Асосий қисм.
Минтақада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, саноат салоҳиятидан тўла
ва мақсадга мувофиқ
фойдаланиш муҳим омилларни аниқлашни ҳамда босқичма
-
босқич амалиётга
жорий этишни тақозо этади. Унда жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги тенденцияларни ҳисобга
олиш, ички талаб ва имкониятларга реал баҳо бериш муҳим аҳамиятга эга
[1].
Кўпгина илмий тадқиқотларда саноат салоҳиятини ошириш омиллари сифатида қуйидаги
омилларга эътибор қаратилган
[2]:
✓
саноат салоҳиятини ҳамда саноат мажмуасининг қиёсий устунлигини аниқлаш, ишлаб
чиқариш қувватларининг технологик даражасини баҳолаш;
XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
97
✓
саноат ишлаб чиқаришининг диверсификациялашганлик даражаси, юқори қўшилган
қийматда тармоқнинг улуши ва қайта ишловчи саноат ишлаб чиқаришнинг улуши;
✓
ишлаб
чиқаришнинг инновацион
-
инвестицион қобилиятини баҳолаш, хомашё ресурслари
билан таъминланганлик даражаси, юқори малакали кадрлар билан таъминланганлик ҳамда маркетинг
ҳолати
ва бошқалар.
О.В.Баканач ва К.В.Гауссларнинг фикрича
[3] -
"саноат салоҳияти" саноат корхоналарининг
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва яратишга бўлган ялпи қобилиятларидир
.
Муаллифларнинг қайд этишича, саноат салоҳияти ривожланишининг энг муҳим йўналишлари бу
унинг янгиланиши, технологик модернизация, тармоқларнинг жадал ривожланиши, нисбатан илғор ва
технологик муносабатлардир.
И.Х.Цогоевга кўра, "саноат салоҳияти" саноат ташкилотларининг ресурслардан фойдаланиш
натижадорлигининг мумкин бўлган максимал имкониятларини ифодаловчи умумлашган миқдорий
баҳосидир. Саноат салоҳияти ахамиятли даражада ялпи қўшилган қийматни шакллантириш жараёнида
иштирок этувчи барча
ресурслардан максимал даражада фойдаланиш имкониятидир
[4].
Ҳудуднинг
қиёсий устунлигини белгиловчи ва ҳудуд саноатини ривожлантиришда етакчилик
қиладиган омилларга эътибор қаратган
[5].
Ўтказилган тадқиқотлар ва қилинган таҳлиллар асосида минтақада саноат ишлаб чиқариш
омилларини таснифий белгилари аниқланди ва гуруҳланди (1
-
жадвал).
Тадқиқотларимизга кўра, минтақа саноати ривожланишидаги тенденциялар ва устувор
йўналишлар қуйидаги вазифаларни ҳал этишни талаб этади:
-
минтақа ҳудудларида ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини
ривожлантириш;
-
маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларининг республика ва минтақавий бозорлардаги
салмоғини ошириш;
-
кичик ва ўрта корхоналарни саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга кенг жалб этиш ва бу
соҳадаги имтиёзлар тизимини такомиллаштириш;
-
минерал хом
-
ашё, тоғ
-
кон захиралари мавжуд ҳудудларни янги саноат технологиялари асосида
ўзлаштириш
;
-
меҳнат ресурсларига бой ҳудудларда меҳнат сиғими юқори бўлган саноат ишлаб чиқариш
турларини шакллантириш ва ривожлантириш;
-
мамлакатнинг ички ва ташқи бозордаги қиёсий афзалликларидан оқилона фойдаланиш асосида
ҳудуд саноатининг ихтисослашув даражасини
ошириш;
-
“технопарк”, ўсиш
нуқталари, кичик ва эркин иқтисодий зоналарнинг шаклланиши ва минтақа
саноат корхоналарининг халқаро савдо
-
саноат компаниялари билан интеграциялашуви учун қулай
шарт
-
шароитларни барпо этиш ва ҳ.к.
Бундай омиллардан фойдаланиш
ҳудудлардаги
саноат тараққиёти даражалари ўртасидаги
тафовутларнинг қисқаришига, минтақани комплекс
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига
ижобий
таъсир кўрсатади
[6].
Бугунги кунда саноат ривожланишини давлат томонидан марказлашган ҳолда тартибга солиш
куйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:
-
умумдавлат аҳамиятидаги саноат корхоналари фаолиятини молиялаштиришга ёрдам кўрсатиш;
-
саноатнинг устувор йўналишларига давлат
-
хусусий шерикчилиги тамойилларини қўллаш;
-
бюджет
-
солиқ, молия
-
кредит, валюта, суғурта сиёсатлари орқали тартибга солиш;
-
давлат буюртмаси ва баҳоларини белгилаш;
-
хом
-
ашё ресурслари ва бутловчи кисмларни сотиб олишга хорижий валютада квота ажратиш
ва бошқалар.
Шу билан бирга, минтақа саноат ривожланишини мувофиқлаштиришнинг ташкилий
-
институционал омилларига қуйидагилар кириши мумкин:
-
саноат корхоналарини минтақа ҳудудларида жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича
экспертлар гуруҳи
хулосаларини шакллантириш;
-
маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан хорижий мамлакатларда кўргазма ва ярмаркаларни
ташкил этиш, савдо уйларини очиш;
-
минтақа чегарадош ҳудудларида эркин савдо зоналари, саноат паркларини ташкил этиш;
-
минтақада кичик ва ўрта бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда саноат ишлаб
чиқарувчиларнинг нодавлат марказлари, фондлари, уюшма, иттифоқ ва бошқаларни ташкил этиш;
-
хорижий фондлар ва халқаро ташкилотлар билан хамкорликда минтақа саноат корхоналари
маҳсулотларини ташқи бозорга
чиқариш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш кластерларини
ташкил этиш.
Ушбу омиллар саноат ривожланишини таминлашда иқтисодий механизмлардан кенгроқ
фойдаланишни кўзда тутади. Бу механизмлардан самарали фойдаланиш республика ва минтақа
миқёсида саноат ишлаб чиқарувчилари учун қулай макроиқтисодий муҳитнинг шаклланишига олиб
келади
[7].
Республика
даражасида
минтақалар
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишини
мувофиқлаштириш учун иқтисодий жиҳатдан орқада қолаётган минтақалардаги саноат корхоналарига
Do'stlaringiz bilan baham: |