(Ҳазорасп тумани мисолида)
Ю.М.
Рахманова, к.и.х., т.ф.н., Хоразм Маъмун академияси, Хива
Аннотация
.
Мазкур мақолада
Хоразм воҳаси ўзбек аёлларининг бош кийими
-
лачак, унинг
тайёрланиш жараёнлари, аҳамияти ва вазифалари хусусида сўз юритилади. Лачакнинг тарихий
даврларда ўзгаришларга юз тутиши ва бугунги кундаги лачак кийиш удумлари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
Хоразм, Ҳазорасп, Карвак аёллари, бош кийим, саломатлик, “лачак тўйи”, тахя,
рўмол, қизил боғич
Аннотация.
В данной статье описывается процесс изготовления, значение и задачи узбекского
женского головного убора Хорезмского оазиса
-
лачак. Анализируются исторические изменения
"лачак" и традиции современного одевания.
Ключевые слова:
женщины Хорезма, Хозараспа, Карвака, головной убор, здоровье, "свадьба
лачак", тубетейка, платок, красный пояс
Abstract. This article discusses the issue of lachak headwear of women in Khorezm, The process of its
preparation, significance and adjutancy. The historical changes that the lachak has acquired and the
presentday lachak wearing ceremonies are analysed.
Key words: Khorezm,Khazorasp, women in Karvak, a headwear, health, 'lachak jubilee', takhiya
(skulcap), shawl, red bond
Бош кийими ҳисобланувчи лачак Марказий Осиёда яшаган кўпгина халқлар аёллари орасида
кенг тарқалган. Унинг шакли ва вазифалари минтақага қараб фарқланган. Тожик
[7]
, яҳудий аёллари
лачак ўраганлар
[8]
. Турмушга чиққан лўли аёллар биринчи фарзандни дунёга келтиргандан кейин
лачак
-
бандон боғлаганлар
[9].
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз аёллари бош кийимларининг лачакка монанд
турлари бўлган.
Хоразм аёллари ҳам бошларига лачак боғлаганлар
[2,5]
. Лачак Хоразм воҳасининг
ўзида ҳам
ҳудудларга қараб фарқланиб, иқлим, табиий шароитлар таъсирида такомиллашиб борган. Оқ матодан
бичилган лачак –
халақанинг бурчаги елкага тушиб турган, тепасига мато бўлаги тикилган, бошни
маҳкам ўраш учун ўзига хос бош кийими ҳам тикилган. Лачакнинг олд томони тамахса дейилган.
Орқаси ярмигача елка ва кўкрак қисмини ёпиб турган, олди юз қисми очилиб туриши учун кесилган.
Лачак кийилганда елка ва кўкрак қисмлари ёпилган
[2].
Хива хонлиги даврида айрим ҳудудларда лачак вояга етган қизларга
(13 -
16 ёш) боғланган бўлса,
ХХ аср биринчи чорагидан кейин икки фарзандни дунёга келтирган (20
-
30 ёш) аёлларга боғланган.
Аёл кишининг лачак ўраши ҳаётининг оналик, момолик даври бошланганини билдирган. Ҳазорасп
туманида жойлашган карвакликларда ҳозиргача “Бирни туғдинг, она бўлдинг, иккини туғдинг, момо
бўлдинг...” деган ибора қўлланилади.
Лачакнинг вазифаларидан бири аёлнинг қоматини асраш бўлиб, лачак тўғри туриши учун аёл
киши бошини тик тутиши талаб этилган. Бошни тик тутиш, ўз навбатида, қоматни
тўғри тутишга
ўргатиб, аёлга улуғворлик, кўрк, тетиклик
бағишлаган, кексалик даврида ҳам букри бўлиб қолишдан
асраган. Лачак аёлнинг саломатлигини сақлашда муҳим ҳимоя вазифасини бажариб, бош, бел,
Do'stlaringiz bilan baham: |