қолган икки дурагай комбинацияларда ҳам оналик шаклидаги СП
-
1303 ва Т
-91/21
тизмалари устунлигида ирсийланишини кўриш мумкин. Бу эса битта кўсакдаги пахта вазни
белгисининг ирсийланишида нисбатан йирик кўсакли
G.hirsutum L.
навларининг устунлик қилишини
яхши тасдиқлайди.
Тола сифат кўрсаткичлари орасида тола узунлиги асосий ўринни эгаллайди.
G.hirsutum
L. ва
G.barbadense
L. турлари ўртасида белгилар бўйича кескин фарқ мавжуд бўлиб, буни тажриба
натижалари ҳам тасдиқлади. Тажриба натижаларига кўра Сурхон
-
14 навининг тола узунлиги энг яхши
,
яъни 39,0 мм ни ташкил этди.
G.barbadense
L. турига мансуб Сурхон
-
9 навининг тола узунлиги 37,7
мм га тенг бўлди. Ота
-
она шакллари орасида энг паст натижа Т
-
91/21 тизмасида кузатилиб, унинг
натижаси 33,6 мм ни ташкил қилди. АТМ
-
1 ва Барака навларининг тола узунлиги ҳам кескин фарқ
қилмаган ҳолда тегишли равишда 33,7 мм ва 33,8 мм га тенг бўлган бўлса,
G.hirsutum
L. навлари ичида
нисбатан ижобий натижа СП
-
1303 навида эканлиги аниқланди. Тажриба натижалари
ушбу белги
бўйича
G.hirsutum
L.
ва
G.barbadense
L.
турларига мансуб навлар орасида кескин фарқ мавжудлигини
тасдиқлади.
Ушбу турларга хос навларни дурагайлаш орқали олинган Ғ
1
турлараро дурагайларнинг тола
узунлиги бўйича ирсийланиши оралиқ ҳолатда эканлигини кўрсатди. Айрим дурагай комбинацияларда
хусусан Сурхон
-
14 нави билан чатиштириб олинган дурагай комбинацияларда белги бўйича паст
кўрсаткичга
G.hirsutum
L. навлари томон нисбатан устунликни қайд этгани ҳолда салбий доминантлик
кўзга ташланган бўлсада, белгиларнинг ўртача кўрсаткичи бўйича оралиқ ирсийланиш кузатилди деб
хулоса қилиш мумкин. Чунки паст кўрсаткичга эга
G.hirsutum
L. навларининг натижаси узун толали
Сурхон
-
14 нави билан дурагайлаш асосида ижобий томонга ҳал бўлишини кузатиш мумкин. Бу
ҳолатни
Сурхон
-
9 нави иштирокида олинган дурагайларда
ҳам кузатиб, ушбу нав генотипи таъсирида
дурагай ўсимликларнинг тола узунлиги яхшилангани аниқланди. Умуман олганда тола узунлиги белгиси
бўйича оралиқ ирсийланиш кузатилди, буни дурагайларнинг ирсийланиш
даражасидан ҳам кўриш мумкин.
Дурагайлар орасида тола узунлиги бўйича энг яхши натижа F
1
СП
-
1303 х Сурхон
-
14 дурагай
комбинациясида аниқланиб, унинг кўрсаткичи 36,2 мм
га тенг бўлди. Нисбатан паст натижа
F
1
Барака
x Сурхон
-
14 (34,8 мм) комбинациясида бўлган бўлса, Сурхон
-
9 нави билан чатиштириб олинган икки дурагай
комбинациянинг тола узунлиги бўйича ўртача кўрсаткичи тегишли равишда 35,3 мм ва 35,7 мм бўлди.
Ушбу
натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак дурагайларнинг тола узунлиги бўйича ўртача кўрсаткичи ота
-
она шакллари оралиғида жойлашганлигини кўрсатди.
Бу эса дурагайларда белгининг оралиқ ҳолатда
ирсийланишини яхши тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: