XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
109
инновацион кластернинг юқори ривожланиш даражаси, дея эътироф этиладиган инновацияларга
йўналиш олган кластерга айлантириш жараёнини очиб бериш
имконини беради.
Инновацион кластерни ташкил этиш саноат корхоналарининг илмий ва олий таълим
муассасалари билан ўзаро алоқалари ва муносабатлари базасида, давлат тузилмалари кўмагида,
минтақани ривожлантириш бўйича инновацион сиёсатни амалга ошириш манфаатлари йўлида амалга
оширилади. Бундай алоқа ва муносабатлар биринчи босқичда, одатда, бир минтақадаги иқтисодий
субъектлар ўртасида шаклланади (албатта, бу ерда гап виртуал кластерлар ҳақида бормаётган бўлса,
зеро бу каби кластерларнинг фаолияти жуғрофий чегаралар доирасидан ташқарига чиқади ва
инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш босқичларини қамраб олади, аммо бунда ишлаб
чиқариш жараёни амалда амалга оширилмайди). Кластерга кирувчи корхоналарнинг турли соҳа ва
тармоқларга мансублигини ҳисобга олган ҳолда ушбу иқтисодий субъектлар ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг нафақат ҳудуд билан боғлиқ, балки тармоқ ва соҳалар билан боғлиқ жиҳатлари
ҳақида ҳам гапириш мумкин. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги кластерлар сиёсатини ишлаб
чиқишда инновацион
кластерлар лойиҳаларининг ҳудудий маҳаллийлаштирилиши ва инновацион
кластерларнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўзига хослигига катта аҳамият бериш лозим.
1-
жадвал
Инновацион кластерлар турлари
(муаллиф ишланмаси)
Инновацион
кластер типи
Тавсифи
Муаллиф
изоҳлари
Боғлиқ ёки
кесик тип
Технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ корхонлар
бўғинларидан таркиб топади, баъзида ҳудудий
жиҳатдан тарқоқ, яъни уюшмаган бўлади. Фаолияти
типик функциялар (ресурслар қазиб олиш, қайта
ишлаш, бойитиш, жўнатиш) мажмуи билан чекланган
бўлади.
Замонавий,
аммо
илғор
бўлмаган
технологиялар қўлланилади. Янги технологиялар
ишлаб чиқаришга фойдаланишга тайёр маҳсулот
кўринишида кириб келади
Мазкур типни инновацион
кластерни
ташкил
этишнинг
бошланғич босқичи сифатида қабул
қилиш мумкин,
яъни бу пайтда
илмий ташкилотлар ва давлат
муассасалари
билан
барқарор
алоқалар бўлмайди.
Индустриал тип
Бир типдаги маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб
чиқарувчи ва биргаликда иш олиб борувчи
компаниялар
гуруҳи.
Янги
технологиялардан
фойдаланиш сифат бошқаруви ва ходимларни
бошқариш билан чекланади.
Кластер
фаолият
кўрсатишининг илмий асослари
мавжуд
эмас,
ривожлантириш
истиқболлари кўриб чиқилмайди
Инновацион
-
индустриал тип
Мунтазам равишда янгилаб боришни, сифатни
яхшилашни, янги функционал имкониятларни
жорий
қилишни талаб қилувчи маҳсулотлар ва хизматлар
ишлаб чиқарувчи ва биргаликда иш олиб борувчи
компаниялар гуруҳи. Илмий
-
тадқиқот институтлари,
таълим муассасалари билан доимий ва барқарор
алоқалар йўлга қўйилади.
Мазкур типдаги кластер унга
бирлашган
саноат
корхоналарининг
амалий
фаолиятида илмий тадқиқотлар
ва
ишланмаларни амалга оширишга
асосланади
Проинновацион тип
Айни дамдаги рақобатбардошлик даражасини
ошириш
мақсадида
керакли
билимлар
ва
технологияларни тезкор тарзда эгаллашни мақсад
қиладиган
компанияларнинг инновацион кластери
Мазкур кластер типи ўз
иштирокчиларининг
инновацион
салоҳиятини
рўёбга
чиқариш
механизмини ошкор қилмайди
Инновацияларга
йўналиш олган тип
Минтақанинг саноати, инвестицион ва ижтимоий
ҳаётини белгиловчи компаниялар кластери.Илғор
билимлар
ва
технологиялардан
фойдаланувчи
компанияларнинг динамик гуруҳини ташкил этади,
бутун дунёдан истеъдодли меҳнат ресурсларини жалб
этади, венчур капитал истеъмолчиси ва яратувчиси
ҳисобланади, университетлар ва бошқа илмий
муассасалар
илмий тадқиқотларини белгилаб беради
ва йўналтиради
Мазкур кластер типи миллий
рақобатбардошликни таъминлашга
қодир,
ўз
иштирокчиларининг
инновацион
ривожланишига
комплекс ёндашишни кўзда тутади.
Инновацион
кластер
ривожланишининг
энг
юқори
даражаси
сифатида
эътироф
этилади
Бу ўзига хослик кластерларни ҳудудларнинг инновацион ривожланиш стратегияси
инструментларига ҳамда тармоқлар сиёсати инструментларига айлантиради. Инновацион кластердаги
иқтисодий субъектлар фаолиятининг мазмун
-
моҳияти ва кластер таркибининг сон ва сифат жиҳатдан
ўзгариши жараёнларининг динамиклиги, кластер иштирокчилари таркибининг ҳудудий
чегараларининг ва уларнинг маълум иқтисодиёт тармоғига мансублигининг ўзгариши нуқтаи
назардан, инновацион кластерни ҳудуд тараққиёти, саноат корхоналари ва турли кластер
иштирокчилари гуруҳларининг ривожланиши учун маълум афзалликлар яратувчи катта бир тизим
сифатида тавсифлаш мумкин (2
-
жадвал).
Шундай қилиб, инновацион кластерларнинг бўлиши ҳудуд иқтисодий сиёсатининг
мазмун
-
моҳиятини ўзгартиради ва
бунда ҳаракатлар алоҳида бир корхоналарни қўллаб қувватлашга
эмас, балки, иқтисодиёт субъектлари ва давлат институтлари ўртасида ўзаро муносабатлар тизимини
ривожлантиришга қаратилади. Ҳудудий сиёсат ушбу стратегик мақсадларни амалга оширишда амалий
Do'stlaringiz bilan baham: |