Масалани ишлаш учун маълумотлар.
“Дастгох” машинасозлик заводини мулкининг манбалари таркиби:
№
Мулк манбаларининг таркиби
Минг. Сум
1
Заводнинг мол етказиб берувчилардан олинган материаллар учун карзи
2200
2
Устав капитали
20000
3
Таксимланмаган фойда
12600
4
Келгусидаги харажатлар ва туловлар учун резерв
1200
5
Резерв капитали
7500
6
Корхонанинг ишчиларига иш хаки буйича карзи
6680
7
Банкларнинг узок муддатли кредитлари
15000
8
Бюджетга соликлар буйича карз
5500
9
Бошка кредиторларга карз
5960
10
Харидорлардан олинган аванслар
5000
11
Банкларнинг киска муддали кредитлари
2600
12
Сугурта буйича карз
7808
Талаб этилади:
Мулк манбалари ни куйидаги турлари буйича гурухлаш:
а) Уз маблаглар манбалари (капитал) - К
б) Карзга олинган маблаглар манбалари (мажбуриятлар) – М
ВАЗИФА Масала №2. Бухгалтерия баланси Тикув корхонаси мулкининг таркиби ва унинг манбалари
№
Хужалик маблаглари ва манбалари
Сумма(Сум)
1.
Асосий воситалар
1027000
2.
Устав капитали
1565000
3.
Асосий материаллар
460000
4.
Ёрдамчи материаллар
28300
5.
Корхонанинг ишчиларига иш хаки буйича карзи
13800
6.
Ёкилги
5400
7.
Идиш материаллари
8700
8.
Пенсия фондига карзлар
1200
9.
Тугалланмаган ишлаб чикариш
14600
10
Банкдан олинган кредит буйича карз
30000
11
Инвентар ва хужалик буюмлари
8900
12
Тайёр махсулот
25000
13
Материаллар учун мол етказиб берувчиларга карз
20500
14
Кассадаги накд пул маблаглари
100
15
Хисоб-китоб счетидаги пул колдиги
89000
16
Гаксимланмаган фойда
54000
17
Турли кредиторларга карз
2000
18
Х,исобот берувчи шахсларнинг карзи
150
19
Турли дебиторлар карзи
1750
20
Товарлар
35000
21
Бюджетга соликлар буйича карз
11300
22
Резерв капитали
6100
Талаб этилади:
1. Тикув корхонаси мулкининг таркиби ва унинг манбалари буйича туркумлаш;
2.Бухгалтерия балансини тузиш.
ДАРС.
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ
1.Бухгалтерия баланси тугрисида умумий тушунча Бухгалтерия баланси - пул бахосида ифодаланган ва муайян санага тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлащтирилиши ҳамда уни шакллантириш манбалари буйича иктисодий гурухлаштириш ва умумлаштириш усулидир.
Баланс уз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап кисм "актив” деб номланади, ўнг кисм мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва “пассив ” дейилади. Мол-мулкнинг хар бир тури корхонага бирор бир манба хисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммаси пассивнинг умумий суммасига тенг булиши керак (баланс валютаси). Баланс (французчадан balance - тарози) тенглик, мувозанат аломатини англатади.
Баланс умумлаштируви объектларни акс эттиришнинг иккиёклама хусусияти билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар балансда икки маротаба кўрсатилади ва икки жихатдан куриб чикилади. Бухгалтерия баланси корхонанинг хисобот даври учун молиявий ахволи туғрисидаги ахборотнинг энг мухим манбаи хисобланади. Унинг ёрдамида мол-мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойдалилиги ва унинг ликвидлилиги, айланма маблагларининг айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик карзларининг холати ва динамикаси аникланади.
Баланс тенглигини куйидаги тенглама куринишида тасаввур этиш мумкин: Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал Хусусий капитал= Активлар- Мажбуриятлар Активлар=Пассивлар Баланснинг актив ва пассиви бўлимларга, бўлимлар алохида гурухларга, гурухлар эса баланс моддаларига булинади. Мол-мулкнинг айрим турларини, унинг шаклланиш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгалтерия баланси моддаси деб аталади.
Баланс активи икки булимга булинади: узок муддатли активлар ва жорий активлар. Бухгалтерия балансининг пассиви хам икки булимга булинади: уз маблаглари манбалари ва мажбуриятлар.
2.Хўжалик операцияларининг бухгалтерия баланснга таъсири Корхоналарда хар куни турли хўжалик операциялари содир этилади ва уларнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чикаришга топширилади. Ишлаб чикаришда улардан махсулот тайёрланади ва харидорларга сотилади. Олинган пул маблаглари хисобига корхона материалларнинг янги партияларини харид килади, ўз ходимларига иш хаки тулайди, харид килинган материаллардан янгидан махсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тарика ишлаб чикариш фаолияти цикли доимо такрорланади. Хар бир хўжалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида ўзгаришга олиб келади ёки бир вактнинг ўзида мол-мулкнинг таркиби хам, мол-мулкни шакллантириш манбалари таркиби хам ўзгаради. Бунда балансли умумлаштириш усулини кўллаш актиларини баланс пассиви билан тенглиги сакланишини таъминлайди.
Бухгалтерия балансига таъсири буйича барча хужалик операцияларини тўртта турга бўлиш мумкин.
Буни мисолда кўриб чикамиз. Айтайлик, хисобот даврининг бошланишида корхона баланси (кискартирилган) куйидаги мазмунда эди.