Калит сўзлар:
инновацион кластерлар, молиявий ресурслар, интеграция, баҳолаш, инновацион
кластерлар турлари, миллий иқтисодиёт
Аннотация.
В статье исследованы пути управления инновационным кластером на основе
снижения транзакционных издержек, привлечения финансовых ресурсов для проведения масштабных
научно
-
исследовательских и опытно
-
конструкторских работ, акцентирования внимания на
направлениях и направлениях жизнедеятельности сил и действий, использования возможностей,
возникающих на перспективах выхода на новые рынки.
Ключевые слова:
инновационные кластеры, финансовые ресурсы, интеграция, оценка, типы
инновационных кластеров, национальная экономика
Abstract. The article examines the ways to manage an innovation cluster by reducing transaction costs,
attracting financial resources for large-scale research and development, focusing on the directions and
directions of the life of forces and actions, and using the opportunities that arise in the prospects of entering
new markets.
Keywords: innovation clusters, financial resources, integration, evaluation, types of innovation clusters,
national economy
Бугунги кунда иқтисодий субъектларнинг бозордаги кучлар таъсири ва кучайиб бораётган
рақобатга нисбатан жавоби ташкилотлар ўртасидаги ўзаро алоқалар асосига қурилган тармоқли
тузилмаларни ташкил этиш бўлиб бормоқда. Иқтисодий интеграция бугунги кунда иқтисодий
тарққиётнинг ажралмас элементи
ҳисобланади. Корхона ва ташкилотлар ўртасида интеграция
иқтисодий субъектлар томонидан мақсадли равишда йўлга қўйилмоқда. Улар буни трансакцион
харажатларни камайтириш, кенг кўламли илмий
-
тадқиқот ва тажриба
-
конструкторлик ишларини олиб
бориш учун молиявий
ресурсларни жалб этиш, куч ва ҳаракатларни муҳим фаолият соҳалари ва
йўналишларига қаратиш, янги бозорларга чиқиш истиқболлари бўйича вужудга келадиган
имкониятлардан фойдаланиш асосида амалга оширадилар. Ахборот технологияларининг тезкор
суръатларда ривожланиши корхоналарга ахборот алмашиш бўйича янги коммуникацион имкониятлар
очиб берди ва бу ҳол тармоқ орқали ўзаро алоқалар жараёнини анча тезлаштирмоқда.
М.Ю.Шерешеванинг фикрига кўра, “интеграциянинг устун томони манфаатлар ҳамоҳанглиги,
рискнинг камайиши, ахборот оқимларининг қисқариши натижасида эришиладиган салмоқли
даражадаги тежамкорлик билан боғлиқ”
[1,2]. Бунда муаллиф синергетик натижаларга асосланган
интеграция жараёнлари ривожланишининг чизиқли эмаслигини интеграциянинг асосий устун жиҳати,
дея
эътироф этади
[3]. Зеро бу жиҳат иқтисодий субъектларга бозорлардаги кучлар нисбатининг улар
фойдасига ўзгариши ҳисобига юқори даражадаги рақобатбардошликни таъминлаш имконини беради.
Институционал назария иқтисодий субъектлар харажатларининг солиштирма
таҳлилини ўтказиш
асосида ички ва ташқи шароитларни ҳисобга олган ҳолда интеграциянинг ташкилий шаклини танлаш
кераклигини асослаб беради. Бунда корхоналарнинг ихтиёрий равишда тармоқ тузилмаларга
бирлашишини кўпчилик муаллифлар квазиинтеграция деб атайдилар ва бундай ҳамкорликнинг асосий
хусусияти сифатида бирлашувнинг норасмий характер касб этишини эътироф этадилар. Бундай
бирлашув юридик жиҳатдан мустақил бўлган компаниялар активлари устидан назорат бўлмаганда,
уларни бошқариш устидан назоратни амалга оширишга асосланади. Инвестицион ва инновацион
жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлили шундан гувоҳлик берадики, “тармоқли корхоналараро
интеграция” холдинг тузилмаларга қараганда нисбатан юқори даражадаги инновацион фаоллик
намойиш этади. Бу ҳолат “алоҳида
компанияларнинг ўзлари учун амалга ошириш имконсиз бўлган
инновацион лойиҳаларни ўз бизнеслари устидан назоратни қўлдан бой бермаган ҳолда” амалга
ошириш имкониятининг юзага келиши билан изоҳланади.
Бугунги кунда иқтисодий субъектлар инновацион фаолият
соҳасида турли интеграция
шаклларида ҳамкорлик ва кучларни бирлаштиришга интилмоқда. Ушбу интеграция шакллари орасида
энг самаралиси инновацион кластерлар ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлил ва синтез объектлари майдонида кластерлар стратегиясини асослаш учун
Г
.
Б.Клейнернинг кластерлар стратегиясини синтез қилиш усулидан фойдаланган. Биз қуйида
иқтисодий субъектлар ўртасидаги интеграция шакли сифатида кластерларнинг қуйидаги ўзига хос
жиҳатларини, уларни ўрганиш бўйича иқтисодий ёндашувларни таҳлил қиламиз
[4].
1.
Кластерлар мустақил ташкилотлар, саноат мажмуалари ва тармоқ бирлашмалари ўртасидаги
оралиқ “бўғин” сифатида қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар барча юқорида кўрсатилган
тизимларнинг хусусиятларини ўзида жамлайди. Бу эса кластерларни иқтисодиётни инновацион
ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш жараёнларига таъсир кўрсатишга қодир
интеграциялашган ташкилотлар гуруҳи сифатида баҳолашга асос бўлади. Шу нуқтаи назардан,
кластерга иқтисодий субъектларга, яъни кластер иштирокчилари
(
давлат тузилмалари, молия
ташкилотлари, инновацион инфратузилмалар объектлари, саноат корхоналари, илмий
-
тадқиқот
ташкилотлари, олий ўқув юртлари, кичик бизнес) инновацион фаолиятининг узлуксиз ва жадал тарзда
Do'stlaringiz bilan baham: |