Шахматли ёзувни куллаш ордер-дафтар шаклига хосдир.Баъзи ордер-дафтарларда жамлама хисоб тахлилий хисоб билан биргаликда юритилади
Ордер-дафтар шаклида Бош дафтар хисобвараклари ёйик тарзда хисобварак дебети бўйича айланмаларни ва умумий сумма билан хисобварак кредити бўйича айланмани акс эттиради.
Ордер-дафтар шаклида Бош дафтар куйидаги кўринишда бўлади:
Ой
Дебет буйича оборотлар
Дебет
Кредит
Колдик
№ счети
№ счети
№ счети
буйича
буйича
Дебет
Кредит
кредитидан
кредкгидан
Кредитидан
Ва хоказо
жами
оборотлар
Бош дафтар ва бухгалтерия хисобининг бошка рсгистрлари асосида баланс тузилади. Жамлама хисобвараклар буйича айланма кайдномаси тузилмайди.
ПУЛ МАБЛАГЛАРИ ХИСОБИ 1.Кассадаги накд пуллар хисоби Хисоб-китобларни накд пул билан амалга ошириш учун корхона, ташкилот ва муассасалар кассага эга булиши керак. Накд пулларни кабул килиш, бериш ва вактинча саклаш учун мўлжалланган, махсус жихозланган ва бошка хоналардан ажратилган хона касса дейилади.
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз кассасида накд пуллар қолдиғи лимитлари доирасида накд пулларга эга бўлишлари ва уларни тушумдан меъёрлар доирасида ишлатишлари мумкин. Кассадаги накд пуллар колдиги лимитлари банк муассасалари томонидан корхона рахбари билан келишилган холда белгиланади.
Касса операцияларини юритиш учун корхона ходимлар жадвалида кассир белгиланади, у ўзи кабул килган барча бойликлар бут сакланиши учун тўлик моддий жавобгар бўлади. Кассирни тайинлаш тўғрисидаги буйрук чикарилгач корхона рахбари уни касса операцияларини юритиш тартиби билан таништириши, у билан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиши шарт. Кассир хеч кимга узининг мажбуриятларини бажаришни ишониб топшира олмайди. Кассир ўз ишини тўсатдан қолдирган такдирда (касаллик ва хоказо сабабли), унинг хисоботида турган бойликлар бошка кассирга корхона рахбари ва бош бухгалтер иштирокида ёки корхона рахбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия иштирокида топширилади, бунда комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган, бойликларни кайта санаш ва топшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома тузилиши шарт.
Корхона рахбари кассада, уларни банк муассасасидан етказиб беришда ёки хисоб-китоб счётига топшириш чоғида пул маблагларининг бут сакланишини таъминлайдиган зарур шарт-шароитларни яратиб бериши керак.
Касса учун алохида хона ва тегишлича жихозланган сейф ажратилиши керак. Иш тугаганидан кейин кассир касса сейфини кулфлайди ва мухрлайди. Сейф калитлари ва мухрлар кассирда, калитларнинг нусхалари кассир томонидан мухрланган пакетлар, кутичалар ичида корхона рахбарида сакданади.
Корхона кассасига накд пулларни кабул килиш КО-1-сонли шаклдаги кирим ордери буйича утказилади (1- намунага каралсин). У икки кисмдан иборат: кирим ордери (бланкнинг чап кисми) ва унга доир квитанция (ўнг кисм). Кирим касса ордерини бухгалтер ёзади ва бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Кассага топширишдан олдин кирим ордери мажбурий тартибда кирим ва чиким касса ордерларини руйхатга олиш дафтарида кайд этилади (2-намунага каралсин).
Дафтар икки кисмдан иборат: чап кисмида кассага пул маблагларининг кирими, унг кисмида - уларнинг чикими кайд этилади.
Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу ерда кассир ордер тугри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтер имзосининг борлиги ва хакикийлигини текширади, пулларни кабул килади, кирим ордери ва квитанцияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордерига квитанция берилади. Пуллар касса ордери буйича факат у тузилган кунда кабул килинади.
Кассага накд пуллар хисоб-китоб счёти ёки бошка счётлардан келиб тушганда банкда хам кирим касса ордери тузилади ва унга квитанция тўлдирилади. Квитанция пулни кейинчалик хисоб-китоб счётидан хисобдан чикариш учун банк муассасасининг кучирмасига бириктириб куйилади.
Куйидаги хужалик операциялари буйича кирим касса ордери ,чиким касса ордерлари хамда “Кирим ва чиким касса ордерларини рўйхатга олиш дафтари”ни тўлдиринг:
МЧЖ«Умид»да 02 феврал 2012 йил, Кирим касса ордери №9 буйича ишчиларга иш хаки бериш учун, хисоб- китоб счетидан кассага- 1200000 сум микдорда пул маблаглари олинди. Корхона бош хисобчиси-Халилова, кассир-Саидова№
МЧЖ«Файз»да 05 март 2012 йил, Чиким касса ордери №3 буйича, менеджер Камолов Нодирга кассадан хизмат сафари учун - 250000 сум микдорда пул маблаглари берилди. Камоловнинг паспорт сернясн СА № 1234567, Хамза тумани ИИБ дан 12.03.19% Йилда бернлгаи. Корхона рахбари -Омонов И, бош хисобчи - Толипова М, кассир- Жумаева И.