XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
92
Ключевые слова:
корпоративное управление, менеджмент, эффективность корпоративного
управления, оценка рыночной стоимости, биржевые общества, корпорации,
организационно
-
экономический механизм
Abstract. The article defines the concept of
“
Corporate management
”
taking into account its social
significance in the modern economy. The scientific article considers methods for evaluating the effectiveness
of corporate management based on various quantitative methods for evaluating the effectiveness of corporate
management, based on the results of evaluating the effectiveness of management, based on the analysis of the
market value and financial condition of the enterprise, as well as on a theoretical study of the research work
performed.
Keywords: Corporate management, management, corporate management efficiency, market value
assessment, stock exchange companies, corporations, organizational and economic mechanism
Кириш
Жаҳонда корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар фаолиятини бошқарув механизмлари
самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламдаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Хусусан,
корпоратив бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида
эконометрик
моделлар яратилган ҳамда ушбу моделлар ёрдамида корпоратив бошқарув самарадорлиги баҳоланган
.
Корпоратив бошқарувда ички ва ташқи механизмларнинг амал қилиш тартиби, корпоратив маданиятни
шакллантириш, корпоратив низоларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, мулкдорлар ҳамда
бошқа шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш, мулк эгалари билан менежерлар ўртасидаги
муносабатлар масалалари, корпоратив бошқарув жараёнидаги томонлар қизиқишларини ўрганиш
ҳамда банкротлик эҳтимолини баҳолаш, корпоратив бошқарувда назорат механизмларини янада
такомиллаштириш асосий илмий тенденциялардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар шароитида корпоратив бошқарув
асосидаги корхоналар фаолиятини бошқарув механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини
оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «таркибий
ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш» бўйича муҳим вазифалар
белгилаб берилган [1].
Бу каби устувор вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши республикамизда корпоратив
бошқарув асосидаги корхоналар фаолиятини бошқарув
механизмини такомиллаштириш ва
самарадорлигини оширишни тақозо этади. Шу жиҳатдан, корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар
фаолиятини бошқарув механизми самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |